❓Қандай озиқ-овқатлар кучли аллергияга сабаб бўлади?
➡️ Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Илмира Разикова кучли аллерген ҳисобланган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳақида маълумот берди.
🍼 — Қолаверса, гўдак сунъий аралашмалар билан озиқлантирилса, чала туғилса ёки ошқозон-ичак, ўт, жигар хасталикларидан азият чекса ҳам, озиқ-овқат аллергияси юзага келиши мумкин.
🍶 Сигир сути — кучли аллергия қўзғатувчи маҳсулот ҳисобланади. Таркибида f2, Bos d 4, Bos d 5, Bos d 6, Bos d 8, Bos d 9, Bos d 10, Bos d 11, Bos d 12 аллергенлари мавжуд. Уларга 5-6 ёшгача бўлган ўғил-қизларда аллергия кузатилади.
🐟 Балиқ — кучли аллерген. Унинг гўштида парваальбумин ва тропомиозин оқсил гуруҳлари мавжуд. Молекуляр даражадаги ўрганишлар унинг таркибида Cyp c1, Gad c 1, Gad m 1 аллергенлари борлигини тасдиқлади.
🍗 Гўшт маҳсулотлари орасида эса парранда ва от гўшти бошқаларига нисбатан кўпроқ аллерген хусусиятга эга.
🍓 Цитрус мевалар, қулупнай ва ертут ҳам кўпроқ аллергия қўзғайди. Ёнғоққа аллергияси бўлганларнинг аксарияти эса ушбу мева дарахти чангига ҳам таъсирчан бўлади.
🍫 Ундан сўнг турли хил ёнғоқлар, кунжут, асал, шафтоли, узум, малина, сабзи, шоколад, кофе ва какао аллергия чиқарувчи маҳсулотлар рўйхатидан жой олган.
‼️ Озиқ-овқат аллергиясидан азият чекадиган ёки бунга мойил кишилар шифокорлар кўригидан ўтиб, уларнинг тавсия ва кўрсатмаларига қатъий амал қилишлари лозим.
💉 Ҳозир марказимизда касалликка аниқ ва тезкор ташхис қўйиш ҳамда уни самарали даволаш учун барча зарур шароитлар яратилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
🥙 Озиқ-овқат аллергияси — дунёда тобора кенг тарақалаётган патологиялар сирасидан. Таҳлилларга кўра, бундан асосан болалар, айниқса, эмизикли гўдаклар кўп азият чекади
➡️ Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Илмира Разикова кучли аллерген ҳисобланган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳақида маълумот берди.
💬 — Болаларда бу турдаги касаллик ривожланишига кўп ҳолларда онанинг ҳомиладорлик ёки эмизикли даврида нотўғри овқатланиши сабаб бўлади, — дейди мутахассис.
🍼 — Қолаверса, гўдак сунъий аралашмалар билан озиқлантирилса, чала туғилса ёки ошқозон-ичак, ўт, жигар хасталикларидан азият чекса ҳам, озиқ-овқат аллергияси юзага келиши мумкин.
🍶 Сигир сути — кучли аллергия қўзғатувчи маҳсулот ҳисобланади. Таркибида f2, Bos d 4, Bos d 5, Bos d 6, Bos d 8, Bos d 9, Bos d 10, Bos d 11, Bos d 12 аллергенлари мавжуд. Уларга 5-6 ёшгача бўлган ўғил-қизларда аллергия кузатилади.
🍳 Товуқ тухуми ҳам кенг тарқалган аллергенлар жумласидан. У овальбумин, овомуеоид, овотрансферрин ва овомуцин оқсиллар гуруҳларини ўз ичига олади. Бу моддалар молекуляр даражада ўрганилганда, Gal d1, Gal d2, овомукоид, Gal d3, Gal d4 аллергенлари реакцияларни юзага келтириши маълум бўлди.
🐟 Балиқ — кучли аллерген. Унинг гўштида парваальбумин ва тропомиозин оқсил гуруҳлари мавжуд. Молекуляр даражадаги ўрганишлар унинг таркибида Cyp c1, Gad c 1, Gad m 1 аллергенлари борлигини тасдиқлади.
🔬 Буғдой ва соя ҳам баъзида аллергик реакцияларни келтириб чиқаради. Масалан, соя таркибини молекуляр даражада ўрганиш натижасида унинг таркибида Gly m 1, Gly m 5, Gly m 6 аллергенлари мавжудлиги аниқланди.
🍗 Гўшт маҳсулотлари орасида эса парранда ва от гўшти бошқаларига нисбатан кўпроқ аллерген хусусиятга эга.
🍓 Цитрус мевалар, қулупнай ва ертут ҳам кўпроқ аллергия қўзғайди. Ёнғоққа аллергияси бўлганларнинг аксарияти эса ушбу мева дарахти чангига ҳам таъсирчан бўлади.
🫘 Катталарда аллергия ривожланишига сабаб бўлувчи озиқ-овқат маҳсулотларидан биринчиси ерёнғоқдир. Бу маҳсулот кўп ҳолларда анафилактик реакцияни келтириб чиқаради.