❗️Фармацевтика тармоғи жадал ривожлантирилади
📌 Фармонга кўра, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги зиммасига қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилди:
➡️ биологик фаол қўшимчалар ва косметика маҳсулотлари саноатини ривожлантириш, шу жумладан, бозор конъюнктурасини ўрганиш, таҳлил қилиш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, ушбу йўналишдаги соҳа корхоналарига илғор хорижий амалиёт ва стандартларни татбиқ этишга кўмаклашиш;
➡️ маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда ҳудудий фармацевтика корхоналарининг инвестиция лойиҳаларини мониторинг қилиш ва ҳисобини юритиш;
➡️ фармацевтика соҳасини рақамлаштириш ва ахборот дастурларини жорий этиш.
🗓 2025 йил 1 апрелдан:
🟣 чекланган савдо устамалари фақат рецепт билан бериладиган дори воситалари тоифасига нисбатан татбиқ этилади;
🟢 бир ишлаб чиқарувчи томонидан турли савдо номлари остида таркиби бир хил бўлган дори воситаларини ишлаб чиқаришда ушбу дори воситаларининг барчасига нисбатан энг паст референт нарх қўлланади;
🔴 “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” томонидан хорижий валютада қайд этилган референт нархлар белгиланган ҳолларда автоматик равишда (тадбиркор мурожаатисиз) қайта кўриб чиқилади.
🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
✅ “Фармацевтика тармоғини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-13-сон, 28.01.2025 й.) қабул қилинди.
📌 Фармонга кўра, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги зиммасига қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилди:
➡️ биологик фаол қўшимчалар ва косметика маҳсулотлари саноатини ривожлантириш, шу жумладан, бозор конъюнктурасини ўрганиш, таҳлил қилиш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, ушбу йўналишдаги соҳа корхоналарига илғор хорижий амалиёт ва стандартларни татбиқ этишга кўмаклашиш;
➡️ маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда ҳудудий фармацевтика корхоналарининг инвестиция лойиҳаларини мониторинг қилиш ва ҳисобини юритиш;
➡️ фармацевтика соҳасини рақамлаштириш ва ахборот дастурларини жорий этиш.
🔎 2025 йил якунигача Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг лабораторияси Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг дастлабки квалификация (prequalification) тартибидан ўтказилади.