🔴 2⃣0⃣2⃣4⃣: 🟦🟦🟦
❗️ОНА ВА БОЛА САЛОМАТЛИГИ: Соҳадаги ютуқлар халқаро даражада эътироф этилмоқда
📌 Янгиланишлар, энг аввало, тиббиётнинг бирламчи бўғинидан бошланди. Президентимиз ташаббуси билан ушбу тармоқда 8500 нафар доя ҳамшираси штати жорий этилди.
✅ Улар тиббий бригада таркибига киритилиши ҳомиладор аёлларни скрининг текширувларига йўналтириш, тиббий назорат қилиш, соғлом фарзандлар дунёга келиши, чақалоқларни туғуруқдан кейин тўғри парваришлаш борасида ижобий натижалар учун асос бўлмоқда.
🗂 Ҳар бир доя ўзининг “Муваффақиятлар архиви”ни яратаяпти, яъни унинг кўмаги билан саломатлиги яхшиланган, ҳатто ўлимдан сақлаб қолинган аёллар ҳақида батафсил ёзиб боради. Шунингдек, уйма-уй юрган ҳолда “Муаммоли ҳомиладорлар рўйхати” шакллантирилиб, шифокорлар ёрдамида бундай аёллар саломатлиги тикланмоқда.
🏥 Яна бир ислоҳот: 2023 йили давлатимиз раҳбарининг тегишли қарорига асосан учта алоҳида марказ негизида Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази ташкил этилиши ҳам бу соҳадаги энг муҳим янгиликлар сирасидан.
📉 Натижада кейинги йилларда оналар ва гўдаклар ўлими сезиларли даражада камайди. Бир ёшгача бўлган болаларда кўкрак сути билан озиқлантириш улуши ошди, беш ёшгача бўлган болалар ўртасида ортиқча вазн 4,2 фоизга камайди.
📊 Марказда 36 турдаги юқори технологик операциялар жорий этилиб, бундай амалиётлар улуши сўнги 3 йил давомида 3 баробарга оширилди, вилоятларда 10 турдаги, туманларда эса 8 турдаги янги амалиётлар йўлга қўйилди.
📍 Бундай саъй-ҳаракатлар натижасида марказ ва унинг Хоразм ҳамда Андижон филиаллари биринчилардан бўлиб халқаро стандартларга мувофиқлик сертификатини қўлга киритди.
🖥 Бинобарин, Президентимиз муассаса ташкил этилганига 50 йил тўлиши муносабати билан меҳнат жамоаси номига алоҳида табрик йўллаб, бир гуруҳ ходимлар юксак давлат мукофотларига лойиқ кўрилгани барча акушер-гинекологларга катта куч-ғайрат бағишлади.
🩺 Замонавий тиббиёт ютуқлари чақалоқларда юзага келиши мумкин бўлган турли нуқсон ва хасталикларни ҳомиладорликнинг дастлабки босқичидаёқ аниқлаш ҳамда бартараф этиш имконини беряпти.
🔎 Бундай илғор диагностика ва муолажа усуллари ҳозир Республика перинатал марказида ҳам кенг қўлланилмоқда. Бу эса оналар ва болалар саломатлигини таъминлаш йўналишида ижобий натижаларга асос бўляпти.
🔬 Шу билан бирга, марказда айрим касалликларни гўдакнинг ҳомилалик даврида, яъни она қорнидаёқ бартараф этишга имкон берувчи фетал тиббиёт тажрибасидан ҳам самарали фойдаланиб келинмоқда.
‼️ Албатта, бундай янгиланишлар мамлакатимизда оналар ва болалар саломатлиги давлат сиёсати даражасига кўтарилганининг яна бир яққол тасдиғидир.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

🤱🏻Оналар ва болалар саломатлиги ҳар бир мамлакатнинг иқтисодий-ижтимоий ривожланиш индикатори ҳисобланади. Ўзбекистонда ҳам кейинги йилларда бу соҳа мутлақо янгича ёндашувлар асосида ислоҳ қилинмоқда.
📌 Янгиланишлар, энг аввало, тиббиётнинг бирламчи бўғинидан бошланди. Президентимиз ташаббуси билан ушбу тармоқда 8500 нафар доя ҳамшираси штати жорий этилди.
✅ Улар тиббий бригада таркибига киритилиши ҳомиладор аёлларни скрининг текширувларига йўналтириш, тиббий назорат қилиш, соғлом фарзандлар дунёга келиши, чақалоқларни туғуруқдан кейин тўғри парваришлаш борасида ижобий натижалар учун асос бўлмоқда.
➡️ Ҳозир патронаж дояси ўз участкасидаги ҳар бир ҳомиладор аёлнинг уйига кириб бориб, амбулатор ва стационар шароитдаги текширув ва даволаш жараёнларини назоратга олиб, шахсан кузатиб боряпти.
🗂 Ҳар бир доя ўзининг “Муваффақиятлар архиви”ни яратаяпти, яъни унинг кўмаги билан саломатлиги яхшиланган, ҳатто ўлимдан сақлаб қолинган аёллар ҳақида батафсил ёзиб боради. Шунингдек, уйма-уй юрган ҳолда “Муаммоли ҳомиладорлар рўйхати” шакллантирилиб, шифокорлар ёрдамида бундай аёллар саломатлиги тикланмоқда.
🏥 Яна бир ислоҳот: 2023 йили давлатимиз раҳбарининг тегишли қарорига асосан учта алоҳида марказ негизида Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази ташкил этилиши ҳам бу соҳадаги энг муҳим янгиликлар сирасидан.
🤰 Ҳозир аёллар ва янги туғилган чақалоқларга барча зарур хизматлар, хусусан, ўсмир қизларга ёрдам кўрсатиш, ҳомиладорликка тайёргарлик ва антенатал парваришдан бошлаб, туғуруқ, туғуруқдан кейинги парваришгача бўлган жараёнлар ушбу марказ ва унинг филиалларида амалга оширилмоқда.
📉 Натижада кейинги йилларда оналар ва гўдаклар ўлими сезиларли даражада камайди. Бир ёшгача бўлган болаларда кўкрак сути билан озиқлантириш улуши ошди, беш ёшгача бўлган болалар ўртасида ортиқча вазн 4,2 фоизга камайди.
📊 Марказда 36 турдаги юқори технологик операциялар жорий этилиб, бундай амалиётлар улуши сўнги 3 йил давомида 3 баробарга оширилди, вилоятларда 10 турдаги, туманларда эса 8 турдаги янги амалиётлар йўлга қўйилди.
➡️ Марказнинг “Фетал тиббиёт” бўлимида ҳомиладор аёлларнинг нуқсонли ҳомиласи жарроҳлик йўли билан бартараф этилиб, соғлом болалар дунёга келтирилаётгани ҳам қисқа даврда эришилган ютуқларимизга бир мисол бўла олади.
📍 Бундай саъй-ҳаракатлар натижасида марказ ва унинг Хоразм ҳамда Андижон филиаллари биринчилардан бўлиб халқаро стандартларга мувофиқлик сертификатини қўлга киритди.
🖥 Бинобарин, Президентимиз муассаса ташкил этилганига 50 йил тўлиши муносабати билан меҳнат жамоаси номига алоҳида табрик йўллаб, бир гуруҳ ходимлар юксак давлат мукофотларига лойиқ кўрилгани барча акушер-гинекологларга катта куч-ғайрат бағишлади.
🩺 Замонавий тиббиёт ютуқлари чақалоқларда юзага келиши мумкин бўлган турли нуқсон ва хасталикларни ҳомиладорликнинг дастлабки босқичидаёқ аниқлаш ҳамда бартараф этиш имконини беряпти.
🔎 Бундай илғор диагностика ва муолажа усуллари ҳозир Республика перинатал марказида ҳам кенг қўлланилмоқда. Бу эса оналар ва болалар саломатлигини таъминлаш йўналишида ижобий натижаларга асос бўляпти.
🟢 Муассасада эрта туғилган чақалоқлар реабилитацияси, туғма нуқсонли болаларда ўтказиладиган неонатал амалиётлар сони йил сайин кўпаймоқда. Бу ерда илк бор ўзбек шифокорлари томонидан қўшни Қирғиз Республикасида туғилган сиам эгизаклари ўта ноёб операция натижасида ажратиб олиниши муҳим тарихий воқеа сифатида эътироф этилганди.