🔴 🟦🟦🟦
❗️Болалар миллий тиббиёт маркази лабораторияси 4 йўналиш бўйича халқаро сертификатни қўлга киритди
➡️ Аниқ айтадиган бўлсак, лаборатория жамоаси Британиянинг етакчи халқаро RIQAS (Randox International Quality Assessment Scheme) дастурида иштирок этиб, 4 йўналиш бўйича “Certificate of Participation” сертификатини қўлга киритди.
⬇️ Улар қуйидагилардан иборат:
🟣 Ойлик клиник кимё дастури (Monthly Clinical Chemistry Programme) — биокимёвий таҳлилларда аниқлик ва ишончлиликни таъминлаш;
🟣 Ойлик гематология дастури (Monthly Haematology Programme) — қон таҳлилларида юқори сифат ва самарадорликни кафолатлаш;
🟣 Коагуляция дастури (Coagulation Programme) — қон ивиш жараёнларини баҳолашда халқаро андозаларга риоя этиш;
🟣 Ойлик иммунтаҳлил дастури (Monthly Immunoassay Programme) — иммунологик таҳлилларда ишончли натижаларни таъминлаш.
📌 Айтиш жоизки, Ўзбекистондан юборилган намуналар юқори аниқлик билан таҳлил қилинди ва марказ лабораторияси халқаро талабларга жавоб бериши қайд этилди.
📋 Қувонарлиси шундаки, дунё бўйича кам сонли лабораторияларга ана шу турдаги сертификатлар насиб этган.
♻️ Бу муваффақиятдан руҳланган марказ жамоаси сифат ва самарадорлик кўрсаткичларини янада яхшилаш мақсадида меҳнат қилмоқда.
‼️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати томонидан тайёрланган шу ҳақдаги видеолавҳа билан яқин вақтларда танишишингиз мумкин.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

✅ Ўзбекистон тиббиётида амалга оширилаётган трансформация жараёни халқаро миқёсда ҳам тез-тез эътироф этиб келинмоқда. Яқинда Болалар миллий тиббиёт маркази лабораторияси шундай юксак эътирофга сазовор бўлди.
➡️ Аниқ айтадиган бўлсак, лаборатория жамоаси Британиянинг етакчи халқаро RIQAS (Randox International Quality Assessment Scheme) дастурида иштирок этиб, 4 йўналиш бўйича “Certificate of Participation” сертификатини қўлга киритди.
⬇️ Улар қуйидагилардан иборат:
🟣 Ойлик клиник кимё дастури (Monthly Clinical Chemistry Programme) — биокимёвий таҳлилларда аниқлик ва ишончлиликни таъминлаш;
🟣 Ойлик гематология дастури (Monthly Haematology Programme) — қон таҳлилларида юқори сифат ва самарадорликни кафолатлаш;
🟣 Коагуляция дастури (Coagulation Programme) — қон ивиш жараёнларини баҳолашда халқаро андозаларга риоя этиш;
🟣 Ойлик иммунтаҳлил дастури (Monthly Immunoassay Programme) — иммунологик таҳлилларда ишончли натижаларни таъминлаш.
📊 Маълумки, RIQAS дастури дунёдаги энг йирик ташқи сифатни баҳолаш (EQA) тизими бўлиб, 140 га яқин мамлакатдаги 76 мингдан зиёд лаборатория иштирокида ташкил этилади. Мазкур дастур тиббий таҳлилларнинг халқаро стандартларга мослигини баҳолашда етакчилиги билан ажралиб туради.
📌 Айтиш жоизки, Ўзбекистондан юборилган намуналар юқори аниқлик билан таҳлил қилинди ва марказ лабораторияси халқаро талабларга жавоб бериши қайд этилди.
📋 Қувонарлиси шундаки, дунё бўйича кам сонли лабораторияларга ана шу турдаги сертификатлар насиб этган.
🔎 Шунинг ўзиёқ Болалар миллий тиббиёт маркази лабораторияси нафақат мамлакатимиз, балки халқаро миқёсда ҳам ишончли таҳлил масканларидан бири эканлигини кўрсатиб турибди.