🔴 2⃣0⃣2⃣4⃣: 🟦🟦🟦
❗️ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН ТИББИЙ ХИЗМАТ: Инновацион диагностика ва даволаш усуллари туманлар даражасида йўлга қўйилмоқда
🏥 Хусусан, сўнгги йилларда Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари сони — 10 тадан 25 тага, уларнинг ҳудудий филиаллари 2 тадан қарийб 300 тага етказилди.
📈 Касалликларни даволаш самарадорлигини ошириш мақсадида 2017–2024 йилларда диагностика усуллари — 70 тадан қарийб 550 тага, даволаш усуллари — 60 тадан 800 тага кўпайди.
📊 Ҳудудларда юқори технологик операциялар улуши 61 фоизга етказилиб, пойтахтга келиб даволаниш кўрсаткичи 24 фоизга қисқарди.
🔬 Жумладан, Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказида донордан олинган суяк кўмиги ўзак ҳужайралари трансплантацияси йўлга қўйилди.
🫀Республика ихтисослаштирилган кардиология марказида юрак нуқсонидан азият чекувчи беморларда 3D-эндоскопик усулда мураккаб жарроҳлик амалиёти ўтказиш ўзлаштирилди.
🚑 Энди замонавий кардиохирургик хизмат олис ва чекка туманларга ҳам кириб боряпти. Шу мақсадда фаолият бошлаганига кўп бўлмаган Миллий тиббиёт марказига Европадан замонавий кўчма кардиожарроҳлик мажмуалари олиб келинди.
📌 Ушбу уникал техника олис ҳудудларда истиқомат қиладиган, айниқса, ногиронлиги бор, касаллик сабаб тўшакка михланиб қолган оғир беморларни яшаш жойининг ўзида кўрикдан ўтказиш ва уларда зарур операцияларни бажаришга хизмат қиляпти.
💬 Бу каби ютуқларимиз жаҳон миқёсида ҳам муносиб эътироф этилмоқда. 2024 йилда Болалар миллий тиббиёт маркази халқаро даражадаги JCI сертификатини олди.
✅ Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳам халқаро аккрдетациядан ўтди.
➡️ Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази;
➡️ Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази;
➡️ Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази;
➡️ Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази.
✅ Бинобарин, Миллий тиббиёт марказида ISO 9001:2015 халқаро сифат стандартлари жорий этилди.
📋 Натижада Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий бюроси Ўзбекистоннинг гепатит В га қарши курашиш бўйича минтақавий мақсадли кўрсаткичларга эришганини тасдиқловчи сертификатни тақдим этди.
🗂 Айтиш жоизки, айни пайтда юртимиздаги ихтисолаштирилган тиббиёт марказлари ва уларнинг филиалларида ҳар йили ўртача 100 минг нафар имтиёзли тоифага мансуб беморлар имтиёзли йўлланма асосида даволанмоқда.
‼️ Эндиликда бу кўрсаткичларни янада яхшилаш учун юқори технологик инновацион дигностика ва илғор даволаш усулларини туманлар даражасига тушириш чоралари кўрилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

✅ Ихтисослаштирилган тиббий хизмат халққа янада яқинлашмоқда. Бир пайтлар илғор хорижий мамлакатлар, кейинчалик асосан пойтахтда бажарилган юқори технологик операциялар, инновацион диагностика усуллари эндиликда ҳудудларда ҳам босқичма-босқич жорий этиляпти.
🏥 Хусусан, сўнгги йилларда Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари сони — 10 тадан 25 тага, уларнинг ҳудудий филиаллари 2 тадан қарийб 300 тага етказилди.
📈 Касалликларни даволаш самарадорлигини ошириш мақсадида 2017–2024 йилларда диагностика усуллари — 70 тадан қарийб 550 тага, даволаш усуллари — 60 тадан 800 тага кўпайди.
📊 Ҳудудларда юқори технологик операциялар улуши 61 фоизга етказилиб, пойтахтга келиб даволаниш кўрсаткичи 24 фоизга қисқарди.
🔬 Жумладан, Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказида донордан олинган суяк кўмиги ўзак ҳужайралари трансплантацияси йўлга қўйилди.
🫀Республика ихтисослаштирилган кардиология марказида юрак нуқсонидан азият чекувчи беморларда 3D-эндоскопик усулда мураккаб жарроҳлик амалиёти ўтказиш ўзлаштирилди.
🚑 Энди замонавий кардиохирургик хизмат олис ва чекка туманларга ҳам кириб боряпти. Шу мақсадда фаолият бошлаганига кўп бўлмаган Миллий тиббиёт марказига Европадан замонавий кўчма кардиожарроҳлик мажмуалари олиб келинди.
📌 Ушбу уникал техника олис ҳудудларда истиқомат қиладиган, айниқса, ногиронлиги бор, касаллик сабаб тўшакка михланиб қолган оғир беморларни яшаш жойининг ўзида кўрикдан ўтказиш ва уларда зарур операцияларни бажаришга хизмат қиляпти.
🟢 Бундай амалий саъй-ҳаракатлар Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларининг туманлар даражасига тушиб ишлаётгани, ушбу муассасалар етакчи шифокорларининг жойлардаги тор соҳа мутахассислари билим кўникмаларини оширишга яқиндан кўмаклашаётгани далолатидир.
💬 Бу каби ютуқларимиз жаҳон миқёсида ҳам муносиб эътироф этилмоқда. 2024 йилда Болалар миллий тиббиёт маркази халқаро даражадаги JCI сертификатини олди.
✅ Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳам халқаро аккрдетациядан ўтди.
⏩ Бундан ташқари, қуйидаги муассасаларга ISO 9001:2015 ва ISO 7101:2023 халқаро сифат стандартлари жорий этилганлиги муносабати билан махсус сертификатлар топширилди:
➡️ Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази;
➡️ Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази;
➡️ Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази;
➡️ Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази.
✅ Бинобарин, Миллий тиббиёт марказида ISO 9001:2015 халқаро сифат стандартлари жорий этилди.
Ўзбекистон 2026 йил охирига қадар ОИВ, сифилис ва гепатит В нинг онадан болага юқишини йўқ қилиш бўйича "йўл харитаси"ни ишлаб чиқиб, гепатит В га қарши курашиш бўйича оралиқ мақсадли кўрсаткичларга эришиш учун салмоқли ишлар олиб борди.
📋 Натижада Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий бюроси Ўзбекистоннинг гепатит В га қарши курашиш бўйича минтақавий мақсадли кўрсаткичларга эришганини тасдиқловчи сертификатни тақдим этди.
🗂 Айтиш жоизки, айни пайтда юртимиздаги ихтисолаштирилган тиббиёт марказлари ва уларнинг филиалларида ҳар йили ўртача 100 минг нафар имтиёзли тоифага мансуб беморлар имтиёзли йўлланма асосида даволанмоқда.
➡️ Бу орқали қанчадан-қанча беморлар ортиқча вақт ва маблағ сарфлаб, чет элдаги клиникаларга бориш ташвишидан қутиляпти.