Bosh prokuratura dan repost
Аввал маълум қилинганидек, Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи томонидан Сирдарё вилоятида хорижий инвестициялар ҳамда халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан 2025 йилда ўзлаштирилиши белгиланган лойиҳаларни ўрганиш ишлари давом этмоқда.
Жумладан, Янгиер шаҳридаги “Сирдарё эркин иқтисодий зонаси”да жойлашган “JINGU SANOAT PARKI” МЧЖ ХК (Хитой)нинг “Пахтани қайта ишлаш ва текстил маҳсулотлар ишлаб чиқариш” лойиҳаси жойига чиққан ҳолда ўрганилди.
Ўрганишда, лойиҳа доирасида амалга оширилиши белгиланган 50 гектар ер майдонидан юқори босимли газ қувури ўтганлиги, ушбу газ қувурни қурилиш ишлари олиб борилмайдиган бошқа ҳудудга кўчиришда муаммолар мавжудлиги аниқланди.
Шунга кўра, Энергетика вазирлиги масъулларига газ қувурини бошқа ҳудудга кўчириш масаласини қисқа муддатда ҳал қилиш юзасидан топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.
Шунингдек, вилоятда ташкил этилган ишчи гуруҳлар томонидан ўрганишлар ўтказилган 48 та лойиҳаларнинг 16 тасида, жумладан, 5 тасида республика, 11 тасида туман (шаҳар) ҳамда вилоят даражасидаги муаммоли масалалар аниқланди.
Муаммоларнинг 6 таси электр, 3 таси газ ва сув таъминоти, 3 таси йўл инфратузилмаси, 4 таси қурилиш ва кадастр масалалари билан боғлиқ эканлиги маълум бўлди.
Республика даражасидаги муаммоларни ҳал қилиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши белгиланди, вилоят даражасидаги муаммоларни қисқа муддатларда бартараф этиш юзасидан масъул идораларга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.
Ўрганишлар давом этмоқда.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook