Шўрчи тумани ҳокимлиги Ахборот хизмат


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Какан маҳалласидаги хонадонларда қўзиқорин етиштирилмоқда

Шўрчи туманидаги “Какан” маҳалла фуқаролар йиғинида “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури ижроси доирасида қўзиқорин етиштириш йўлга қўйилди.

Қўзиқорин маҳсулотини етиштириш орқали каттагина даромад топиш, яхшигина бизнес қилиш мумкин.

– Маҳалламиздаги 5 хонадонга қўзиқориннинг “вешенка” навини етиштиришни йўлга қўйдик,– дейди ҳоким ёрдамчиси Муҳаммад Шойқулов. – Бу нав жуда фойдали ва оқсилга бой. Харидорлари ҳам кўп. У 27-28 кунда ҳосилга кириб, бир ой нари-берисида тўлиқ пишиб етилади. Битта 2 килограмм шелуха солинган қопга жойланган қўзиқорин уруғлари ўртача 10-12 килограммгача ҳосил беради. Афзаллик томони, уни йил 12 ой давомида етиштириб, йилига 4-5 маротаба даромад олса бўлади.

Мазкур “вешенка” қўзиқорин навлари умуман мавсум танламайдиган қўзиқоринлар полиэтилен қопчаларда етиштирилмоқда.


 📱Telegram  ✅ Facebook 🎞Youtube 🔎Web-site 🌐Instagram 🕊Twitter


Бош прокурор ўринбосари И.Адхамов томонидан “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани "Какан" маҳалласидаги эҳтиёжманд оилалар турмуш тарзи ўрганилди ҳамда бириктирилган раҳбарларнинг дастур ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботлари тингланди.

Хусусан, маҳалладаги Н.Эшонқулова, А.Холматова ва Б.Каримовларнинг оилавий шароити билан танишилиб,  уларга ҳомийлик маблағлари асосида ташкил этилган иссиқхона фаолияти ҳамда қўзиқорин етиштириш жараёни кўздан кечирилди ва ижобий тажрибаларни оммалаштириш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берилди.                                     

Бундан ташқари, ўрганишда аниқланган камчиликларни бартараф этиш, ишсизларни манзилли аниқлаш ва уларнинг ҳисобини юритиш, оилаларни камбағаллик реестридан чиқаришда қонунийликни таъминлаш бўйича топшириқлар берилди.

✍🏻Шўрчи тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати


 📱Telegram  ✅ Facebook 🎞Youtube 🔎Web-site 🌐Instagram 🕊Twitter


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Чаққоной ва Дўмбоғой саргузаштлари 32-мактабгача таълим ташкилотида

“Болаларнинг илк ёшидан саводхонлик, рационал овқатланиш, шахсий гигиена ва соғлом турмуш тарзи”ни тарғиб қилиш мақсадида Шўрчи туманидаги 32-мактабгача таълим ташкилотида “Чаққоной ва Дўмбоғойнинг саргузаштлари” спектакли намойиш этилди.

Сурхондарё вилояти қўғирчоқ театри жамоаси томонидан намойиш этилган спектакл болажонларнинг қувончига сабаб бўлди.


✍🏻Шўрчи тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати



 📱Telegram  ✅ Facebook 🎞Youtube 🔎Web-site 🌐Instagram 🕊Twitter


Шўрчи туманидаги бозор ҳудудида аҳоли ва автомашиналарга қулайлик яратиш мақсадида ишчи гуруҳ вакиллари томонидан ноқонуний қурилишларни бартараф этиш, ноқонуний равишда савдо қилаётган фуқароларни огоҳлантириш, қонуний тарзда савдо қилишлари учун тушунтириш ишлари амалга оширилмоқда.


 📱Telegram  ✅ Facebook 🎞Youtube 🔎Web-site 🌐Instagram 🕊Twitter


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Шўрчи тумани "Жойилма" шаҳарча фуқаролар йиғини аҳолиси ҳам "Ташаббусли бюджет"нинг 2024-йил 2-мавсумида маҳалла кўчасини асфальтлаш лойиҳасида овоз йиғиб, ғолиб бўлган эди. Ҳозирда маҳалла фуқаролари аҳиллик ифодаси бўлган ташаббуснинг натижаларидан мамнун.

✍🏻Шўрчи тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати



 📱Telegram  ✅ Facebook 🎞Youtube 🔎Web-site 🌐Instagram 🕊Twitter




Газета саҳифаларида...

✍🏻Шўрчи тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати


 📱Telegram  ✅ Facebook 🎞Youtube 🔎Web-site 🌐Instagram 🕊Twitter


Жамоат саломатлиги техникумида “очиқ эшиклар куни”

Ҳамкор ташкилотлар томонидан ўтказилган “Очиқ эшиклар куни” доирасида ўтказилган тадбир Шўрчи Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумида давом этди.

Очиқ эшиклар куни тадбири иштирокчилари "Ҳамширалик иши", "Даволаш иши", ва "Фармация" йўналишларида талабаларга 30 нафар маҳоратли врач-педагоглар фаолият юритаётган таълим масканидаги шароитлар билан яқиндан танишишди.

-Таълим муассасамиз тиббий ўқув жиҳозлар билар таъминланган ва симуляцион ўқув хоналар ташкил этилган, -дейди Икром Саидов. -Тиббиёт техникумимизда халқаро стандартларга жавоб берувчи ўрта тиббиёт мутахассисларини тайёрлашда Германия давлатининг GIZ дастури асосида шартнома имзоладик. Келажакда малакали ҳамшираларни Германия давлатига ишга юбориш учун талабаларга хорижий тилни ўргатиш ишлари йўлга қўйилди.

Очиқ эшиклар куни доирасида ўтказилган тадбирларда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

 📱Telegram  ✅ Facebook 🎞Youtube 🔎Web-site 🌐Instagram 🕊Twitter

8 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.