Islom.shosh.uz | Расмий канали


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Шайхонтоҳур тумани "Мўйи Муборак Уккоша" жоме масжиди веб-сайтининг расмий канали
Telegram
https://t.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg
Facebookbagi manzilimiz:
https://www.facebook.com/ukkosha.shosh.uz/

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


«Наҳотки, сизларни яратишимиз беҳуда бўлган деб, Бизга қайтарилмассиз деб ҳисобласангиз?!» (Муъминун сураси, 115-оят)

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg


Дуо қабул бўлишининг сир-асрорлари

1. Таҳоратли бўлиш (дуо вақтида).
2. Намоз ўқиш.
3. (Дуо аввалида) Аллоҳни зикр қилиш, ҳамду сано айтиш.
4. (Сўнгра) Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтиш.
5. Қиблага юзланган ҳолда дуо қилиш.
6. Оқ, тоза либос кийиш.
7. Оғизни поклаш, (мисвок ишлатиш).
8. Ҳалолдан ейиш (дуо ижобат бўлишининг асосий сабабларидан биридир).

Манба: @arabicuz

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg


#КУН_ҲАДИСИ

Кишининг аҳли, моли, нафси, боласи ва қўшнисидаги фитнага ўқиган намози, тутган рўзалари, берган садақаси, яхшиликка буюргани ва ёмонликдан қайтаргани каффорат бўлади.


Ҳузайфа (розияллоҳу анҳу)дан. Бухорий, Муслим, Термизий ва Ибн Можа ривояти.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg


Ғийбат ўзи нима?

Oишa розияллоҳу анҳо aйтдилaр: “Бетаҳоратлик иккитадир. Бири оғзингдан, иккинчиси уйқунгдан. Оғиз бетаҳоратлиги ғийбат ва ёлғондир ва бу оғирроқдир”.


Муҳаммад Абдулҳай Лақҳнавий

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg


АЁЛ КИШИГА ЖИЯНИНИНГ ЎҒЛИ МАҲРАМ БЎЛАДИМИ?

❓CАВОЛ: Аёлнинг жияни (яъни акасининг қизи)нинг ўғли маҳрам бўла оладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, маҳрам бўлади. Бу аслида “ўғил ўз онасининг аммасига маҳрам бўладими” деб, берилган савол бўлади. Ҳа, албатта ўғил ўз онасининг аммасига маҳрам бўлади. Фуқаҳоларимиз насаб сабабидан маҳрам бўлган қариндошларни санаб ўтиб, шу жумладан ўғил онасининг аммасига маҳрам экани қайд этишган ("Фатавои Оламгирийя" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg


#Ҳикмат

Усмон розияллоҳу анҳу айтдилар: "Шодлик пайтингда ғам чекувчи киши ҳасадчи эканига кифоя қилади.".


Унванул баён


Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg


#Ҳадис

Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Мадинадаги бир уйда кечаси ёнғин бўлиб, аҳлларига ҳам зарар етди. Булар ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга гапирилганида, «Бу олов сизларнинг душманингиздир. Агар ухлайдиган бўлсангизлар, уни ўчириб қўйинглар», деб айтдилар.

Муттафақун алайҳ.

Риёзус солиҳийн

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg


#Ҳикмат

Дўстинг сенга душманлик қилса, ҳасади, адоватини ошкор қилса, сендан юз ўгиргани учун фарёд чекма. Ўзингни аҳмоқ ва онгсиз ҳолга туширма. Аллоҳга шукр қил, йўқсилларга нон бер...


Қалб кўзингни оч...
Жалолиддин Румий

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg


Вуҳайб ибн Вард: “Аллоҳдан сенинг устингдан қанчалар қодирлиги, қудрати даражасида қўрққин, сенга қанчалар яқинлигига кўра ундан ҳаё қилгин, уялгин”, деди.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg


Шош ҳанафийлари dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#asl_mohiyat, #juma_suhbati

💬 НИМА УЧУН ОЛИМЛАРГА ЭРГАШИШ КЕРАК?

🎙Абдурасул
домла АБДУЛЛАЕВ
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


Шош ҳанафийлари dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
ИНСОНГА ЗУЛМ ҚИЛИШ ОҚИБАТИ ОҒИР

ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА

КЎРСАТУВНИ ТЎЛИҚ КЎРИШ УЧУН
ЛИНКНИ БОСИНГ👇👇

https://youtu.be/QmbkQp64OVg?feature=shared


Шош ҳанафийлари dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#muftiy_minbari

📹 КЕРАКСИЗ ГАП-СЎЗЛАР ОФАТДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Тил офатлари силсилавий суҳбатлар


🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook


​​ЖАНОЗА НАМОЗИНИ МАСЖИДДА ЎҚИШ ЖОИЗМИ?

❓CАВОЛ: Мени саволим шундан иборатки жанозани масжидда ўқилса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Маййит масжид ташқарисига қўйилиб, имом домла ва бир неча киши маййит олдига чиқиб, қолганлар масжид ичида имомга иқтидо қилиб жаноза ўқишлари жоиздир. Маййит масжид хонақоҳи ичига олиб кириб жаноза намози ўқиш макруҳ амал саналади.
Маййит масжид ташқарисига қўйилиб имом домла ва қолганлар ҳаммалари масжид ичида туриб жаноза ўқишларига эса имомларимиз макруҳ ёки макруҳ эмаслигида турли фикрдалар (“Ал-Иноят шарҳул-ҳидоя” китоби).
Демак, бугунги кунда баъзи масжидларимизда кузатилётганидек, маййитни масжид ташқарисага қўйиб, имом ортида битта бўлса ҳам саф тортилиб, жаноза ўқилиши жоиз амал саналади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg


Ҳаётни мустаҳкамлаб, давом эттириш учун баъзи нарсаларни унутишга ғоятда муҳтожмиз!

«Ҳикматлар – саодатга етаклар» китобидан


Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg


#КУН_ҲАДИСИ

Фотиҳа сураси ва Оятул Курсийни бирор банда бир ҳовлида ўқиса, ўша куни инсон ёки жиннинг кўзи тегмайди.


Дайламий ривояти.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg


Ғийбат ўзи нима?

Икки киши Мaсжиди Ҳаром дaрвoзaларидан бирининг ёнидa ўтиргaн эдилaр. Уларнинг ёнидан олдин муханнас (ўзини аёлларга ўхшатиб юрувчи) бўлиб, сўнг бу ишини тарк этган бир киши ўтиб қoлди. Иккoвлaри уни ғийбaт қилиб: “Бу одамда ўша одатидан бир нарса қолган-да”, дедилар. Намозга иқомат айтилгач, масжидга кириб, одамлар билан уни адо қилдилар. Кeйин дилларида айтган гапларига aфсуслaниш ва пушаймонлик пaйдo бўлди. Aтo ибн Абу Рабоҳ раҳимаҳуллоҳнинг oлдигa бoриб, бунинг масаласини сўраган эдилар, у киши уларни тaҳoрaтни ҳам, нaмoзни ҳaм қaйтaдан ўқишга, борди-ю рўзaдoр бўлсaлaр, унинг ҳaм қaзoсини тутишга буюрдилар.


Муҳаммад Абдулҳай Лақҳнавий

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg


КИЙИМИМДА ҚОН АСОРАТИНИ КЎРИБ ҚОЛДИМ

❓CАВОЛ: Кийимимни алмаштирганимда ички қисмида қон асоратини кўриб қолдим. Қарасам баданимда яра пайдо бўлган экан. Ушбу яра қачон чиққан, қон қачон кийимимга текканини билмайман. Шунда мен неча кунлик намозларимни қайта ўқишим керак?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Кийимга қон қачон текканини билмаган киши аввалги намозларини қайта ўқимайди. Чунки нажосат теккани кийим эгаси ёки бошқа кишига аниқ кўринмагунича бу кийим пок ҳукмида бўлади. Шунинг учун нажосат теккани билинган вақтдан нопок бўлди, деб ҳисобланади ("Мажрол-анҳур ала Мултақол-абҳур" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg


Агар бало сени Аллоҳга яқинлаштирмас экан, у балодан ҳам улкан мусибатдир. Баъзилар бирон мусибат балога йўлиқсалар: “Бутун дунё (ғами ташвиши) устимга қулади”, дейди...
У мискин фаҳмламайдики, бало-мусибатлар анбиёлар ва солиҳлар устига даражаларини кўтариш учун тушган. Осийларнинг устига балолар Аллоҳга қайтишлари учун тушади.
Сен У зотга қайтишинг ва ҳаромлардан узоқ бўлишинг учун балоласан, синаласан. Роббингни сенга юборган рисоласи, хабарини асл маънисин англагин.


Мажид Закий.

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg


#Ҳикмат

Аллоҳ йўлида халққа хайр қил ёки ўз жонинг учун ҳаммага яхшилик қил-у доимо кўзингга дўст кўринсин... кўнглингга адоват туфайли ёмон ўйлар келмасин! Аммо кимгадир душманлик қилдингми, ундан узоқлаш... қадрдон дўстинг билан, кўриш, у билан маслаҳатлаш!

Қалб кўзингни оч...
Жалолиддин Румий

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEE-iJ_MFg-in1NTWg


Шош ҳанафийлари dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#juma_suhbati #jamiyat #isrof
🗣 Мавзу: ЖАМИЯТДАГИ САЛБИЙ ИЛЛАТЛАР – ДАБДАБАБОЗЛИК ВА ИСРОФГАРЧИЛИК

🎙 Исомиддин домла МуҳиддиновТошкент шаҳар М.Улуғбек тумани “Шайх Зиёвуддинхон” жоме масжиди имом-хатиби

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.