Юрист Хизмати | Расмий канал dan repost
❗️Энди "Касбий ривожланиш куни" белгиланган жойга бормаган ўқитувчилар ишга келмаган деб ҳисобланади
Умумий ўрта таълим муассасалари ўқитувчилари учун "Касбий ривожланиш куни" ва "Касбий ривожланиш соати" тадбирларини ташкил этиш тартиби белгиланди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2024-йил 7-августдаги 246-сонли буйруғи имзоланди.
"Касбий ривожланиш куни" ва "Касбий ривожланиш соати" тадбирлари ташкил этиладиган кунлар қуйидагича белгиланади:
Умумий ўрта таълим муассасаси
ўқитувчисининг "Касбий ривожланиш куни" ва "Касбий ривожланиш соати" тадбирларида иштирок этиши унинг ўз малакасини мунтазам равишда ошириб бориш бўйича мажбурияти этиб белгиланди.
Касбий ривожланиш кунлари тегишли фан ўқитувчилари учун асосан касбий ривожлантириш тадбирларида иштирок этадиган иш куни ҳисобланади.
"Касбий ривожланиш куни" ва "Касбий ривожланиш соати" тадбирлари ўтказиладиган вақтда тегишли фан ўқитувчиларини мактаблардаги дарс машғулотларига ва бошқа тадбирларга жалб қилинишига ёўл қўйилмайди.
❗️Ўқитувчининг "Касбий ривожланиш куни" ва "Касбий ривожланиш соати" тадбирларида иштирок этмаслик ҳолати шу куни ишга келмаганлик сифатида қайд этилади ва унга иш ҳақини ҳисоблашда амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда ҳисобга олинади.
Ўқитувчи ўқув йили давомида "Касбий ривожланиш куни" ва "Касбий ривожланиш соати" тадбирларида 12 соат узрли сабабларсиз қатнашмаган тақдирда унинг "Узлуксиз касбий таълим" электрон платформасида ташкил қилинган махсус ўқув курсида шартнома асосида малака ошириши талаб қилинади.
Ўқув йили давомида узрли сабабларсиз қатнашмаган ва "Узлуксиз касбий таълим" электрон платформасида ташкил қилинган махсус ўқув курсида малака оширмаган ўқитувчига нисбатан амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда таъсир чоралари қўлланилади.

➡️ Душанба - Ижтимоий фанлар (тарих, давлат ва ҳуқуқ асослари, тарбия) ўқитувчилари;
➡️ Сешанба - Филология фанлари (она тили ва адабиёт, ўзбек тили/рус тили) ўқитувчилари;
➡️ Чоршанба - Табиий фанлар (физика ва астрономия, кимё, биология география ва иқтисодиёт, табиий фан - Science) ўқитувчилари;
➡️ Пайшанба - Аниқ фанлар (математика, информатика ва ахборот технологиялари) ўқитувчилари;
➡️ Жума - Хорижий тиллар ўқитувчилари;
➡️ Шанба - Амалий фанлар (тасвирий санъат, чизмачилик, мусиқа) маданияти, технология, жисмоний тарбия, чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик) ва бошланғич таълим ўқитувчилари.
Умумий ўрта таълим муассасаси
ўқитувчисининг "Касбий ривожланиш куни" ва "Касбий ривожланиш соати" тадбирларида иштирок этиши унинг ўз малакасини мунтазам равишда ошириб бориш бўйича мажбурияти этиб белгиланди.
Касбий ривожланиш кунлари тегишли фан ўқитувчилари учун асосан касбий ривожлантириш тадбирларида иштирок этадиган иш куни ҳисобланади.
"Касбий ривожланиш куни" ва "Касбий ривожланиш соати" тадбирлари ўтказиладиган вақтда тегишли фан ўқитувчиларини мактаблардаги дарс машғулотларига ва бошқа тадбирларга жалб қилинишига ёўл қўйилмайди.
❗️Ўқитувчининг "Касбий ривожланиш куни" ва "Касбий ривожланиш соати" тадбирларида иштирок этмаслик ҳолати шу куни ишга келмаганлик сифатида қайд этилади ва унга иш ҳақини ҳисоблашда амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда ҳисобга олинади.
Ўқитувчи ўқув йили давомида "Касбий ривожланиш куни" ва "Касбий ривожланиш соати" тадбирларида 12 соат узрли сабабларсиз қатнашмаган тақдирда унинг "Узлуксиз касбий таълим" электрон платформасида ташкил қилинган махсус ўқув курсида шартнома асосида малака ошириши талаб қилинади.
Ўқув йили давомида узрли сабабларсиз қатнашмаган ва "Узлуксиз касбий таълим" электрон платформасида ташкил қилинган махсус ўқув курсида малака оширмаган ўқитувчига нисбатан амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда таъсир чоралари қўлланилади.
📩 Юристга савол юбориш
☎️ Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш
📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈