Янги Шахрихончек МФЙ хабарлари


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Ватанни севмок иймондандир

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Маҳалла_тизими

Аҳоли бандлиги доимий эътиборда


Учқўрғон туманидаги Шархончек маҳалласида 561 та хонадонда, 816 та оила ва 2822 нафар аҳоли истиқомат қилади. Маҳалланинг асосий драйвери боғдорчилик, чорвачилик деҳқончилик. Ҳозирда тадбиркорликни кенгайтириш борасида ишлар амалга оширилмоқда.

Маҳалла еттилиги томонидан хатлов ўтказилиб, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга хизмат кўрсатилмоқда.Шунингдек, миграцияда юрган фуқароларни қўллаб-қувватлаш, уларни Ватанга қайтариш чораларини кўриш, кафолатли иш ўринлари ҳамда даромад манбаларини яратиш бўйича иш олиб борилмоқда.

@bugunuchqorgon


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


Утган 2024 йилда амалга оширилган ишлардан лавхалар


Assalomu aleykum aziz mahalladoshlar barchangizni yangi yilingiz bilan tabriklayman. Tinchlik, sog'lik-salomatlik doimo hamrohingiz bo'lsin.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВ- НИМАМ ЁҚМАЙДИ


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Янги_йил_билан

🎄🐍 Кириб келган
Янги 2025 йил Муборак ҚАДРДОНЛАР!

Янги ИЛОН йилида барча ҳайрли ишларингизда сизга омад ёр бўлсин. Қалбингиздан қувонч, дастурхонингиздан қут -барака ва оилангиздан шоду ҳуррамлик асло аримасин. Янги йил қутлуғ бўлсин! ДЎСТЛАРИМ!

Яқинларни биринчилардан бўлиб табрикланг
!

👉 @namanganlive24


#Тезкор

2025-йил - Мамлакатимизда атроф муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили деб ном берилди.

Афсонавий 😎: @Uchqorgon


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги!

@namanganlive24


18 минг оламни яратган Аллоҳга беҳисоб ҳамд-у саънолар бўлсин. Икки олам сарвари Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо Саллоллоҳу Алайҳи ва Салламга дуруду саломлар ёғилсин. Карами кенг Парвардигор барчамизга мелодий 2025 йил билан бешикаст-безиён юзлашишликни Ин Ша Аллоҳ насиб этсин. Кириб келаётган йилда Аллох таолло хаммамизнинг хонадонимизга файз-у баракотлар ёгдирсин. Қалбларимизни иймон билан тўлдирсин. Ҳамиша Аллоҳнинг зикрида, шукрида юришликка, ҳар куни  инсонларга яхшилик қила олишликка қодир қилиб қўйсин. Фарзандларни бир-бирларига меҳр-оқибатли, ақли-заковатда тенгсиз, тақволи, намозли килсин. Яқинларимизни биз учун соғ- саломат асрасин. Умрларини зиёда, мартабаларини улуғ, танларини соғ қилсин. Ўзи берган азиз неъмат-оиламизни Узбекистан ватанимизни махаллаларимизни ўз паноҳида тутсин.


Бисмиллахир рохманир рохийм Ассаламу алейкум барчангизни янги йил байрами кириб келгани билан табриклайман


Uchqo‘rg‘on tuman hokimligi | Rasmiy kanal dan repost
Учқўрғон тумани ҳокими Дилшодбек Мирхановнинг
туман аҳлига ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИГИ


Азиз тумандошлар!

Мана, 2024 йилни шараф билан якунлаб, янги умидлар ва орзулар билан 2025 йил остонасига қадам қўймоқдамиз. Ўтган йил давомида муҳтарам Президентимизнинг кўрсатмалари асосида туманимизда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, кам таъминланган оилаларга эътибор қаратиш, турмуш фаровонлигини янада яхшилаш борасида катта ишларни амалга оширдик.

Янги йилда ҳам жамиятимизнинг ҳар бир аъзоси учун ҳаёт сифатини оширишга қаратилган режаларни амалга оширишни мақсад қилганмиз. Иш ўринлари яратиш, таълим ва соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, ёшлар масаласига жиддий эътибор қаратиш, инфратузилмани ривожлантириш каби йўналишларда янги ютуқларга эришамиз.

Сизларни кириб келаётган Янги йил билан чин қалбимдан табриклайман!

Барчаларингизга сиҳат-саломатлик, уйларингизга файз-барокат, тинчлик ва бахт тилайман. Келаётган “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” туманимизга янги марралар, муваффақиятлар ва юксалишларни олиб келсин!

Янги йилингиз муборак бўлсин!

Дилшодбек Мирханов,
Учқўрғон тумани ҳокими


Ўзидан кетиб, босар-тусарини билмай қолганларга жой тайёрлаб қўйишибди 😂

Ликкиламасдан жииим уйда ўтирамиз ))

Афсонавий 😎: @Uchqorgon


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
‼️ Янги йилни нишонлаш гуноҳми?

Ҳар йили янги йил байрами арафасида ижтимоий тармоқларда бу байрамни мусулмонлар нишонлаши мумкин эмаслиги, у ғайридинлар байрами эканлиги ҳақидаги гаплар тарқалади.

Бу гаплар қанчалик асосли? Янги йил ростдан ҳам диний байрамми? Мусулмонлар уни нишонлаши мумкин эмасми? Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаровнинг бу саволларга жавобини эшитинг.

@namanganlive24


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🎄O'zbekiston mahallalari uyushmasida yangi yil shukuhi!

Facebook | ✅ Instagram | ✅ X |✅ Telegram | ✅ You tube


#Диққат #Тарқатинг

‼️Ражаб ойининг 1-куни  2025 йил 1 январь чоршанба кунига тўғри келмоқда.


Рўза тутишнинг нияти:
Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (Қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).

Пайғамбаримиз алайҳиссалом Ражаб ойи кирганида мазкур дуони қилар эдилар: “Аллоҳумма  барик лана фи ражабин ва шаъбона ва баллиғна Рамазона “ “Эй Аллоҳ, бизлар учун Ражаб ва Шаъбон ойларини баракали қилгин ва бизни Рамазон ойига (омонликда) етказгин!”.

Яқинларга ҳам юборинг!

Афсонавий 😎: @Uchqorgon


Энди Россияда ишловчилар учун ҳужжат қатъий талаб этилади

Ўзбекистоннинг Миграция агентлиги январдан бошлаб, Россияда ишлаб юрган, аммо ҳужжатлари билан боғлиқ муаммолари бўлган юртдошларимизга ҳуқуқий ва амалий ёрдам кўрсатишга тайёр эканини маълум қилди.

Батафсил 👉 https://yuz.uz/a/oz/114727

@Mahalla_Raisi


❗️Санэпидқўмита Учқўрғон тумани бўлими огоҳлантиради

Аҳоли диққатига!

Янги йил байрами ҳаммага маълум бўлганидек дўстлар ва оила даврасида қувонч ила қарши олинади.

Шундай кунларда дастурхонларимиздаги маҳсулотлар сифатига эътиборли бўлиш янада муҳим эканини эслатиб ўтамиз!

Жумладан, ҳозирги кунларда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган коняк алкогол маҳсулотлари инсон саломатлигига турли шаклда зарар бераётгани аниқланмоқда.

Шу боисдан, аҳоли вакилларини мазкур маҳсулотларни ҳарид қилишда ҳушёрликка чақирамиз. Яқин кунларда ҳарид қилиниб, уйда сақланаётган коняк маҳсулотларини эса истеъмол қилмасликни тавсия этамиз.

Яна бир бора янги йил байрами билан барча юртдошларимизни табриклаб қоламиз!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Кўчада банғилдоқ билан қўлга тушсангиз катта жарима тўлайсиз! 

Пиротехника воситалари савдоси билан шуғулланган шахсларга 18.750.000 сўмгача жарима бор!

Афсонавий 😎: @Uchqorgon


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


Бобокулов Дилмурод Масжидимиз олдида кийма гушт олиб келиб сотяпти. 1 кг 45 минг келиб сотиб олинглар

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.