Qashqadaryo Viloyat Prokuraturasi


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Qashqadaryo viloyat prokuraturasining ishonch telefon raqami 75 228 10 07

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Bosh prokuratura dan repost
Бугун, Бош прокуратурада жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чора - тадбирларига бағишланган республика идоралараро йиғилиши бўлиб ўтди.

Видеоселектор тарзида ўтказилган мазкур йиғилишда Парламент ва Ҳукумат аъзолари, соҳага масъул вазирлик ва идоралар, нодавлат-нотижорат ташкилотлари раҳбарлари ва масъул ходимлар, вилоят, туман (шаҳар) ҳокимлари, Республика ва ҳудудий идоралараро мувофиқлаштирувчи штаб ва ишчи гуруҳ аъзолари иштирок этишди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.01.2025 йилдаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1-сон қарори жорий йил биринчи чораги якунлари бўйича ижроси аҳволи, йўл қўйилган хато ва камчиликлар бирма бир кўриб чиқилди.

Танқидий руҳда ўтказилган йиғилишда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда йўл қўйилган хато-камчиликлар аниқ рақамлар ва мисолларда кўрсатиб ўтилиб, галдаги вазифалар белгилаб олинди.

Жумладан, намунали хавфсиз йўлак ва кўчаларни ташкил этиш, маҳаллаларни тўлиқ видеокузатув билан қамраб олиш, аҳолининг ҳуқуқий онгини ошириш, “маҳалла еттилиги” томонидан “ижтимоий профилактика” тамойили асосида фаолиятни янада жадаллаштириш, ҳар бир “қизил” ва “сариқ” тоифали маҳаллалар бўйича манзилли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш бўйича масъулларга аниқ топшириқлар берилди.

Шунингдек, худудий штаб раҳбарларига барча ташкилотлар томонидан амалга оширилаётган қарор ижросига қаратилган вазифларнинг ижросини назорат қилиб бориш, уларни ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш юзасидан яна  бир  бор масъулият  ва  қатъий  вазифалар  ўрнатилди.

Тадбир давомида ҳудудлар ҳамда республика идора ва вазирликларнинг раҳбарлари, масъул ходимлари тушунтириш ва ахборотлари эшитилди.

Республика идоралараро йиғилиш якунида мавжуд камчиликларни бартараф этиш ва муҳокама қилинган соҳаларда фаолият самарадорлигини оширишга қаратилган қарор қабул қилинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt








Bosh prokuratura dan repost
Бош прокурор ўринбосари С.Самадов томонидан Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳридаги давлат дастурлари асосида амалга оширилаётган қурилиш-монтаж ишлари ҳамда кўп қаватли уйлар қурилиши ўрганилди.

Давлат дастурлари доирасида шаҳарда амалга оширилиши кўзда тутилган объектлар лойиҳалари билан танишилиб, лойиҳа ҳужжатларига киритилган ортиқча иш турларини оптималлаштириш орқали бюджет маблағини ортиқча харажатини олдини олиш бўйича топшириқлар берилди.

Жорий йилги Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида қурилиши назарда тутилган ижтимоий соҳа объектлари буюртмачилари, лойиҳачилари ҳамда пудратчилари иштирокида йиғилиш ўтказилиб, ушбу объектларнинг лойиҳалари қайта кўриб чиқилди ва заруратсиз иш турларини киритилишига йўл қўймаслик, бунинг учун лойиҳа офислари ва буюртмачиларнинг масъулиятини янада ошириш лозимлиги белгиланди.

Сўнгра, қурилиш соҳасига оид масъуллар иштирокида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt



6 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.