bakiroo dan repost
Газ қазиб олиш тўхтовсиз қисқармоқда, пропан дефицит, метан заправкаларда лимит, газ экспорти эса потираб ошмоқда
Ўзбек иқтисодиётининг абсурди тобора чуқурлашмоқда. Сентябрда газ қазиб олиш 220,5 млн.кубга қисқариб кетган ва қисқаришда давом этмоқда. Газ йўқлиги учун бутун бошли заводлар ишламаяпти, пропан ё йўқ ёки отнинг калласидек нархда, метан заправкаларда лимит. Лекин қайсидир энерготўда гўёки Ўзбекистон реалликлари ва муаммолари уларга тааллуқли эмасдек, газ экспортини потиратиб оширишда давом этмоқда. Энди тушунгандирсиз, Коррупцияга қарши кураш агентлиги нима учун ёпиқ қарорларни очиқлаши, ноқонуний ва зарар келтираётганларини бекор қилиши қанчалар муҳим эканини? Улар ўз хоҳиши билан газ экспортини тўхтатмайди.
Шундай қилиб, сентябрь ойида 74,7 млн.долларлик газ экспорт қилинган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,2 баравар кўп. Йил бошидан бери экспорт қилинган газ 480 млн.долларга етган. Бу ҳажмда камида 2,5 млрд.куб газ дегани.
2,5 млрд.куб газ экспорт қилиниши ўрнига GTL заводга, Шўртанга, Муборакка юборилганида пропан бунчалар дефицит бўлмасди, нархи 2 карра қимматламасди, газсиз қишлоқлардаги одамлар 2 ойлаб пропан келишини кутишмасди.
Пропан дефицит бўлиб, қимматламаса, 80 шиптир нархи ҳам осмон-у фалакка ўрламасди.
Совуқ тушмасидан туриб метан заправкалар лимити тугаб ёпилмасди.
Бу абсурднинг архитекторлари қиммат ёқилғи ўзи рақобатбардошликда етарлича муаммолари бор, барча бозорлардан минглаб километр узоқдаги товар ва хизматларимиз нархини қанчалар қимматлаштираётганини тасаввур ҳам қила олишмайди. Хос чўнтакларни тўлдирган 480 млн.долларлик газ экспорти жами экспортимизни қанча миллиард долларга қисқартирганини ҳисоблайдиган ва ўйлайдиган эмас улар (узоққа борманг, 3 йилда Ўзбекистон буюк помидор экспортчисидан помидор импортчисига айланди қолди, газнинг макони ва учта улкан заводи бор Қашқадарёга шармандаларча 3,5 минг километрдан қонли пропан ташилмоқда).