Қарақалпақстан Республикасы прокуратурасы


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот тармоғи

👉Бош прокуратура расмий сайти: prokuratura.uz

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Bosh prokuratura dan repost
Прокуратура органлари томонидан Президентнинг 14.06.2024 йилдаги “Энергия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-222-сон қарор ижроси юзасидан ёқилғи-энергия ресурсларини талон-торож қилинишини фош этиш, тўлов интизомига риоя қилиниши, истеъмолчиларга янги турдаги ҳисоблагичларни ўрнатиш, энг асосийси энергия ресурсларини тежаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Э.Таджиев раҳбарлигида Республикада куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш ҳамда энергия ресурсларининг талон-торож қилинишини олдини олиш, уларга барҳам бериш бўйича республика штаби ва ҳудудий ишчи гуруҳлар ҳамда соҳага масъул идоралар раҳбарлари иштирокида навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда ижтимоий соҳа объектларининг мавсумга шайлиги, аҳолига ва ижтимоий объектларга кўмир етказиб беришдаги муаммолар танқидий муҳокама қилинди, энергия ресурсларидан ноконуний фойдаланиш ҳолатларини ўз вақтида фош этиш, уларнинг олдини олиш ишларини кучайтириш бўйича қатъий топшириқлар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook




Bosh prokuratura dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Қорақалпоғистон Республикаси Нукус тумани 2-секторида аҳоли фаровонлиги йўлида амалга оширилаётган ишлар

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook


Bosh prokuratura dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманида ёнғин хавфсизлиги ойлиги доирасидаги тадбирлар

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook


Bosh prokuratura dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
9-декабрь - "Прокуратура тўғрисида"ги Қонун қабул қилинган кун: Бош прокуратурада янги музей очилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook


Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси органлари томонидан Энергия ресурсларини етказиб берувчи таъминотчи корхоналарининг қиш мавсумига тайёргарлиги, диспетчерлик хизматлари ва авария бригадаларининг узлуксиз иш режимида фаолият олиб бориши аҳволи доимий назоратга олинган.

Бугун, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Э.А.Таджиев томонидан «Нукусшаҳаргазтаъминоти» бўлими авария диспетчерлик хизматининг қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ўрганилди.

Ўрганишда, «Нукусшаҳаргазтаъминоти» бўлимида 1 та авария хизмати бригадаси хизмат кўрсатаётганлиги, лекин, кунига  диспетчерлик марказига ўртача 80-100 тагача мурожаатлар келиб тушаётганлиги сабабли, кўшимча 4 та авария бригадасига (чилангар штатига) эҳтиёж мавжудлиги аниқланиб, бригадалар сонини ошириш бўйича тегишли топшириқлар берилди.

Шунингдек, барча туман-шаҳар прокуратуралари томонидан аҳолини табиий газ ва электр энергияси билан узуксиз таъминлаш, аниқланган носозликларни дарҳол бартараф этилиши юзасидан қатъий назорат ўрнатилган.




Bosh prokuratura dan repost
Бош прокуратура жамоаси барча ватандошларимизни бугунги улуғ айём – мамлакатимиз Конституцияси қабул қилинганининг 32 йиллик байрами билан самимий муборакбод этади!

***********

Коллектив Генеральной прокуратуры искренне поздравляет всех соотечественников с сегодняшним замечательным праздником – 32-летней годовщиной принятия Конституции нашей страны.


Bosh prokuratura dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Бош прокуратурада Конституция қабул қилинганлигининг 32 йиллиги муносабати билан тантанали тадбир ҳамда Ўзбекистон прокуратураси тарихи музейида Қатағонга учраган прокуратура ходимларига бағишланган экспозициянинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook


Bosh prokuratura dan repost
Бугун, Бош прокуратурада Конституция қабул қилинганлигининг 32 йиллиги муносабати билан тантанали тадбир ўтказилди.

Унда прокуратура органлари, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Мажбурий ижро бюроси масъул ходимлари, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясининг профессор-ўқитувчилари, Фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш жамоатчилик маркази ҳамда Жамоатчилик кенгаши раислари, таниқли олимлар, маданият ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда Давлат мадҳияси жамоавий жўр бўлиб куйланди.

Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев тадбирни кириш сўзи билан очиб, Конституция қабул қилинганлигининг 32 йиллиги билан барчани қутлади.

Таъкидландики, Бош қомусимиз инсон қадрини улуғлашга қаратилган тарихий ислоҳотларнинг энг устувор ва мукаммал ҳуқуқий асоси бўлиб хизмат қилмоқда.

Айниқса, 2023 йилда ўтказилган умумхалқ референдуми асосида унинг янги таҳрирда қабул қилингани эл - юртнинг бугуни ва эртанги тақдири учун ҳал қилувчи аҳамият касб этмоқда.

Янгиланган Конституция муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан бошланган ва Янги Ўзбекистонни барпо этишга қаратилган кенг кўламли ўзгаришлар ортга қайтмаслигининг, қонунлар устуворлигининг мустаҳкам ҳуқуқий кафолати эканлиги, зотан миллий давлатчилигимиз тарихида илк бор барча устувор қоидалари тўғридан - тўғри қўлланадиган мукаммал Конституцияга эга бўлганлигимиз алоҳида қайд этилди.

Тадбир давомида Конституция байрами арафасида яна бир хайрли иш амалга оширилганлиги маълум қилинди.

Хусусан, Бош прокуратура музейида қатағон қилинган тизим ходимларининг номини абадийлаштириш ишларининг бир қисми якунига етганлиги ва ушбу масканда уларнинг ҳаёти ва фаолиятини акс эттирувчи ноёб экспонатлар жойлаштирилганлиги таъкидланди.

Тадбир давомида Бош прокурорнинг буйруғига асосан Ўзбекистон прокуратураси органларининг шаклланиш тарихини тадқиқ этишда, тизим фаолиятига оид тарихий ҳақиқатни рўёбга чиқаришда ҳамда ўзбек ҳуқуқшунослиги ривожланишига муносиб ҳисса қўшган фидойи прокурорлар ҳаёти ва фаолиятини ўрганишда фаол қатнашганлиги, шунингдек, прокуратура ходимларининг
маънавий - интеллектуал салоҳиятини юксалтиришда, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда яқиндан ёрдам берган бир гуруҳ ҳамкорлар тақдирланди. 
  
Тадбирда таниқли олимлар ва маданият ходимлари ҳам сўз олиб, байрам табригини изҳор қилиш билан бирга, прокуратура органлари тизимида амалга оширилаётган маънавий-маърифий тадбирлар, айниқса, қатағонга учраган прокуратура ходимлари номини абадийлаштириш борасидаги ижобий ишларни алоҳида эътироф этишди. 

Мазкур тадбир якунланганидан сўнг, Ўзбекистон прокуратураси музейида Қатағонга учраган прокуратура ходимларига бағишланган экспозициянинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон прокуратураси тарихи музейи инновацион технологиялар асосида кенгайтирилиб, ноёб экспонатлар билан бойитилган, жумладан, қатағонга учраган прокуратура ходимларининг ҳаёти ва фаолиятини акс эттирувчи 20 га яқин стенд, 30 дан ортиқ махсус муляжлар ҳамда саҳналар жойлаштирилган.

Мазкур бўлимда 1930 – 1980 йилларда турли сохта айбловлар билан қатағон машинасининг қурбони бўлган, туҳмат ва бўҳтонларга учраган 100 дан ортиқ прокуратура ходимининг тақдири архив манбалари ва далиллар орқали батафсил ёритиб берилган.

Шу билан бирга, тадбир давомида 10 мингдан ортиқ адабиётларни ўз ичига олган муҳташам Бош прокуратура кутубхонаси ҳам очилди. 

Умуман, Бош прокуратурада ташкил қилинган бундай масканлар, амалга оширилаётган тадбирлар нафақат прокуратура органлари ходимларининг, балки бутун халқимизнинг, айниқса, ёш авлоднинг маънавий қарашларини юксалтиришга, уларда миллий қадриятлар ва аждодлар маънавий меросига чексиз ҳурмат ва эҳтиром
шаклланишига хизмат қилади.   

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook



11 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.