Fitrat.uz dan repost
ОДАМЛАР ДАРДИГА ДАРМОН БЎЛИБ...
Бировнинг дардини енгиллатиш, унинг ташвишлари бартараф этилишига ҳисса қўшиш – савоби улуғ амал. Чунончи, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Мусулмон мусулмоннинг биродаридир. Унга зулм ҳам қилмайди, уни ташлаб ҳам қўймайди. Ким биродарининг ҳожатини раво қилса, Аллоҳ унинг ҳожатини раво қилади. Ким бир мусулмоннинг ташвишни аритса, Аллоҳ унинг Қиёмат кунидаги ташвишларидан бирини аритади. Ким бир мусулмоннинг айбини беркитса, Аллоҳ Қиёмат кунида унинг айбини беркитади", деганлар (Имом Бухорий ривояти).
Шу набавий таълимотга асосан, бугун, 15 январь куни Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов, туманлар/шаҳарлар бош имом-хатиблари турли масалалар юзасидан мурожаат қилиб келган кишиларни тинглаб, уларнинг ташвишлари аришига кўмаклашдилар.
Илиқ кутиб олинган фуқаролар вакиллик мутасаддиларидан мамнун бўлиб, мурожаатлари бўйича йўл-йўриқ ва тавсиялар олганидан шодланишди.
Ҳа, одамларни эшитиш, эшита олиш, уларга кўмаклашиш Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан қолган мерос. Зеро, у зот мурожаат қилиб келган ҳеч бир инсонни қуруқ қайтармаганлар.
Тошкент вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA