Qizil Nuqta


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Биз билан энг долзарб воқеалар марказида бўлинг!

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Лавров ва Рубио мунтазам алоқаларни давом эттириш, жумладан, Путин ва Трамп учрашувини тайёрлаш масаласида келишиб олди, — Россия ТИВ.

🔴Qizil Nuqta


Трамп маъмурияти аъзолари Россия ва Украина вакиллари билан музокараларни бошлаш учун Саудия Арабистонига йўл олмоқда — Politico.

Politico нашрининг Конгресс аъзоси республикачи Майк Маккол ва АҚШ ҳукуматидаги икки аноним манбага таяниб хабар беришича, АҚШ миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Майк Уолтс, давлат котиби Марко Рубио ва Яқин Шарқ бўйича махсус элчи Стив Уиткофф яқин кунларда Саудия Арабистонига бориб, Россия ва Украина вакиллари билан тинчлик музокараларини бошлайди.

Манбаларга кўра, Трампнинг Украина бўйича можарони ҳал қилиш бўйича махсус вакили Кит Келлогг бу учрашувда қатнашмайди, шунингдек, Европа мамлакатлари вакиллари ҳам таклиф этилмаган.

Аввалроқ, шанба куни Bloomberg ўз манбаларига таяниб, Саудия Арабистонидаги музокаралар келаси ҳафта бошланишини хабар қилган эди. Бироқ бу ҳали якуний режа эмас ва вазият исталган вақтда ўзгариши мумкин.

🔴Qizil Nuqta


Россия ва АҚШ яқин вақт ичида хориждаги ваколатхоналар фаолиятига тўсқинлик қилувчи муаммоларни бартараф этиш бўйича экспертлар учрашувини ташкил этади, деб хабар берди Россия ТИВ.

Вазирликнинг таъкидлашича, Лавров ва АҚШ давлат котиби Рубио Россия дипломатик миссияларининг АҚШдаги фаолият шароитларини янада оғирлаштиришга йўл қўймаслик масаласини муҳокама қилдилар.

🔴Qizil Nuqta


АҚШнинг Украина бўйича махсус вакили Келлог:

"Агар сиз ғалабани Иккинчи жаҳон уруши контекстида, тинчлик шартномаси имзоланиши билан тасаввур қилаётган бўлсангиз – бу, эҳтимол, юз бермайди."

🔴Qizil Nuqta


The New York Times маълумотларига кўра, АҚШ Беларус билан келишув имзолашни кутмоқда.

Унга кўра, Беларус "кўплаб" сиёсий маҳбусларни озод қилиши, АҚШ эса Беларус банклари ва калий экспортига қўйилган санкцияларни юмшатиши керак.

Яна бир муҳим мақсад – Лукашенкога Россия таъсиридан бироз чиқиб нафас олиш имкониятини бериш.


🔴Qizil Nuqta


Франсия ташқи ишлар вазири Жан-Ноел Барро:

"Евроиттифоқ мамлакатлари фуқаролари мудофаа соҳасида миллий харажатларни ошириш заруратини етарлича тушунмаяпти. Шу сабабли ҳукуматлар фаол тушунтириш ишларини, жумладан, мактабларда ҳам олиб бориши керак."

🔴Qizil Nuqta


Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари жанубий Ливанда "Hizbulloh"нинг ҳаво бўлинмаси қўмондонига ҳужум қилди. Бу ҳужум "Hizbulloh" томонидан Исроил ҳудудига дронлар учирилгани сабабли амалга оширилди, деб хабар берди IDF.

🔴Qizil Nuqta


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Зеленский кортежи Мюнхен хавфсизлик конференсиясидан жўнаб кетмоқда.

🔴Qizil Nuqta


АҚШ ва Россия расмийлари келаси ҳафта Саудия Арабистонида учрашиб, Путин ва Трамп ўртасидаги эҳтимолий учрашувни тайёрлашади; учрашув санаси Рамазон бошланишидан олдин (28-февралгача) белгиланиши режалаштирилган; гуруҳ таркибига, эҳтимол, миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчилар киради — Bloomberg манбалари.

🔴Qizil Nuqta


Зеленский: Украинада сайловлар масаласи юқори даражада кўтарилмаяпти.

"Бу мавзуни асосан Путин кўтараяпти. Баъзан АҚШдан ҳам шундай овозлар чиқади, лекин ҳамма буни қонунбузарлик деб билади. Энг муҳими, ҳозир бунга имконият йўқ — бу жуда мураккаб", — деди у.

🔴Qizil Nuqta


Украинадаги можарони якунлаш учун ҳар томонлама тинчлик режасини ишлаб чиқиш ва иттифоқчиларнинг ҳамкорлиги керак, уруш ҳаракатларини давом эттириш эмас, — деди Келлогг.

🔴Qizil Nuqta


Григорий Явлинский Украинадаги можарони ҳал қилиш бўйича ўз режасини таклиф қилди

"Яблоко" партияси асосчиси Мюнхен хавфсизлик конференсиясининг 61-сон йиғилиш иштирокчиларига Россия-Украина можаросини тартибга солиш бўйича таклифларини йўллади.

Явлинскийнинг сўзларига кўра, у конференсияга таклиф қилинган, бироқ бориш имконияти бўлмаганлиги сабабли ўз нутқининг тезисларини Германиянинг собиқ БМТдаги элчиси, конференсия раиси доктор Кристоф Хойсгенга юборган.

"Мен асосий сиёсий тамойилни қайта шакллантириш ва куч ишлатиш ўрнига мулоқот орқали тинчликка эришишни таклиф қиламан. Бу шунчаки яхши тилак эмас, балки кучайиб бораётган ядро таҳдиди шароитида объэктив реалликдир." — дейилади Явлинский веб-сайтида эълон қилинган мурожаатда.

Явлинскийнинг тинчлик формуласи уч пунктдан иборат:

🔴Россия ва Украина ўртасида ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги келишув, томонларни бу режимга риоя қилишга ундовчи стимуллар, "ҳаммани ҳамма" тамойили асосида ҳарбий асирлар алмашинуви ва 2000 км узунликдаги фронтни ҳисобга олган ҳолда, аниқ чегараларга эга демилитаризация зонаси лойиҳаси.

🔴Урушдан кейинги хавфсизлик кафолатлари ҳам Украина, ҳам Россия учун.

🔴Россия ва Ғарб ўртасидаги муносабатларни барқарорлаштириш бўйича янги концепция ва чоралар.

🔴Qizil Nuqta


Греция Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, якшанба куни эрталаб Мюнхенда Евроиттифоқ ташқи ишлар вазирларининг фавқулодда учрашуви бўлиб ўтади.

🔴Qizil Nuqta


Исроил Ташқи ишлар вазирлиги Ғазодан озод қилинган Труфановнинг онаси ва келини билан учрашуви ҳамда бувиси билан видеоалоқа орқали суҳбатлашган лаҳзалар акс этган видеони тарқатди.

Видео: Исроил ТИВ расмий Телеграм канали.

🔴Qizil Nuqta


Х (собиқ Тwиттер) ижтимоий тармоғида Адолф Гитлер номига тасдиқланган аккаунт пайдо бўлди.

Маълум бўлишича, бу Германия президенти Франк-Валтер Штайнмаернинг бузиб кирилган профили бўлган.

@adolf_gov аккаунти кечқурун "Германияни яна буюк қилиш учун қайтдим" деган твит қолдириб, $MGGA мем-коинига инвестиция қилишни таклиф қилган. Кўп ўтмай, ижтимоий тармоқ модерацияси аккаунтни блоклаган.

Дастлаб, фойдаланувчилар Гитлер номидаги профил қандай қилиб давлат арбобларига бериладиган кумуш белги олганини тушунишмаган. Кейинчалик маълум бўлишича, аккаунт илгари президент Штайнмаерга тегишли бўлган ва ҳозирда унга қайтарилган.

🔴Qizil Nuqta


Кутилмаганда: Х ижтимоий тармоғида Адолф Гитлер номига тасдиқланган аккаунт пайдо бўлди.

Тармоқларда бу Германия президенти Штайнмаернинг бузиб кирилган аккаунти бўлиши мумкинлиги ҳақида тахминлар тарқалмоқда.

🔴Qizil Nuqta


Зеленский Келлогга агар тайёр бўлса, у билан фронтга боришни таклиф қилди.

Президентнинг фикрича, АҚШ томони вазиятни яхшироқ тушуниши керак.

Шунингдек, у Келлогнинг ҳарбийлар, Сйрский ва бригада қўмондонлари билан бевосита мулоқот қилиши муҳимлигини таъкидлади.

🔴Qizil Nuqta


Евроиттифоқ "эрта ёки кеч" Украинага қўшин юборишга мажбур бўлади, — деди Полша ташқи ишлар вазири Сикорский.

🔴Qizil Nuqta


АҚШнинг Россия ва Украина бўйича вакили Келлогг Украинадаги можарони ҳал қилиш муҳокамаларига Европанинг қўшилиши эҳтимолини изоҳларкан, Қўшма Штатлар музокараларда кўплаб томонларнинг иштирок этишини истамаслигини билдирди.

🔴Qizil Nuqta


G7 давлатлари Россияга қарши янги санкциялар жорий этиш масаласини Москванинг Украинадаги тинчлик музокараларида иштирок этишга тайёргарлигига қараб кўриб чиқмоқчи.

Бу ҳақда "Катта еттилик" давлатлари ташқи ишлар вазирларининг баёнотида айтилган.

🔴Qizil Nuqta

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.