Mustahkam oilaviy munosabatlar dan repost
Сиз ўз авлодингиз учун Унинг гувоҳисиз
"Эй Тимўтий, сенга ишониб топширилган Хушхабарни асрагин. Худодан узоқлаштирадиган қуруқ гаплару ҳақиқатга зид бўлган таълимотлардан қочгин. Баъзи одамлар адашиб, буларни “билим”, деб атайдилар" (1 Тимўтий 6:20).
Сиз ўз авлодингиз учун гувоҳ эканлигингизни англаяпсизми? Раббимиз Исо Ҳаворийлар 1:8 да шундай деган: "Аммо Муқаддас Руҳ сизларни қамраб олганда, куч–қудратга тўласизлар. Қуддусда, Яҳудия ва Самарияда, ер юзининг ҳамма бурчакларида сизлар Менинг шоҳидларим бўласизлар". Сиз Унинг гувоҳисиз ва атрофингиздаги барча одамлар учун масъулсиз: ҳамкасбларингиз, оила аъзоларингиз, қўшниларингиз ва яшаётган жойингиздаги кишилар учун. Хушхабар сизга уларнинг нажот топиши учун ишониб топширилган.
Муқаддас Китоб 1 Тимўтийга 1:11 да шундай дейди: "Муборак Худонинг улуғворлиги Хушхабарда аён этилган". Павлус хушхабар унга топширилганини айтган. Худди шу нарса сизга ҳам тааллуқли. Сизга хушхабар топширилган. Сизнинг ҳаётингизни нажотга етказган Худонинг хушхабари энди бошқаларни нажотга етказишингиз учун сизга берилган. Бу ҳақиқий муваффақият. Сиз ҳосил келтирувчи шох бўласиз. Исо шундай деган: "Мен — ток, сизлар — новдасизлар. Агар Менда бўлсангизлар ва Мен сизларда бўлсам, кўп ҳосил берасизлар. Менсиз ҳеч нарса қилолмайсизлар" (Юҳанно 15:5).
Павлус Тимўтийга шундай деган: "сенга ишониб топширилган Хушхабарни сақла". "Топширилган" сўзи юнон тилидаги қизиқарли "паратеке" сўзидан келиб чиққан бўлиб, "омонат" деган маънони англатади. Сизга омонат берилган, сизга бир нарса ишониб топширилган. Энди сиз бу сармояни ишга солишингиз керак.
Сиз энди уруғлар билан тўлдирилган пакетга ўхшайсиз. Сиздаги омонатлар Худо Шоҳлиги уруғларидир ва сиз уларни бошқа одамларга экканингизда, натижалар кўринади. Бу сизнинг биринчи даражадаги вазифангиз. Агар шу ишга эътибор қаратсангиз, бошқа ҳамма нарса ўз ўрнига тушади. Исонинг сўзларини эслайлик: "Сизлар аввало Худонинг Шоҳлиги ва Унинг иродаси пайида бўлинглар, шунда буларнинг ҳаммаси сизга берилади" (Матто 6:33).
Ўзгалар қидираётган нарсалар сизга Худо Шоҳлиги кенгайганида автоматик тарзда берилади. Сиз энди Шоҳликнинг вакилисиз ва энди Шоҳлик сизни қўллаб-қувватлайди. Шунинг учун бугун кимгадир Исо Масиҳ ҳақида гувоҳлик қилинг. Сиз мулоқотдаги бўлганлардан бирор бир кишига "Ҳақиқатлар Достони"нинг бир нусхасини беринг, ва сиз орқали Худо Шоҳлигининг кенгайишини кўрасиз.
Ибодат
Азиз Ота, Раббимиз Исо Масиҳнинг қимматли Хушхабарини менга ишониб топширганинг учун Сенга миннатдорман. Мен ўз авлодим учун гувоҳ бўлиш масъулияти ва шарафини англайман. Ҳаётим Сенинг муҳаббатинг ва марҳаматингнинг гувоҳидир, ва мен Сенинг Шоҳлигинг учун абадий мева келтирувчи инсонман. Бу шарафга лойиқ бўлиш ва шу шонли Шоҳликни намоён қилишимга имкон берганинг учун Сенга миннатдорман, Исонинг номи билан. Омин.
Телеграм || Инстаграм || TikTok