Migratsiya agentligi dan repost
Болгария билан ҳамкорликда Ўзбекистонда халқаро ўқув маркази ташкил этилади
Бу ҳақида Миграция агентлиги директор ўринбосари Азимжон Ҳусанов ва Болгариянинг “VERO Scaffolding” компанияси Марказий Осиё минтақавий директори Андрей Самсонов ўртасида бўлиб ўтган учрашувда келишилди.
Келишув доирасида Қашқадарёда “Касбий тайёрлов марказ”, Самарқандда “Малакани баҳолаш маркази” ташкил этилиб, номзодларга халқаро миқиёсда тан олинадиган сертификатлар берилади ва Германия ҳамда Болгарияда иш билан таъминланади.
Лойиҳа жорий йил март-апрель ойларида амалга оширилиши режалаштирилган.
“VERO Scaffolding” компанияси - қурилиш соҳасида ихтисослашган бўлиб, қурилишни режалаштириш, конструкция ҳисобларини текшириш ва ҳавозаларни (леса) моделлаштириш йўналишларида Европада кенг тажрибага эга бўлиб, лойиҳаларини Яқин Шарқ, Осиё ва МДҲ давлатларида ҳам амалга оширади.
@uzmigration