❗️
Диққат: контракт пулини тўлаш муддати 31 декабрга қадар узайтирилдиДавлат қабул комиссиясининг баёни билан 2024/2025-ўқув йилида олий таълим муассасаларининг қуйидаги бакалавриат ҳамда магистратура талабалари учун базавий ва табақалаштирилган тўлов-контрактнинг бир йиллик ўқитиш қийматидан 50 фоизи миқдоридаги тўловларни амалга ошириш ва талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2024 йил 31 декабри (шу куни ҳам) етиб белгиланди:
✅ тўлов-контракт жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар (1-курслар);
✅ ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) ва қайта тиклаган талабалар;
✅ Қорақалпоғистон Республикасида доимий яшайдиган ҳамда умумиу ўрта, ўрта-махсус ва профессионал таълим муассасаларини тамомлаган ёшлар учун ажратилган қўшимча қабул квоталарига талабаликка тавсия этилган абитуриентлар.
☝️
Бу 2024/2025-ўқув йилида қабул қилинган абитуриентлар учунгина амал қилади.👉
@r_kusherbayev