#сарказм
Эшкакчилар ўртасида мусобақа ўтказилди. Ҳар бир қайиқ 9 кишини кўтара олар эди. Бунда Япония эшкакчилари ғолиб бўлибди. Бизникилар эса – энг охирги.
Натижа таҳлилига кўра, японлар қайиғида 1 та бошлиқ ва 8 та эшкакчи бор экан. Бизникилар гуруҳида эса – 1 та умумий бошлиқ, 3 та ўринбосар, 4 та бўлим мудири ва 1 та эшкакчи бор эди. Бизникилар дарров мағлубият сабабини аниқлашди. Эшкакчи айбдор! У ишдан олинди.
Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi