Neft va Gaz Ishi


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Нефть ва Газ соҳасига оид Ўзбекистондаги энг катта канал
Муаллиф: Ҳумоюн Худаёров
Боғланиш: @NeftvagazBot
Тестлар: @neftgaztest
📚Китоблар
📰Янгиликлар
🕵Вакансиялар
📽Видеороликлар
Реклама: @neftgaz_ads

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Долоталар ҳақида видеоролик

Каналга уланиш: @Ngi_Uz


Nasafnews.uz | Rasmiy kanal dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
“Кўз нури” клиникасидан мега акция бўлиб ўтмоқда

Акция шарти оддий! “Кўз нури клиникаси инстаграмм саҳифасига аъзо бўлиб, саҳифа орқали ваучерни қўлга киритасиз. Бу билан Сиз бир марталик кўз амалиёти учун 500 минг сўм, иккала кўз амалиёти учун эса 1 миллион сўмлик чегирмага эга бўласиз.

Шифохонамизда Германиянинг Mell 90 замонавий ускунаси билан лазер коррекцияси амалга оширилади.

Акция 15-декабрдан 30-декабргача давом этади.

Мурожаат учун: +998993169121

Манзил: Қарши шаҳар, "Ёшлар маркази" рўпарасида

💬 Саволлар учун: @Koznuri_bot

📱 Telegram | 📱 Instagram | 📱 Facebook | 📱 YouTube

@nasafnewsuz расмий саҳифаси


22-декабрь Энергетиклар куни байрами муборак бўлсин!

Қишни қаҳратонида бўйи баравар қор ёғишига ҳам, ёмғирли кунларда ишлаш ҳаёт учун янада хавфли бўлишига ҳам, ёзда ҳаво ҳарорати 45-50°C иссиқ бўлишига ҳам қарамай фидокорона меҳнат қилаётган энергетиклар, машаққатли меҳнатларингиз учун раҳмат. Сизларнинг саъй ҳаракатларингиз туфайли уйларимиз чароғон ва иссиқ.

Ҳурматли энергетиклар, барчангизга сиҳат-саломатлик, бахту саодат, фаолиятларингизда омад ва муваффақият, хонадонларингизга файзу барака тилайман, касб байрамингиз муборак бўлсин.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#ШГКМ #21декабрь

Қадрли Шўртан газ кимё мажмуаси меҳнат жамоаси, азиз ҳамкасблар!

Бугун, биз учун алоҳида аҳамиятга эга бўлган — Шўртан газ кимё мажмуаси ташкил этилган кун. Бундан бир неча йиллар аввал, 2001 йил 21 декабрь санасида мажмуамиз тарихи бошланган бўлиб, у замонавий технологиялар асосида ишлаб чиқариш жараёнларини йўлга қўйиш, мамлакатимиз иқтисодиёти ривожига улкан ҳисса қўшиш йўлидаги илк қадамлардан бири бўлди.

Ташкил этилган кунидан бошлаб мажмуамиз нафақат ўзининг юқори сифатли маҳсулотлари, балки тажрибали, фидойи ва ташаббускор жамоаси билан ҳам танилиб келмоқда. Ҳар бир ходимнинг машаққатли меҳнати, фидойилиги ва бир мақсад сари интилиши сабабли биз юксак натижаларга эришиб, ўз олдимизга қўйилган режаларни муваффақият билан амалга ошириб келмоқдамиз.

Ушбу кун муносабати билан мен барчангизни табриклаган ҳолда, ҳар бирингизга чуқур миннатдорлик билдираман! Сиз азизларнинг меҳнаткашлигингиз ва масъулиятингиз туфайли мажмуамиз бугун ўз ўрнига эга етакчи корхонага айланди.

Келажакда бизнинг олдимизда замонавий инновацион технологияларни жорий этиш ва янги бозорларни эгаллаш каби янги-янги марралар турибди. Ишончим комилки, биз буни фақат бирдамлик, фидойилик ва интилувчанлик билан амалга ошира оламиз.

Барчангизга ўзимизга хос бўлган ушбу байрам муносабати билан, сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, оила тинчлиги ва меҳнат фаолиятингизда янада улкан муваффақиятлар тилайман! Мажмуамизнинг ва жамоамизнинг келажаги ёрқин, муваффақиятларга бой бўлсин азизлар!

Ҳурмат билан,

Ш.Ч.Асланов
«Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ Бош директори,
Олий Мажлис Сенати аъзоси
.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#ШГКМ #21декабрь

Ҳурматли Шуртан газ кимё мажмуаси жамоаси!

Сизларни фаолиятингизнинг 23 йиллик юбилейи билан чин дилдан муборакбод этаман! Йигирма уч йил давомида мажмуа нафақат мамлакатимиз иқтисодиётига, шу билан бирга минглаб оилаларнинг фаровон ҳаёт кечиришига ҳам ҳисса қўшиб келмоқда.

Ўтган давр мобайнида меҳнаткаш ва фидойи ходимлар саъй-ҳаракатлари билан корхона юксак марраларни забт этди ва бу ютуқлар давомли бўлажак.

Яна бир нарсани алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, корхонанинг ҳомийлигидаги воҳамизнинг Насаф футбол клуби минглаб юртдошларимизга катта қувонч улашиб келмоқда, бу учун минглаб Насаф мухлислари қаторида ҳам ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Қадрли ҳамкасблар, мажмуанинг барча ходимлари, ушбу байрам муносабати билар сизларга мустаҳкам соғлик, янги зафарлар ва оилаларингизга бахт-саодат тилайман. Фаолиятингиз бундан-да равнақ топаверсин!

Мажмуанинг 23 йиллиги муборак бўлсин!

Каналга уланиш: @Ngi_Uz


Аскаров Асроржон Акрамович — “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Бошқаруви раиси вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.

А. Аскаров бунга қадар “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Бошқаруви раисининг иқтисодиёт бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz


"Uzbekistan GTL" МЧЖнинг ёш, салоҳиятли ва илмли ходимларидан бири, ҳамкасбимиз Салоҳиддин Турамурадович Азимов техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини муваффақиятли ҳимоя қилди.

Табриклайман ҳамкасб!

Каналга уланиш: @Ngi_Uz


Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов:

- Ўз устида ишлашдан чарчамайдиган ва интизомли мутахассис ҳар қандай ташкилотда қадрланади
———

Бугун, 18-декабр куни пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Фарғона шаҳридаги АЁҚШда юз берган портлаш оқибатида бир киши вафот этди

2024 йил 17 декабрь куни соат 13:43 да Фарғона шаҳри, “Янги йўл” МФЙдаги АЁҚШ ва АГҚШда суюлтирилган газ тўкиш жараёнида техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинмаганлиги сабабли портлаш ва ёнғин содир бўлган.

Ҳолат юзасидан Фарғона вилояти ФВБ ахборот хизмати қўшимча маълумот тақдим этди.

Маълум қилинишича, ёнғин-қутқарувчилар соат 13:47 да етиб бориб, ёнғинни 14:12 да тўлиқ бартараф этишди.

Ҳодиса оқибатида 1 нафар фуқаро ҳалок бўлган, 4 нафар фуқаро тан жароҳати олган, 8 нафар фуқаро тиббиёт ходимлари назоратига олинган.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#No_comment

Ўзбекистоннинг энг совуқ минтақаларидан бири бўлган, Қорақолпоғистон Республикаси, Мўйноқ туманидаги "Ғарбий Қуйи Сурғил" конида қишнинг изғирин совуғида ҳам машаққатли меҳнатини сидқидилдин давом эттираётган фидокор бурғиловчилар иш фаолиятидан лавҳа.

Ҳамкасблар, барчангизга куч-қувват тилайман, барака топингизлар.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz


Энергетиклар юқори кучланишли электр узатиш тармоқларини назорат кўригидан ўтказишмоқда

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ энергетиклари томонидан магистрал электр тармоқлари ҳамда юқори кучланишли подстансияларда навбатдан ташқари назорат кўриклари ўтказилмоқда.

Хусусан, “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали Тармоқлар хизмати томонидан “Қамчиқ” довонидан ўтувчи 500 кВ кучланишли “L-524” электр узатиш ҳаво тармоғи кўрикдан ўтказилди.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Энергетика соҳасида 18 та мажмуа ишга туширилди, яна 6 тасининг қурилиши бошланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 13 декабрь куни янги энергетика қувватларини ишга тушириш ҳамда навбатдагиларини қуришга бағишланган тантанали маросимда иштирок этди.

Булар мамлакатимизда энергетика тизими барқарорлигини ошириш бўйича қилинаётган кенг кўламли ишларнинг давомидир. Ўтган йили декабрда 5 та қуёш ва 1 та шамол электр станцияси ишга туширилган эди. Давлатимиз раҳбарининг ҳудудларга ташрифларида ҳам кўплаб лойиҳаларга асос солинмоқда.

Бу галги маросимда умумий қиймати 7 миллиард доллардан зиёд 24 та лойиҳа тайёрланган. Хусусан, Бухоро, Навоий, Наманган ва Тошкент вилоятларида қарийб 2,3 минг мегаватт қувватга эга 5 та қуёш ва шамол электр станцияси ҳамда 5 та юқори кучланишли подстанция қуриб битказилган. Ўзбекистонда илк бор Андижон ва Фарғонада 300 мегаваттли энергия сақлаш тизими барпо этилган. Қашқадарёда 400 мегаваттли электр станцияси, Тошкент шаҳрида замонавий когенерация қурилмаси, Андижон, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида 4 та кичик ГЭС шай ҳолатга келтирилган.

Шунингдек, Фарғона, Самарқанд, Навоий, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳрида 2,5 минг мегаваттли 6 та электр иншооти қурилиш арафасида.

Ушбу янги лойиҳалар орқали келгуси йилларда қўшимча 9,5 миллиард киловатт соат электр ишлаб чиқарилиб, 2,5 миллиард куб метр табиий газ тежалади, 4,6 миллион тонна зарарли газлар чиқишининг олди олинади.

Энг муҳими, 4 миллиондан зиёд хонадон узлуксиз тоза энергия билан таъминланади. Бу иқтисодиётнинг бошқа соҳаларида ҳам 4 миллиард долларлик қўшилган қиймат яратишга туртки беради.

Умуман, юртимизда келгуси йили жами 84 миллиард киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Бу 2016 йилга нисбатан 25 миллиард киловатт соат ёки 1,5 баробар кўпдир.
———

Шахсан мен, юртимизда сўнгги йилларда яшил энергетика бўйича амалга оширилаётган ишларни тўлиқ қўллаб-қувватлайман ва олқишлайман. Табиий газ қазиб олиш камайиб кетаётган ва энергия истеъмоли ошиб кетаётган бир вақтда бу жуда яхши ечим!

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

12 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.