⚡️
Хавф остида қолган болалар ота-онасидан олиб қўйилиши мумкин Бу бўйича қонун Президент томонидан
имзоланди. Унга кўра, болани зудлик билан олиб қўйиш фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг тегишли ҳужжатига асосан профилактика инспектори иштирокида амалга оширилади.
Бола олиб қўйилганда, ваколатли давлат органи қуйидагиларни таъминлаши шарт:
🔹 зудлик билан прокурорга хабар бериши;
🔹 боланинг вақтинча жойлаштирилишини таъминлаши;
🔹 фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан болани олиб қўйиш ҳақида ҳужжат қабул қилинганидан кейин 7 кун ичида ота-оналик ҳуқуқини чеклаш тўғрисида судга даъво билан мурожаат этиши.
Бола ота-онасидан (уларнинг биридан) ёки уни ўз қарамоғига олган бошқа шахслардан олиб қўйилганда, у қуйидаги жойларга (жойлаштириш устуворлиги тартибида) жойлаштирилиши мумкин:
1️⃣ боланинг манфаатларига мувофиқ шарт-шароитлар ярата оладиган ота-онанинг бириникига;
2️⃣ боланинг қариндошлариникига;
3️⃣ болага ғамхўрлик кўрсатиш истагини билдирган шахсникига;
4️⃣ ваколатли давлат органининг ҳисобида турган шахсларникига;
5️⃣ тиббиёт муассасасига (боланинг соғлиғида муаммолар бўлганда);
6️⃣ зўравонликдан жабрланувчилар учун ихтисослаштирилган муассасаларга.
Агар болани оилага жойлаштириш имконияти бўлмаса, уни ихтисослаштирилган муассасага жойлаштириш энг охирги чора бўлади.
Мазкур қонун 2025 йил 15 майдан кучга киради.
@nasafnewsuz расмий саҳифаси