Neft va Gaz Ishi


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Нефть ва Газ соҳасига оид Ўзбекистондаги энг катта канал
Муаллиф: Ҳумоюн Худаёров
Боғланиш: @NeftvagazBot
Тестлар: @neftgaztest
📚Китоблар
📰Янгиликлар
🕵Вакансиялар
📽Видеороликлар
Реклама: @neftgaz_ads

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Заҳириддин_Муҳаммад_Бобур

Сендек манга бир ёри жафокор топилмас,
Мендек санга бир зори вафодор топилмас.
Бу шакл-у шамойил била худ ҳур-у парисен,
Ким жинси башар ичра бу миқдор топилмас.

14-февраль - юртимизда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 542 йиллиги кенг нишонланмоқда.

Каналга уланиш: Ngi_Uz


bakiroo dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Айрим оилалар дабдабали тўй қиламан деб бўйнигача катта қарзга ботиб кетяпти. Бу нафақат шахсий молиявий барқарорликка, балки мамлакат иқтисодиётига ҳам салбий таъсир кўрсатишини билишганда унақа қилишмасди. Тўй учун олинган кредитлар ўз вақтида тўланмаса, банк тизимига ҳам юклама бўлиб, умумий иқтисодий барқарорликка таҳдид солиши бор гап.

Ортиқча харажатлар оиланинг келажакдаги молиявий имкониятларини ҳам чеклайди. Агар тўйга сарфланадиган маблағлар ёшларнинг таълими, касбий ривожланиши ёки уй-жой шароитларини яхшилашга йўналтирилса, нафақат оила, балки жамият учун ҳам анча манфаатлироқ бўларди. Чунки таълим ва касбий ривожланишга киритилган сармоя келажакда юқори даромад ва иқтисодий барқарорлик келтиради.

Ўзига хос “Маслаҳат оши”да ҳам айнан шу масалага эътибор қаратилибди. Оилавий бюджетни оқилона бошқариш ва ортиқча харажатлардан қочиш орқали фаровонликка эришиш мумкин. Шунинг учун ҳам тўйларни камтарона ўтказиб, маблағларни келажак учун фойдали йўналишларга сарфлашни тавсия қилишда давом этиш керак.


Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси 2025-йилги Осиё кубоги чемпиони

Финалда Ўзбекистон терма жамоаси Индонезия терма жамоаси устидан 6:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Матонатингиз ва ҳаракатингиз учун раҳмат йигитлар!

Шу инсонларни ушбу матонати учун муносиб рағбатлантириш керак! Барака топишсин!

Каналга уланиш: @Ngi_Uz


2-haftalik amaliyotga tavsiya etilganlar .pdf
334.4Kb
Талабалик пайтидаги стажировка ҳақида

Одатда кўпчилик талабалар ишлаб чиқариш завод ва бошқармаларига стажировка боришни истамайд ва бормайди, лекин албатта бориш керак. Ўша вақтда назарий ўқиганларини ҳақиқий иш жараёнларида кўради. 2019-йил Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида 1 ой амалиётда бўлганман ва технологик жараёнларни биринчи марта ўша пайт кўрган эдим. Бу стажировканинг ишга киришимга суҳбат вақтида фойдаси теккан.

Айтаманки, "Uzbekistan GTL" МЧЖ заводимиз ишлаб чиқариш амалиётини ўташ учун талабалар орзусидаги жой. Бу заводга қандай стажировкага борсам бўлади деб сўрашади, бу учун нималар қилиш кераклиги ҳақида маълумот бериб ўтаман.

1. Қандай иштирок этиш мумкин?
- 6 йилдирки кетма-кет "Uzbekistan GTL" МЖЧ стипендиялар ва ишлаб чиқариш амалиёти дастурли ўтказиб келинмоқда. Ҳар йили сентябь-октябрь ойларида ушбу дастурга онлайн қабул бошланади.

2. Онлайн топширганлардан ҳамма ўтадими?
-Йўқ, чунки ушбу дастурга 3000 нафар атрофидаги талабалар топширади, бир неча босқичли имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган бир неча юз нафар талабалар ишлаб чиқариш амалиётига тавсия этилади.

3. Стипендиялар дастури қандай дастур?
- Стипендиялар дастури онлайн қабул қилинган ва имтиҳонларидан сўнгги босқичга ўтиб, амалиётга тавсия этилганлар орасидан бир неча ўн нафар энг билимлилари саралаб олинади ва уларга пул тўлаб борилади?

4. Қандай имтиёзлар мавжуд?
- Стипендиялар дастури ғолиблари ва ишлаб чиқариш амалиётига тавсия этилган талабаларга "Uzbekistan GTL" заводида 2 ҳафталик стажировкада бўлиш имконияти берилади, шунингдек, ушбу стажировка давомида талабалар 3 маҳал иссиқ овқат, ётоқхона ва транспорт билан бепул таъминланади ҳамда малакали мутахассисларга бириктирилади.

2024/2025-ўқув йили учун ҳам ушбу дастурлар бўйича бир неча босқичли имтиҳон натижаларига кўра 244 нафар талабалар "Uzbekistan GTL" МЧЖ заводига 2 ҳафталик ишлаб чиқариш малакавий амалиётига тавсия этилди.

Сиз ҳам талабамисиз, ушбу дастурларда иштирок этишни ва заводда стажировкада бўлишни хоҳлайсизми, унда сиз ҳам "Uzbekistan GTL" стипендиялар дастурида иштирок этинг. Энди дастур 2025/2026 учун жорий йилнинг октябрь-ноябрь ойларида ўтказилади.

Амалиётга тавсия этилган ушбу рўйхатдаги талабаларни қимматли имкониятни қўлга киритганлиги билан табриклайман. Омад!

Каналга уланиш: @Ngi_Uz


Жавоҳир Синдаров Магнус Карлсонни ҳам, Ҳикару Накамурани ҳам янчиб ташлади.

Ақлий меҳнат жуда катта энергия талаб қилади, видеога қаранг, Жавоҳирнинг юрак пулси 173 га чиққан, яни юрак дақиқасига 173 марта уради дегани.

Жавоҳир ярим финалда Фабиана Каруана билан куч синашади. Омад тилаймиз!

Каналга уланиш: @Ngi_Uz


Бухоро вилояти ФВБ: Олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида соат 11:30да муруватлар ёпилиб, қолдиқ газларни чиқиб кетиши кузатилган. Ҳозирда авария тўлиқ бартараф этилди.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Энергетика вазирлиги:

Бугун, 10-феврал куни Бухоро вилояти ҳудудидан ўтган, диаметри 1020 мм бўлган магистрал газ қувурида газ сизиб чиқиш ҳолати кузатилган ҳамда ёнғин содир бўлган.

Ҳозирги вақтда мазкур ҳолатни бартараф этиш бўйича барча зарурий чоралар кўрилмоқда.

Ёнғин натижасида жабрланганлар ҳамда тан жароҳати олганлар йўқ.

Ҳолат бартараф этилгунга қадар аҳоли ва ижтимоий обектларни табиий газ билан узлуксиз таъминлаш мақсадида республика ҳудудларидаги автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор шохобчаларига вақтинча чеклов киритилади

Каналга уланиш: @Ngi_Uz


«Ўзбекистон 2−3 йил ичида нефть мустақиллигига эришмоқчи»

Газета.узда 2023-йил 18-ноябрь санасида шу сарлавҳали мақола чиққан экан ва унда САНЕГ компанияси сланец конларини ўзлаштираётганлиги ҳақида қуйидагича ёзилган экан:

«Компания синтетик нефть, газ ва электр энергияси ишлаб чиқариш учун сланец рудаларини қайта ишлашни йўлга қўймоқчи. 2024 йил охиригача қайновчи циркуляция қатлами технологиясидан (СҚТ-1500) фойдаланган ҳолда тўртта қурилмани ишга тушириш режалаштирилган. Уларнинг ҳар бири йилига 1,5 миллион тоннагача сланец рудасини қайта ишлаш орқали 800 минг тонна нефть, 300 миллион куб метр газ ва 150 МВт электр энергияси ишлаб чиқариш имкониятига эга бўлади.

Келгуси беш йил ичида Санег СҚТ-1500 қурилмалари сонини 25 тага етказишни режалаштирмоқда. Улар йилига 37,5 миллион тоннагача хомашёни қайта ишлаш имкониятига эга бўлади.»

Газезат.уз'нинг яна бошқа мақоласида, «Навоийда ёнувчи сланетсларни қазиб олиш ва қайта ишлаш бўйича 8 млрд долларлик лойиҳа амалга оширилади» дейилган ва унда 2027 йилдан кейин 60 та СҚТ қурилмасини ишга туширилиши режалаштирганлиги ёзилган.

Демак, Газета.уз'да ёзилганидек бўлган бўлса,

1) 2024-йила 4 та "СҚТ-1500" қурилмаси ишга туширилган, 6 млн тонна ёнувчи сланец қайта ишланган, натижада:
- 4.8 млн тонна нефть
- 1.2 млрд куб метр газ ишлаб чиқарилган.

2) Келгуси 5 йил ичида 25 та "СҚТ-1500" ишга туширилади, 37,5 млн тонна ёнувчи сланец қайта ишланади ва натижада ундан:
- 20 млн тонна нефть,
- 7.5 млрд куб метр газ ишлаб чиқарилади.

3) 2027 йилдан кейин 60 та "СҚТ-1500" ишга туширилади, 90 млн тонна ёнувчи сланец қайта ишланади ва натижада ундан:

- 48 млн тонна нефть
- 18 млрд куб метр газ ишлаб чиқарилади.

Бу мақолада рақамларда адашмаганмикин деб бошқасини ўқидим, йўқ, унда ҳам шу рақамлар. Бу рақамнинг қанчалик катта эканлигини тасаввур қилишингиз учун айтаман, Ўзбекистонда 2023 йилда 779 минг тонна (0.779 млн тонна), 2024 йилда 713 минг тонна (0.713 млн тонна) нефть қазиб чиқарилган, яни 1 млн тонна ҳам эмас. Яқин ўтган 5 йилликда ҳам 1 млн тоннадан кўп нефть қазиб чиқарилган эмас Ўзбекистонда.

Демак яқин 5 йил ичида йилига 20 млн тонна, 2027 йилдан кейин эса йилига 50 млн тоннага яқин нефть ишлаб чиқарилса Ўзбекистонни катта ўзгаришлар кутмоқда. Бу мақоладан кейин ушбу лойиҳаларнинг ҳозирги ҳолати сизни қизиқтираётганлиги аниқ, менга ҳам қизиқ. Лойиҳа айни вақтда қайси босқичда экан? 2024-йилда 4та "СҚТ-1500" қурилмаси ишга туширилдимикин? Қанча тонна ёнувчи сланец қайта ишланган?

Каналга уланиш: @Ngi_Uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#АлишерНавоий

Фарзанд ато қуллиғин чу одат қилғай,
Ул одат ила касби саодат қилғай,
Ҳар кимки атоға кўп риоят қилғай,
Ўғлидин анга бу иш сироят қилғай.

Бугун, 9-феврал буюк шоир, мутафаккир, атоқли давлат ва жамоат арбоби Мир Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллиги жойларда кенг нишонланмоқда.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz


Шам ишлаб чиқарувчиларнинг петицияси

Ҳурматли қонун чиқарувчилар! Биз, шам ва ёритиш воситалари ишлаб чиқарувчилари, рақобат туфайли қийин аҳволга тушиб қолдик. Бизга энг катта таҳдид солаётган рақиб – қуёш. У кундуз пайтида бепул ёритиш таклиф қилади, натижада маҳсулотимизга талаб камаяди.

Шунинг учун сиздан қуёш нурининг уйларга киришини чеклаш ҳақида қонун қабул қилишингизни сўраймиз. Агар одамлар кундуз ҳам шам ёқишга мажбур бўлса, бу нафақат бизга, балки бутун иқтисодиётга фойда келтиради. Ҳар қандай протекционистик чоралар ҳақиқий рақобатга тўсқинлик қилади, демак, қуёшга қарши ҳам шундай ҳимоя керак!

Каналга уланиш: @Ngi_Uz


"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ Жорий йилнинг жорий йилнинг 11-феврал куни 2024-2025 ўқув йили учун Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти 3-босқич талабалари орасидан иқтидорли ёшларни амалиёт дастурига танлаб олиш мақсадида имтиҳонлар ўтказилишини маълум қилади.

Амалиёт дастури қуйидаги йўналишлар бўйича ўтказилади:
–Иссиқлик энергетикаси
–Электр энергетикаси
–Технологик машиналар ва жиҳозлар
–Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш
–Юқори молекуляр бирикмалар
–Нефт ва нефт-газни қайта ишлаш технологияси

Каналга уланиш: @Ngi_Uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Портловчи атмосфера резервуарларда ёнувчан углеводород буғлари ва ҳаво муайян нисбатда аралашганда ҳосил бўлади. Бундай буғлар ҳарорат ўзгариши, резервуарларни тўлдириш ёки бўшатиш жараёнларида, шунингдек, қолдиқ маҳсулотларнинг буғланиши натижасида пайдо бўлиши мумкин. Агар буғлар концентрацияси портлаш чегаралари оралиғига тушса ва ёниш манбаи мавжуд бўлса, кучли портлаш содир бўлиши эҳтимоли юқори.

Портлашларнинг олдини олиш чоралари
• Инертизация – кислород миқдорини ёниш учун зарур даражадан пастга тушириш учун азот ёки бошқа инерт газлар киритилади.
• Шамоллатиш тизимлари – буғларнинг тўпланишини олдини олиб, уларнинг концентрациясини хавфсиз даражага туширади.
• Газни доимий мониторинг қилиш – замонавий газ детекторлари хавфли буғ концентрациясини аниқлаб, операторларга огоҳлантириш беради.
• Тўғри муҳрлаш – резервуар ичига ҳаво ва ташқи ёнувчи газларнинг кириб келишининг олдини олади.
• Статик электрга қарши чоралар – барча металл қопламалар ва ускуналар ерга уланиши керак, акс ҳолда статик заряд учқун чиқариб, портлаш чақириши мумкин.
• Хавфсизлик протоколлари – техник хизмат ва ички текширувлар қатъий қоидалар асосида бажарилиши, ишчилар эса махсус портлашга қарши воситалардан фойдаланиши ва ҳимоя кийимларини кийиши лозим.
• Оловли ишларни назорат қилиш – қизиган металл, очиқ олов ёки пайвандлаш ишларини фақат хавфсиз шароитда ва махсус рухсат билан бажариш талаб этилади.

Барча чораларга қатъий риоя қилинмаса, портлаш хавфи кескин ошади. Бу каби фожеалар олдини олиш учун хавфсизлик чораларига катта эътибор бериш шарт!

Резервуарнинг устида югуриб юрган одам тирик қолганмикин-а!?

Каналга уланиш: @Ngi_Uz


Ўзбекистонда электромобиллар учун утилизация йиғимининг кескин оширилиши – тўғри қарорми?

2025 йил 1 майдан бошлаб, Ўзбекистон ҳукумати электромобиллар учун утилизация йиғимини 45 миллион сўмдан 78,5 миллион сўмгача ошириш ҳақида қарор қабул қилди. Бу мамлакатда экологик тоза транспорт воситаларини оммалаштиришга жиддий тўсиқ бўлиши мумкин.

Ҳозирда Ўзбекистонда электромобиллар асосан Хитой, Европа ва АҚШ давлатларидан олиб келинади. Уларнинг ўртача нархи 20,000–30,000 доллар атрофида. 78,5 миллион сўмлик утилизация йиғими тахминан 6,000 доллар бўлади. Бу эса машинанинг умумий нархини 25-30% га қимматлаштириб, кўпчилик учун электромобил қимматлик қилади.

Ўзи чет давлатларда утилизация йиғими қандай?

Электромобилларни оммалаштириш мақсадида кўплаб ривожланган давлатлар уларга енгиллаштирилган йиғим жорий қилган:

Европа Иттифоқи: Германия ва Франция каби давлатларда электромобиллар учун утилизация йиғими йўқ ёки жуда кам. Шу билан бирга, уларни сотиб олган харидорларга субсидиялар берилади.

АҚШ: Электромобиллар учун утилизация йиғими штатларга қараб белгиланади ва кўп ҳолларда $100–$200 атрофида бўлади. Бундан ташқари, $7,500 гача солиқ имтиёзлари бор.

Хитой: Электромобиллар утилизацияси учун йиғим мавжуд эмас, аксинча, давлат уларни сотиб олишни рағбатлантириш учун субсидиялар ажратади.

Бу давлатларда электромобиллар атроф-муҳитни ҳимоя қилиш ва ёқилғига боғлиқликни камайтириш мақсадида арзонлаштирилган тўловлар билан қўллаб-қувватланади.

Қиммат утилизация йиғими сабабли, кўпчилик фуқаролар электромобил ўрнига бензинли ёки газли машиналарни танлайди. Бу эса:

•Атмосфера ифлосланишини оширади

•Бензин ва газга талабни кўпайтириб, нархларни оширади

•Ўзи шундоқ ҳам ёқилғи тақчил вақтда унинг импортини ошириб, иқтисодиётга салбий таъсир қилади.

•Бозордаги эски ва янги барча ёқилғи двигателли автомобиллар нархи ошади

Нима қилиш керак?

Утилизация йиғими давлат бюджетини тўлдириш учун муҳим бўлиши мумкин, лекин уни ҳаддан ташқари юқори белгилаш электромобиллар бозорини заифлаштиради.

Бундай вазиятда ҳукумат:

• Биринчи навбатда утилизация йиғимини қайта кўриб чиқиши зарур
• Экологик бонуслар ва субсидиялар жорий қилиши керак.
• Чет давлатлар тажрибасини ўрганиши лозим.
• Электромобилларни зарядлаш станцияларини ўрнатишга имтиёзлар бериш керак.
• Электромобиллар импортни сунъий чеклашни тўхтатиши керак.

78,5 миллион сўмлик утилизация йиғими электромобилларнинг оммалашишига жиддий тўсиқ қўяди. Бензинли автомобилларга талаб ортса, бу экология ва иқтисодиёт учун катта зарар бўлади. Ўзбекистоннинг катта шаҳарлари, айниқса, Тошкент, аллақачон ҳаво ифлослиги муаммоси билан тўқнаш келмоқда. Электромобиллар эса бу муаммони юмшатишга ёрдам берар эди. Шунинг учун бу қарорни қайта кўриб чиқиш лозим!

Каналга уланиш: @Ngi_Uz


Neft va gazni yig'ish, tayyorlash va uzatish-darslik.pdf
8.9Mb
Нефть ва газни йиғиш, тайёрлаш ва узатиш

Муаллиф: М.О. Сатторов

Каналга уланиш: @Ngi_Uz


Иссиқлик узатилишининг учта асосий механизми мавжуд: ўтказувчанлик (Conduction), конвекция (Convection) ва нурланиш (Radiation).

1. Ўтказувчанлик:

Таъриф: Ўтказувчанлик – иссиқликнинг бирор материал орқали ҳаракатланишсиз узатилиши. Бу қаттиқ жисмларда, иссиқлик заррачалар орасидаги тўғридан-тўғри алоқа орқали ҳаракатланганда содир бўлади.

Мисол: Қизиб турган металл идишга қўлингизни теккизсангиз, иссиқлик идишдан қўлингизга ўтказувчанлик орқали узатилади.

2. Конвекция:

Таъриф: Конвекция – иссиқликнинг суюқлик (суюқлик ёки газ) орқали ҳаракатланиш натижасида узатилиши. Бу табиий равишда (табиий конвекция) ёки мажбурий усулда (масалан, вентилятор ёки насос ёрдамида – мажбурий конвекция) содир бўлиши мумкин.

Мисол: Радиатор хона ичидаги ҳавони иситиб, унинг юқорига кўтарилишига ва айланиб юришига сабаб бўлади. Ёки сув қайнаш жараёнида пастдаги иссиқлик юқорига ҳаракатланади.

3. Нурланиш:

Таъриф: Нурланиш – иссиқликнинг электромагнит тўлқинлар шаклида узатилиши. У бўшлиқ орқали ҳаракатлана олади ва модда талаб қилмайди. Бу иссиқлик узатилишининг ягона тури бўлиб, модда иштирокисиз содир бўлади.

Мисол: Қуёш нури орқали Ердаги иссиқлик ёки олов ёнида турганда инфрақизил нурланиш натижасида тана исиши.

Ҳар бир усулнинг ўзига хос хусусиятлари ва қўлланилиши мавжуд:

Ўтказувчанлик – заррачалар зич жойлашган материалларда, масалан, металлларда муҳим аҳамиятга эга, чунки эркин электронларнинг ҳаракати туфайли улар яхши иссиқлик ўтказувчилардир.

Конвекция – суюқликларда устунлик қилади, чунки суюқлик ҳаракатланиб, иссиқликни манбадан узоқлаштириши мумкин.

Нурланиш – универсал бўлиб, қуёшнинг иссиқлигидан тортиб, лампаларнинг ёрқинлигигача бўлган жараёнларда иштирок этади.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Қарши шаҳридаги 10-сонли мактабда ўқувчиларга билим бериш билан бирга, касб-ҳунарга ўқитиш тизими ҳам жорий қилинган экан. Мактабда касб ўргатиш ёшларни эрта касбий йўналтириш ва иқтисодий мустақилликка тайёрлашга хизмат қилади. Яқинда 10-мактабда "Овоз" лойиҳасига ўхшаган лойиҳа ташкил этилгани ҳақида хабар кўрган эдик, касбга тайёрлаш тизими йўлга қўйилгани-ку зўр ғоя. 10-мактабни бошқа мактабларга бемалол наъмуна қилиб кўрсатиш мумкин.

Албатта, бу ташкил этилаётган ишлар ортида фидойи мактаб жамоаси турганлигини айтиб ўтиш лозим. Барака топишсин!

Каналга уланиш: @Ngi_Uz


“E-KON” халқаро танловда йилнинг энг яхши лойиҳаси деб топилди

Халқаро профессионал IT ҳамжамияти "Global CIO" томонидан ташкил этилган халқаро танловда “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан амалга оширилган “E-KON” лойиҳаси ёқилғи энергетика соҳасидаги “Йилнинг энг яхши лойиҳаси” деб эълон қилинди. Бу натижа Ўзбекистоннинг рақамли трансформация соҳасидаги эришган ютуқларидан бири сифатида тарихга кирди ва мамлакатнинг нафақат ички, балки халқаро майдондаги нуфузини янада мустаҳкамлади.

Ушбу лойиҳа давлатимиз раҳбарининг “Рақамли Ўзбекистон - 2030 стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ амалга оширилаётган муҳим ислоҳотлардан бири ҳисобланади. Унинг асосий мақсади “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги конларни рақамлаштириш орқали самарадорликни оширишдан иборат.

“Global CIO” халқаро танлови ҳар йили дунёнинг энг илғор ва самарали IT лойиҳаларини аниқлаш, уларни кенг оммага таништириш мақсадида ўтказилади. Унда технологик соҳадаги энг яхши амалиётлар, инновасион қарорлар ва рақамли трансформация лойиҳалари сараланиб, халқаро миқёсда эътироф этилади.

2024 йилда танловга 30 дан ортиқ давлатдан жами 129 та лойиҳа тақдим этилган. Муҳокамаларда 500 дан ортиқ IT-менежер иштирок этган. Ғолиблар орасида Ўзбекистон, Хитой, Бразилия, Ҳиндистон, Покистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Беларус, Малайзия, Туркия, АҚШнинг нуфузли компаниялари жой олган.

Яна бир қувончли жиҳати, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот коммуникация технологиялари департаменти бошлиғи Норқулов Инъом Эшмирзаевич, халқаро "Global CIO" профессионал IT ҳамжамиятида дунёнинг энг фаол IT лидерлар қаторига киритилди.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz


Президент Шавкат Мирзиёев 28 январь куни электр энергетикасини 2025-2035 йилларда ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда энергетика вазири шу мақсадга қаратилган узоқ муддатли дастурни тақдимот қилди.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz


Эълон

Каналимиздаги талабаларга бир яхши хабар айтмоқчиман, мен ва кўплаб дўстларимизнинг ишга киришимизга сабабчи бўлган, шу йил ҳам бир қанча талабалари турли корхоналарнинг стипендиялар танловида муносиб иштирок этган, устозимиз, техника фанлар фалсафа доктори, доцент Сахатав Баҳодир ака талаба ва хоҳловчи дўстларимизга подготовка ва переработка нефтегаз йўналишлари бўйича курс ташкил этмоқда. Сизларга ҳам бу курсда ўқишни тавсия қиламан. Ўқув курсини тугатгандан сўнг сизга ҳеч қандай сертификат берилмайди, дипломингиз бўла туриб ишга кира олмаган бир пайтда сертификат сизга қандай ёрдам берарди. Олган билимингиз фойда. Билимингиз бўлса ишга киришда суҳбатдан қийналмай ўтасиз. Яна бир гап узтозимизни дарс ўтишига умуман гап йўқ, тингловчи ниманидир ўргансин деб жон куйдириб дарс ўтади. Ишлаб чиқаришда ҳам 10 йилдан кўпроқ тажрибага эга. Марҳамат онлайн курсларда ўқинг, билим олинг ва қулай имкониятдан унумли фойдаланиб қолинг.

Бошланиши: 1-февраль
Вақти: ҳафтада 3 кун
Шакли: онлайн
Тўлов сўммаси: 250.000 сўм

Мурожаат учун,
Телеграм: @B_Gulmurodovich
Телефон: +998914693008

Нефть ва газ иши: @Ngi_Uz


ТБ БИЛЕТЛАР ЖАВОБЛАРИ БИЛАН.pdf
991.0Kb
Меҳнат Муҳофазаси ва Хавфсизлик Техникаси (ТБ) бўйича қўлланма

25 та билет жавоблари билан бирга


@Ngi_Uz каналида #Хавфсиз_меҳнат хештеги остида ҳамкасбларимиз томонидан таржима қилинган ТБ бўйича фойдали ва қизиқарли видеороликларни кўришингиз мумкин.

PS: Қўлланмадаги баъзи маълумотлар янгиланган бўлиши мумкин.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.