#сарказм
АГАР ЧИН ҲАҚИҚАТ ЁЗИЛСА...Агар ароқ шишасининг ёрлиғига фақат чин ҳақиқат ёзилса, қуйидагиларни ўқир эдик:• Энг кўп жигар циррозига олиб келувчи заҳар;
• Энг кўп аварияларга сабаб бўлувчи касофат;
• Ичгандан сўнг зинога тортувчи заққум;
• Ичгандан сўнг энг одобли инсонни ҳам шарм-ҳаёсини йўқотувчи ичимлик;
• Хайр-баракани йўқотадиган касофат;
• Хотин ва фарзандларнинг кўз ёшига сабаб бўлувчи, оилага бахтсизлик олиб келувчи суюқлик;
• Ишлаб чиқарганни ҳам, сотганни ҳам, сотиб олганни ҳам, ичирганни ҳам, ичганни ҳам бирдек гуноҳга ботирадиган расво;
• Қабр азобини нақд қилувчи бало;
• Жаннат эшигини ёпувчи қулф;
• Дўзахга олиб кирадиган ҳаром суюқлик!
👉🏻
@NavoiyKanalUzB 👈🏻