#сарказм
Ангела холамлар ичарди пиво,
Чўчқанинг гўштини ер эди, ҳатто.
Ва лекин ҳеч битта немис ҳаққига,
Хиёнат қилмади, емади асло...
Бизникилар эса ичишмас ароқ,
Ҳаром гўштга, ҳатто, назар солишмас.
Қолган барчасини ейишар бироқ,
Бировнинг ҳаққидан хазар қилишмас...
✍️
Вафо Мўмин👉🏻
@NavoiyKanalUzB