🔵🔵🔵🔵🔵🔵🔵
🔵
Навоий Давлат Университетида Навоий вилояти туман (шаҳар) ҳокимларининг ўринбосарлари, ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбарлари ҳамда миллий кадрлар захирасига киритилган номзодлар учун ўқув-амалий семинарлари якунига етиб, бугун иштирокчиларга сертификатлар топшириш маросими бўлиб ўтди.🟢Янги Ўзбекистон ислоҳотларини амалга ошириш жараёнида бугунги замон раҳбарларидан ҳалоллик, фидойилик, масъулият ва жавобгарликни ҳис қилиш, одамларни тинглай олиш, ҳар бир масалага илмий ёндашиш, қатъиятлилик, талабчанлик, юкланган ҳар қандай топшириқни охиригача сифатли қилиб бажариш, аҳоли билан мунтазам сайёр қабуллар ўтказиш ва уларнинг кўтарган муаммоларини ечиш чораларини кўриш ҳамда энг асосийси ватанпарварлик талаб этилади.
🟢Шундан келиб чиқиб, семинарда республикадаги олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари ва тажрибали мутахассислар жалб этилиб, йўналишлар бўйича бўлаётган янги ишлар, аҳоли муаммоларини ҳал этишда эътибор қаратилиши зарур бўлган нуқталар бўйича тушунчалар берилди.
🟢Шунингдек, бугунги жараёнларда маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш бўйича амалга ошириладиган устувор вазифалар, шунингдек, динийлик, дунёвийлик ва радикаллашув муаммоларининг ўзига хос жиҳатлари бўйича маърузалар қилинди ва муҳокамалар ўтказилди.
🟢Бундан ташқари, хотин-қизлар учун яратилаётган шарт-шароитларни янада яхшилаш, гендер тенглигига эришиш бўйича чора-тадбирлар ижроси, хотин-қизлар ва болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш, ҳудудларнинг иқтисодий салоҳиятини ошириш мақсадида туманнинг "драйвер" соҳаларини аниқлаш, йирик ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва бу борадаги илғор хорижий тажрибаларни жорий этиш, ёшлар муаммоларини аниқлаш ва уларни ҳал этиш йўллари, ҳудудларда миграциядаги ёшлар билан ишлаш, ишсизларнинг бандлигини таъминлаш, ижтимоий хизматларни маҳалла даражасига тушириш ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларга қулай муҳит яратиш чоралари, аҳолини уй-жой билан таъминлаш, шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, транспорт ва туризм инфратузилмасини ривожлантириш масалалари, аҳолига хизмат кўрсатишда коррупция ҳолатларининг олдини олиш, давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши курашишнинг замонавий механизмларини жорий этиш мавзуларида ўқув-амалий жараёнлари бўлиб ўтди.
✅
Вилоят ҳокими Нормат Турсунов иштирокчиларга семинар якунлари бўйича сертификатларни тантанали топширди.🇺🇿Навоийликларга қўшилинг👇➥
https://t.me/joinchat/RWeqIuBQ9V0K63_4