bakiroo dan repost
Қонунсиз суперрегулятор
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги Ўзбекистонда ҳеч бир қонунсиз суғурта, капитал, крипто-активлар ва электрон тижорат фаолиятининг регуляторига айланиб қолган. Унинг фаолиятини тийиб турувчи, тартибга солувчи, манфаатлар тўқнашувини олдини олувчи бирон бир Қонун йўқ. Шунинг учун амалда агентлик хоҳлаган нағмасини чалиши, истаган тажрибасини ўтказиши мумкин. Ҳам расман, ҳам норасман (бу қисми алоҳида табу ва жуда чуқур муаммо).
Ҳозир ҳеч ким эсламайди, 2017 йилда бу агентлик бутунлай бошқа вазифа ва мақсадлар учун тузилганини. Келинглар, барака топгурлар, бироз эслаб кўринглар.
Кейин, айниқса, охирги 3 йилда бирин-кетин унга янги ваколатлар берилиб, бошқалардан олиб ўтказилиб, раҳбарияти фавқулодда маъмурий ресурслар билан қувватлантирилиб, суперрегуляторга айлантирилди. Бу жараёнда ҳеч ким сўрамади, тўхтанглар, аввал суперрегулятор ҳақида қонун бўлсин, қонунда белгилаб олайлик деб.
Мана натижаси. Исталган пайтда, хоҳлаган деструктив ё бирёқлама қарорини қиладиган навбатдаги бюрократик аждарҳога эга бўлдик. Тизимни Қонун устига эмас, садоқатли шахслар устига қурдик. Йўқ жойдан ўзимиз ясадик уларни.
Оқибатини кўп тортамиз, товонини кўп тўлаймиз. Булар билан ҳали бошимиз деворга кўп ўрилади, аниқроғи уришади.