bakiroo dan repost
Электромобилларни қувватлаш станцияларининг оммавий демонтажи бошланиши мақсадли ва маъмурий рейдерликка ўхшайди
Ўтаётган ҳафтанинг энг катта иккиюзламачилиги яна энергетиклар билан боғлиқ бўлди. Энергетика вазирлиги электромобилларни зарядлаш станцияларини тармоқдан узиш бўйича ҳеч қандай топшириқ бермаганмиз, дея навбатдаги қасамини ичганига қарамай, Вазирлик илкидаги Ҳудудий электр тармоқлари (ҲЭТ) газ ва бензин тақчиллиги фонида электромобилларни қувватлаш станцияларини қақшатиб, токдан узишда давом этмоқда (зўравонлар тирик ва ўликларни нима қилиши ҳақидаги, ёзишга уят йўл қўймайдиган мақол эсга тушади). Қизиғи, бу орада токузарманларнинг каттаси, ҲЭТнинг раиси Жиззах вилоятига ҳоким в.б. бўлиб кўтарилиб ҳам кетди.
Токдан узилаётган станцияларнинг субистеъмолчи сифатида токдан қарзи йўқлиги, токдан узиш етмагандек, энди жараёнга станцияларни бузишни талаб қилаётган Кадастр агентлиги фаол қўшилаётгани, станцияларни тармоқдан узиш жараёнида норасмий равишда яна бошқа давлат идоралари ҳам ҳамкорлик, уюшқоқлик ва ташкилотчилик кўрсатаётгани кампания мақсадли ва ҳатто маъмурий рейдерлик тусини олганини кўрсатади.
Шу ўринда кадастрчиларнинг ижара жойларда ўрнатилган станцияларга қарши даъволари ўринли, деб топилса, унда ҳудди шунақа ҳуқуқда жойлаштирилган ўн минглаб банкомат ва инфокиоскаларни ҳам демонтаж қилиш кераклигини эслатиб кетишга тўғри келади. Кадастрчиларнинг ҳозирча худди юқоридан “фас” дейилгандек фақат станцияларга даъволари бор.
Станцияларга қарши кампания учинчи ҳафта тўхтамай давом этмоқда. Бу ҳақда Кун ва Газета қатор суриштирувлар эълон қилганидан кейин ҳам расмийларнинг реакцияси ноль. Кампания тўхтагани йўқ.
Айтайлик, ўзига ўзи тадбиркорлар партияси дегувчи ва ўтган ойда ҳукумат тузган ғолиб “либераллар”дан бирон сас чиққани йўқ. Параламентдаги бошқа чўнтак партияларни-ку гапирмасаям бўлади.
Қаерлардадир ўз ёғида қовурилаётган масъум ва ҳимоятсиз кичик ва ўрта бизнес борлиги, Ўзбекистоннинг эртаси, эркинлиги ва фаровонлигини акула ва аллигаторлар эмас, шу кичик ва ўрта қатлам белгилашини ҳамма эсдан чиқаргандек.
Дарвоқе, эл оғзига элак тутиб бўлмайди. Эмишки, энг ликвид жойларда, бозорлар, савдо марказлари ва ресторанлар ёнида жойлашган, ёпилган, бузилаётган ва кўчирилаётган станциялар жойини янги чемпион ўйинчи эгаллармуш. Кампания доирасида чемпион учун тайёр мижозлар ўрганган локациялар тайёрланаётганмуш.