Namoz vaqti


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


 «Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловот айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга саловот айтинг ва салом юборинг». («Аҳзоб» сураси 56-оят)
Admin: @Fn2424
Reklama qabul qilmaymiz.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم
10.Fevral.25y. 11.Shaʼbon.1446y
Dushanba. Toshkent vaqti bilan.
Sollallohu 'alayka yaa Rosulalloh!
                                                   
06:05  TONG Saharlik tugashi.

06:40  BOMDOD.

07:24  QUYOSH.

12:42  PESHIN.

16:08  ASR.

17:54  SHOM   Iftorlik vaqti.

19:08 XUFTON.


Masjidlarda jamoat namoziga takbir turli xil vaqtlarda tushiriladi.

  @Namoz_vaqti




Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

“Рўзадорни хурсанд қиладиган икки хурсандчилик бор: Ифтор қилганда хурсанд бўлади ва Роббига йўлиққанида рўза тутганига хурсанд бўлади” (Бухорий ривояти)

Демак, рўзадорнинг биринчи хурсандчилиги шу дунёда ифторлик пайтида бўлади. Бу хурсандчиликнинг боиси бир нечта бўлиши мумкин, улар қуйидагилар:

1. Зиммасидаги шу кунги фарз рўзани адо қилгани сабабидан.

2. Шу фарзни адо қилишга Аллоҳ таоло унга куч қувват ва тавфиқ бергани сабабидан.

3. Шу куннинг рўзасини тўлиқ адо қилганидан кўплаб савобларга эга бўлгани сабабидан. Ҳадиси шарифда шундай дейилган:

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: У киши айтдилар: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон ифтор қилсалар: «Чанқоқлик кетди, томирлар ҳўлланди ва иншааллоҳ ажр собит бўлди», дер эдилар». Абу Довуд ривоят қилган.

4. Кун бўйи бўлган очлик ва чанқоқликдан кейин Аллоҳ таоло унга таомланишни насиб қилгани сабабидан.

5. Ифтор пайтда дуолар ижобат бўлиши сабабидан. Бу ҳақида ҳадиси шарифда шундай дейилган:
Амр ибн Шуъайбдан, отасидан, бобоси розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: У киши айтдилар: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Рўзадор учун оғиз очган пайтида ижобат қилинадиган дуо бор”, деб айтаётганларини эшитдим. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳу оғзини очсалар аҳлини ва фарзандини чақириб, дуо қилардилар ». Байҳақий ривоят қилган.

Иккинчи хурсандчилик охиратда, Роббисига йўлиққан пайтда бўлиб, рўзадор тутган рўзаси сабабидан савоблари кўпайгани сабабли хурсанд бўлади.

Аллоҳ таоло барчамизни Рамазон ойида бериладиган яхшиликларга эриштирсин ва охиратда Раййон номли эшикдан Жаннатга киришни насиб айласин!
>Манба


БАРОАТ КЕЧАСИ. 13- Февралдан 14-Февралга ўтар кеча. 2025-йил.

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
“Қачон Шаъбондан ўн бешинчи кеча бўлса, унинг кечасини бедор ўтказинглар, кундузисини рўзасини тутинглар. Чунки ўшанда Аллоҳ қуёш ботиши пайтида дунё осмонига тушади ва:
“Қани, истиғфор айтувчи борми? Мен уни мағфират қиламан. Қани ризқ сўрагувчи борми? Унга ризқ бераман. Қани, балога учраган борми? Унга офият бераман. Қани шу, шу (дейди) то субҳи киргунича”, дедилар” (Ибн Можа ривоят қилган).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

«Жаброил алайҳиссалом менинг олдимга келиб, айтдилар:

«Бу Шаъбоннинг ўн бешинчи кечасидир. Аллоҳ таоло бу кечада кўп одамларни Дўзахдан озод қилади. Уларнинг адади Калб қабиласи қўйларининг жунларидан ҳам зиёда бўлади. Фақат бу кечада Аллоҳ таолога ширк келтирган, гиначи ва қариндошлик алоқаларини узувчи, изорини (манманлик билан) тўпиғидан пастга тушириб юрувчи, ота-онасига оқ бўлувчи ва хамр ичувчи кишиларга раҳмат назари билан қарамайди».

Бароат кечаси 13-Феврал Пайшанба куни Шомдан 14-Феврал Жума тонгига қадар бўлган кечадир. Бу кеча бедор бўлиб, Аллоҳ таолодан гуноҳларимизни кечиришликни ва барча эзгу ниятларимизни сўрайдиган вақтдир. Жума куни рўзадор бўлишлигимиз эса жуда катта фазилатдир ин шаа Аллоҳ.
Жума кунги рўза хақида.

https://fiqh.uz/maqola/347

Шу билан бирга эслатиб ўтишимиз жоизки, Шаъбоннинг ўн учинчи кунидан бошлаб 15 кунигача рўза тутиш, яъни уч кун рўза тутишлик афзалдир. Уларни "Бийз кунлари" дейилади. У кунларда рўза тутиш суннатдир.
https://savollar.muslimaat.uz/maqola/36388


بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم
09.Fevral.25y. 10.Shaʼbon.1446y
Yakshanba. Toshkent vaqti bilan.
Sollallohu 'alayka yaa Rosulalloh!
                                                   
06:06  TONG Saharlik tugashi.

06:40  BOMDOD.

07:26  QUYOSH.

12:42  PESHIN.

16:07  ASR.

17:52  SHOM   Iftorlik vaqti.

19:07 XUFTON.


Masjidlarda jamoat namoziga takbir turli xil vaqtlarda tushiriladi.

  @Namoz_vaqti




Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳу ривоят қилган бир ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Саъд ибн Муоз розияллоҳу анҳунинг уйларида ифторлик қилиб, улар учун шундай дуо қилганлар:

أَفْطَرَ عِنْدَكُمُ الصَّائِمُونَ وَأَكَلَ طَعَامَكُمُ الأَبْرَارُ وَصَلَّتْ عَلَيْكُمُ الْمَلاَئِكَةُ

«Рўзадорлар доим ёнингизда бўлсин. Таомингизни яхши инсонлар есин. Фаришталар сиз учун дуо қилиб мағфират сўрасин».

Ибни Ҳиббон ривоят қилган бир ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Кимки рўзадорга Рамазон ойида ҳалол ризқдан таом берса, фаришталар Рамазоннинг барча кечаларида унга дуо қиладилар ва Қадр кечасида Жаброил алайҳиссалом у билан қўл бериб кўришади. Жаброил алайҳиссалом ким билан кўришса, унинг қалби юмшайди, кўзлари ёшланади», — дедилар.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бошқа пайтлар ҳам хайр-саховат ва эзгу ишларда намуна бўлганлар. Аммо Рамазон ойида ҳар доимгидан ҳам саховатлироқ бўлиб кетар эканлар. Бу ойда хайр-саховатли, карамли бўлиш Пайғамбаримиздан суннат бўлиб қолгандир.

Қадимда улуғ зотлар Рамазонда рўзадорларга таом улашишга ҳаракат қилардилар ва бу амални ибодатларнинг энг фазилатлиси деб билардилар.

Саҳобарлар, тобеинлар ва улардан кейинги кўплаб улуғ зотларнинг кўпчилиги рўзадор бўлишларига қарамай, ифторликларини бошқа бировга беришни афзал кўрганлар.

Хусусан улуғ саҳоба Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу, Довуд ат-Тоий, Молик ибн Динор ва Аҳмад ибн Ҳанбал ана шундай зотлар жумласидандир.

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу етимлар ва мискинлар билан ифторлик қилардилар.

Ҳасани Басрий ва Абдуллоҳ ибн Муборак каби улуғ зотлар эса рўзадор бўлсалар ҳам мусулмон биродарларига ифторлик қилиб, уларга хизмат қилардилар.


Абу Фазл ўз     «Муснадида» Салмон розияллоҳу анҳудан қуйидагича ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Шаъбоннинг охирги куни бизга хутба қилиб бундай дедилар:

«Эй одамлар! Дарҳақиқат, сизларга буюк бир ой соя солмоқда. Муборак ой. Унда минг ойдан яхши бир кеча бор. Аллоҳ унинг рўзасини фарз қилди, кечасини ибодат билан ўтказишни ихтиёрий – нафл қилди.
Ким унда ихтиёрий равишда бир яхши иш қилса, худди бир фарзни адо этгандек бўлади.
Ким унда бир фарзни адо этса, худди етмишта фарзни бажаргандек бўлади. У сабр ойидир, сабрнинг савоби эса Жаннатдир.
У кўнгил овлаш ойидир. У мўминнинг ризқи зиёда қилинадиган ойдир.
Ким бир рўзадорга ифторлик берса, бу унинг учун бир қул озод қилиш ва гуноҳлари учун мағфират бўлади»   дедилар.


بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم
08.Fevral.25y. 09.Shaʼbon.1446y
Shanba. Toshkent vaqti bilan.
Sollallohu 'alayka yaa Rosulalloh!
                                                   
06:07  TONG Saharlik tugashi.

06:40  BOMDOD.

07:27  QUYOSH.

12:42  PESHIN.

16:06  ASR.

17:51  SHOM   Iftorlik vaqti.

19:06 XUFTON.


Masjidlarda jamoat namoziga takbir turli xil vaqtlarda tushiriladi.

  @Namoz_vaqti




Рамазон билан хушхабар берилади, табрикланади, унга ошиқилади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон ойини интиқлик билан кутар, унинг яқинлашганини кишиларга эслатиб турар ва саҳобаи киромларни у билан табриклаб, муносиб тайёргарлик кўришга чорлар эдилар.

Имом Байҳақий Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилишича,

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ражаб ойи кирганда:

«Аллоҳим, бизга Ражаб ва Шаъбонда барака бергин ҳамда Рамазонга етказгин», дер эканлар.


Абу Фазл ўз     «Муснадида» Салмон розияллоҳу анҳудан қуйидагича ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Шаъбоннинг охирги куни бизга хутба қилиб бундай дедилар:

«Эй одамлар! Дарҳақиқат, сизларга буюк бир ой соя солмоқда. Муборак ой. Унда минг ойдан яхши бир кеча бор. Аллоҳ унинг рўзасини фарз қилди, кечасини ибодат билан ўтказишни ихтиёрий – нафл қилди.
Ким унда ихтиёрий равишда бир яхши иш қилса, худди бир фарзни адо этгандек бўлади.
Ким унда бир фарзни адо этса, худди етмишта фарзни бажаргандек бўлади. У сабр ойидир, сабрнинг савоби эса Жаннатдир.
У кўнгил овлаш ойидир. У мўминнинг ризқи зиёда қилинадиган ойдир.
Ким бир рўзадорга ифторлик берса, бу унинг учун бир қул озод қилиш ва гуноҳлари учун мағфират бўлади» дедилар.


Қуръон карим тўлалигича дунё осмонига Қадр кечасида туширилган,  бу ердан Жаброил алайҳиссалом уни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам га навбати билан пайдар-пай 23 йил давомида келтириб турдилар. Буни Қуръони каримнинг ушбу ояти тасдиқлайди: “Қуръонни одамларга бардош билан (аста) ўқиб беришингиз учун уни бўлакларга бўлдик ва бўлиб- бўлиб нозил қилдик.” (17:106). Дунё осмонидаги Қуръон бутунича нозил қилинган жой, “Байтул-иззат” деб аталарди.


Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам га 40 ёшга кирганларида Пайғамбарлик вазифасини берди. Пайғамбарлик муддати - у зотнинг вафотларигача 23 йил - 13 йили Маккада, 10 йили - Мадинада давом этди.


Namoz vaqti dan repost
Тахорат олиш видеоси:

>>> Tahorat > Imom Azam Hanafiy > Muslimaat. Uz > Namoz ilovasi. Hilol nashr


بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم
07.Fevral.25y. 08.Shaʼbon.1446y
Toshkent vaqti bilan.
Juma ayyomingiz muborak bo‘lsin!
Sollallohu 'alayka yaa Rosulalloh!
                                                   
06:08  TONG Saharlik tugashi.

06:40  BOMDOD.

07:28  QUYOSH.

12:42  PESHIN.

16:05  ASR.

17:50  SHOM   Iftorlik vaqti.

19:05 XUFTON.


Masjidlarda jamoat namoziga takbir turli xil vaqtlarda tushiriladi.

  @Namoz_vaqti


Allohumma solli 'alaa sayyidina Muhammad!
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН !


ШАЪБОН ОЙИ - РАМАЗОНДАН ДАРАК!


Allohumma solli 'alaa sayyidina Muhammad!
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН !



20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.