Олий суд | Расмий канал dan repost
Олий судда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.
Олий суд раиси Бахтиёр Исломов судья ва суд ходимларини самимий қутлар экан, кейинги йилларда давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган “Халқ ва армия – бир тану бир жондир” деган эзгу ғоя ўзининг ҳаётий ифодасини топаётганини таъкидлади.
Қайд қилинганидек, буни Қуролли Кучларимизнинг жанговар салоҳиятини ошириш, ҳарбий қурилиш соҳасини тубдан модернизация қилиш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида миллий армиямизда чуқур ўзгаришлар юз бераётгани, унинг сафларида хизмат қилиш том маънода шон-шараф ишига айланиб бораётгани мисолида яққол кўриш мумкин.
Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Олий Бош қўмондони Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ватанимиз мустақиллиги, халқимизнинг тинчлиги, эркин ва фаровон ҳаётининг мустаҳкам кафолати бўлган миллий армиямиз олиб борилаётган туб ислоҳотлар натижасида ҳар қандай хавф-хатардан ватанни ҳимоя қила оладиган қудратли, тезкор ва самарали кучга айлангани алоҳида эътироф этилди.
Давлатимиз раҳбари томонидан байрам санаси муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳи давлат мукофотига муносиб деб топилиб, уларнинг орасида судьялар ҳам бор.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси Нишанмурод Мирзаалимов ва Самарқанд ҳарбий судининг раиси Баҳриддин Ахмедов - “Содиқ хизматлари учун” медали, Хоразм вилояти маъмурий судининг раиси Жамила Султанова - “Шуҳрат” медалига сазовор бўлиб, бугун уларга давлат мукофотлари тантанали равишда топширилди.
Шунингдек, байрам тадбирида суд фахрийлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди судья ва ходимлари Олий суд раисининг Фармойиши билан таъсис этилган “Бенуқсон хизмати учун” кўкрак нишони билан тақдирланди. Ҳарбий судларнинг бир гуруҳ ходимларига қимматбаҳо совғалар топширилди.
Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram