Тошкент шаҳар маҳаллаларида ўрганишлар олиб борилмоқда🏆Марказий банк мутасаддилари томонидан Тошкент шаҳри Учтепа туманининг “Қозигузар”, Миробод туманининг “Парвона” ҳамда Шайхонтоҳур туманининг “Шодлик” маҳалла фуқаролар йиғинларида аҳоли бандлигини таъминлаш, турмуш даражаси ва даромадини ошириш, шунингдек, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида ўрганишлар олиб борилди. Ҳар бир маҳаллаларда ишсизлар сони аниқланиб, уларни иш билан таъминлаш, бандлигини ошириш бўйича зарур кўрсатмалар берилди.
🏆Хусусан, Миробод тумани “Темирйўлчилар” маҳалласи Транспорт техникумида “Лойиҳалар ярмаркаси” ташкил этилиб, қиймати 2 млрд. сўмлик 32 та лойиҳа шакллантирилди. Хитой тажрибаси асосида маҳалла драйвери, яъни меҳмонхона хизмати кўрсатишни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлашга келишиб олинди.
🏆Шу билан бирга, ўрганишлар доирасида Олмазор тумани “Пахта” маҳалласидаги хонадонбай ўрганиш ишлари натижасида ишсиз фуқароларни касбга қайта йўналтириш орқали замонавий касбларга ўқитиш йўлга қўйилди.
🌐Web 🔝
Telegram 🔝
Twitter 🔝
Facebook 🔝
Instagram 🔝
Youtube 🔝
Linkedin