Ma'rifat manzili


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Ангор туман "Маърифат" жомеъ масжидининг расмий канали
Савол ва таклифлар учун:
@marifat_admin

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


ШУНДАЙ ҲАДИС БОРМИ
#ҳадис

❓1312-CАВОЛ: Ҳадиси қудсийда: “Ким қабр устидаги шохни синдирса, каъбам эшигини қўли билан бузгандек бўлибди”, деган лафз борми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Бу сўз баъзи заиф қудсий ҳадисларда бошқачароқ лафзда келган:
مَنْ كَسَرَ عُوْداً عَلى قَبْرِ مَيِّتٍ فَكَأَنَّما هَدَم كَعْبَتي بِيَدِهِ.
Яъни: “Ким бир маййит устидаги шохни синдирса, гўё Каъбамни қўли билан бузгандек бўлади”.
Уламолар ушбу ҳадиси қудсийнинг даражасини заиф дейишган.
Ҳа, албатта қабр устида ўсиб турган гиёҳлар агар кўкариб турган бўлса, уларни бесабаб узмаслик ҳақида тавсиялар келган. Жумладан:
و كره قلع الحشيش الرطب و كذا الشجر من المقبرة لأنه ما دام رطبا يسبح الله تعالى فيؤنس الميت وتنزل بذكر الله تعالى الرحمة ولا بأس بقلع اليابس منهما أي الحشيش والشجر لزوال المقصود
“Қабристондаги хўл ўт-ўланлар ва дарахтларни кесиш, узиб ташлаш макруҳ саналади. Чунки булар модомики хўл ҳолатда тураркан, Аллоҳ таолога тасбиҳ айтади, маййитга далда бўлади, Аллоҳ таоло зикр қилингани туфайли раҳмат нозил бўлади. Қуриб қолган ўт-ўлан ва дарахтларни, мақсад йўқ бўлгани учун (қуриганда тасбиҳ айтмагани учун) узиб ташлашнинг зарари йўқ” (“Мароқил фалаҳ” китоби).
Шунга кўра, қабр устидаги гиёҳ ёки ўсиб турган шох-шаббаларни кўкариб турган ҳолатида узиб бўлмайди дейилган. Аммо қуриб қолган бўлса, уларни узиб ташлаб қабр тепасини тозалаб қўйишда ҳеч бир кароҳият йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

http://t.me/marifat_manzili


#Дуо
ЎҚИШНИ ОСОНЛАШТИРИШГА
ЁРДАМ БЕРАДИГАН ДУОЛАР


اللَّهُمَّ لَا سَهْلَ إِلَّا مَا جَعَلْتَهُ سَهْلًا وَأَنْتَ تَجْعَلُ الْحُزْنَ إِذَا شِئْتَ سَهْلًا.

Ўқилиши: “Аллоҳумма лаа саҳла илла маа жаъалтаҳу саҳлан ва анта тажъалул-ҳузна изаа шиъта саҳлан”.
Маъноси: “Ё Аллоҳим! Фақат Сен енгил этган нарса енгилдир. Агар Сен енгил қилишни хоҳласанг оғир-қаттиқ нарсалар ҳам енгил бўлади”.

رَبِّ اشْرَحْ لِي صَدْرِي وَيَسِّرْ لِي أَمْرِي وَاحْلُلْ عُقْدَةً مِنْ لِسَانِي يَفْقَهُوا قَوْلِي
Ўқилиши: “Роббишроҳлий содрий ва йассирлий амрий ваҳлул ъуқдатам-мин лисааний йафқоҳуқ қовлий”.
Маъноси: “Эй Раббим! (Бу қийин вазифага) бағримни кенг қилгин ва ишимни осон қилгин ҳамда тилимдан тугунни (дудуқликни) ечиб юборгин (токи) улар (қавмим) гапимни (яхши) англасинлар”.

رَبِّ زِدْنِي عِلْمًا
Ўқилиши: “Робби зидний ъилмаа”.
Маъноси: “Эй, Раббим! Менга илмни зиёда эт!”
Жаброил алайҳиссалом келиб, нозил бўлган оятларнинг ҳаммасини ўқиб бўлмасидан бурун Расул алайҳиссалом қироат қилишга бошлаганларида шу оят нозил бўлган. Яъни ўқиб турмасам ёд бўлмай қолади, деб қўрқманг, деганлар. Шунда Мендан мустаҳкам ва баракали илм сўранг, деб Аллоҳ таоло дилларига таскин бермоқда.

اللَّهُمَّ انْفَعَنَا بِمَا عَلِّمْتَنَا وَعَلِّمْنَا مَا يَنْفَعُنَا وَزِدْنَا عِلْمًا

Ўқилиши: “Аллоҳумманфаъанаа бимаа ъаллимтанаа ва ъаллимнаа маа йанфаъунаа ва зиднаа ъилмаа”.
Маъноси: “Ё Аллоҳим! Билганларимизни фойдали қил. Бизга фойдали нарсаларни билдир. Илмимизни зиёда қил”.

اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ عِلْمًا نَافِعًا، وَرِزْقًا طَيِّبًا، وَعَمَلًا مُتَقَبَّلًا

Ўқилиши: “Аллоҳумма инний ас‘ъалука ъилман наафиъан ва ризқон тоййибан ва ъамалан мутақоббалан”.
Маъноси:
“Ё Аллоҳим! Мен Сендан манфаатли илм, пок ризқ ва қабул бўладиган амални сўрайман”.

"Фазилатли дуолар" китобидан.

Ангор туман Маърифат жоме масжиди имом хатиби Мансур домла Раҳимқулов.


​​КАТТА НИЯТ!

Мактабни тамомлаганимизга 15 йил бўлибди. Бир куни ҳизмат сафарим мобайнида 4 нафар синфдошлар учрашиб қолдик. Ўқувчилик давримиз ва ўтган ҳаётимиз ҳақида қизиқ сухбатлар қилдик.  Ўшанда мен улардан хозирги эришганлари ҳақида сўрадим. Улар бирма-бир гапириб беришди:
Нодир:
Мен севган қизимга уйландим,  машинам бор, шаҳар марказидаги кўп қаватли уйларнинг биринчи, иккинчи қавати билан бирга ер тўласини хам сотиб олдим.
Аброр:
Мен яхши оиланинг қизига уйландим шаҳар марказидан 3 хонали квартирам ва машинам  бор.
Баҳодир:
Мен ҳам қишлоғимдаги бир қизга уйландим қишлоқда 4 хоналик уйим бор, 2 та хонаси ремонт бўлмаган, машина ҳам ололмадим. Энди ҳарактдаман...

Мен ҳам ўзимнинг эришганларим ҳақида айтиб бўлгач, яна қизиқиб сўрадим:
Дўстлар! Мактабни битираётганимизда келажакда қандай яшашни ва нималарга эришишни хохлагандингиз?
Нодир ва Аброр "Айнан ҳозирги эришганларимизни хохлагандик" деб бир хилда жавоб беришди.  Баҳодир эса, "Худойимнинг  менга ҳам атагани бордир, бирор нарсага эриша оларканминми деб ўйлардим ўшанда", деб жавоб берди.
Мен улардан яна сўрадим, "Бундан бошқа яна кўпроғини ният қилмаганмисизлар?"
Ўшанда биз бир бирмизга қараб ўйланиб қолдик ва шунга амин бўлдикки, ниятларни катта қилишимиз, унга эришишга имонимиз ва ишончимиз ҳам кучли бўлиши керак экан.  Аллоҳим, қилган ниятларимизга яраша беради, Иншааллоҳ!

Аҳмади Эверест

http://t.me/marifat_manzili


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
💬 "ХИЗБУТ-ТАҲРИР" БОТИЛ ФИРҚА
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Улашинг:
@AhliSunnaValJamoaUz


☝️Шайх Муҳаммад Ротиб Наблусий шундай дейдилар:

"Мен сизларга бир таклиф айтмоқчиман, ўзим буни ҳар куни бомдод намозидан кейин айтиб чиқаман. Улар қуйидагилар:

1. "Астағфируллоҳал ъазийм ва атубу илайҳ" - 100 марта.

2. "Аллооҳумма солли ъалаа саййидинаа Муҳаммадив-ва ъалаа аалиҳи ва соҳбиҳии ва саллим" - 100 марта.

3. "Субҳааналлооҳи валҳамдулиллааҳи ва лаа илааҳа иллаллооҳу валлооҳу акбар" - 100 марта.

4. "Субҳааналлооҳи ва биҳамдиҳии, субҳааналлооҳил ъазиийм" - 100 марта.

5. "Лаа ҳавла валаа қуввата иллаа биллааҳи" - 100 марта.

6. "Ҳасбияллооҳу ва ниъмал вакиийл" - 100 марта.

Бу зикрларни айтишга тахминан 20 дақиқа ёки ундан бироз кўпроқ вақт кетади холос. Агар сиз бу зикрларни айтсангиз, Аллоҳ сизга Ўз мададини беради.

http://t.me/marifat_manzili


Дуолар ижобати

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қай бир мўмин банда Аллоҳга юзланиб, бирор нарса сўраса, албатта, унга ўшани беради. Ё шу дунёда тезда беради, ёки унинг учун охиратга олиб қўяди. Модомики, шошилмаса»,–дедилар. Шунда одамлар: «Эй Аллоҳнинг Расули! Шошилиши нима?»– дейишди. «Дуо қилдим. Дуо қилдим. Лекин ижобат бўлмаяпти дейиши», – дедилар».

Имом Бухорий ривояти.

Шарҳ: Дуо қилган киши дуосининг тез ижобат бўлмаганидан шикоят қилавермаслиги керак экан. Сабр қилиб, умидвор бўлса, дуоси шу икки йўлдан бири билан ижобат бўлар экан: ё шу дунёда сўраган нарсаси берилади, ёки ўшанча яхшилик охиратда унинг учун захира бўлиб қолади. Аллоҳ таоло бу бандадан ўшанча ёмонликни даф қилиши ҳам мумкин.
Шунинг учун мўмин-мусулмон банда дуосининг тез ижобат бўлмаганидан шикоят қилмаслиги керак.

Ангор туман Маърифат жоме масжиди имом хатиби Мансур домла Раҳимқулов.

http://t.me/marifat_manzili


Олий Маъҳад | Расмий dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#shabon_oyi #yangi_oy_eloni
🌙 РАМАЗОНГА ЭЛТУВЧИ ОЙ – ШАЪБОН ОЙИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

🔭Фалакий ҳисобга кўра, ҳижрий 1446 йил
Шаъбон ойининг 1-куни  2025 йил 31 январь жума кунига тўғри келмоқда.

🌙 Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар шундай дуо қилардилар:
"اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ"
🤲 Ўқилиши: "Аллоҳумма аҳиллаҳу алайна бил-юмни вал-иймани, вас-салаамати вал-Ислами, Роббий ва Роббукаллоҳ”.

Маъноси: "Аллоҳим! Уни бизга хайр-барака, иймон, саломатлик ва Ислом ила чиқаргин. Роббим ва Роббинг Аллоҳдир!".

🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бу бир ойки, одамлар ундан ғофил қолурлар. У Ражаб билан Рамазоннинг орасида. Бу бир ойки, унда амаллар Роббул аъламийнга кўтарилади...", дедилар (Имом Насоий ривояти).


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

📱 t.me/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz 📱 Youtube 📱 Facebook 📱 Instagram


Қиёмат куни ерни биринчи бўлиб ёриб чиқадиган ким?
- Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам.

Жаннат эшигини биринчи бўлиб тақиллатадиган инсон ким?
- Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам.

Биринчи бўлиб шафоат қиладиган ва шафоати қабул қилинадиган зот ким?
- Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам.

Биринчи бўлиб жаннатга кирадиган уммат қайси?
- Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматларидир.

Бу маълумотларни ўқиб бўлган бўлсангиз у зотга салавот айтинг!

🌸 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

#жума #табрик

http://t.me/marifat_manzili


ВАС ВАС

@Savollar_kanal 10309-савол

Ассалому алайкум! Ёрдам беринг ахволим яхши эмас, менда жудаям кучлии васваса бор тахорат қилсам тахоратим мукаммал бўганга ўхшаямайди, эрталаб турсам кийимда қандайдир доғни кўрсам дарров васвасага берилиб ғусл қиламан шунда қилмасам бўлмайди кўнглим қаттиқ ғаш бўлиб мени тинч қўймайди, ғусл қилсам ғусилим мукаммал бўлмагандай бўлади, энг ёмони тахоратдан кейн тахоратим кетгандай бўлаверади. Бу нарсаларга сабр қилиб ўтиб кетар деб юрувдим, аммо кундан кунга ахволим оғирлашиб боряпти. Дин нафсимга оғир келишни бошлади, диндан совиб қолишдан жуда қўрқямпан. Илтимос менга ёрдам беринглар.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Сиз қуйидаги дуони кўп ўқинг: 
«Роббиғфир варҳам ва анта хойрурроҳимиин»ни доим ўқиб юринг.
 Бизни гапимизга киринг. Таҳорат уч марта ювинг, сув тегмай қолса ҳам майли, намзозингиз намоз бўлаверади. Уч мартадан оширманг, нима бўлган тақдирда ҳам. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

t.me/marifat_manzili


Уйқуда қўрққанда

Амр ибн Шуайб отасидан, отаси бобосидан ривоят қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйқусида қўрққанларга:

أعُوذُ بِكَلِمَاتِ اللهِ التَّامَّةِ مِنْ غَضَبِهِ وَشَرِّ عِبَادِهِ وَمِنْ هَمَزَاتِ الشَّيَاطِينِ وَأنْ يَحْضُرُونِ

«Аъузу бикалиматиллаҳит-таммаҳ мин ғозабиҳи ва шарри ъибадиҳи ва мин ҳамазатиш-шайатийни ва ан йаҳзуруни», деб айтишни ўргатганлар.
Маъноси: Аллоҳнинг мукаммал калималари билан Унинг ғазабидан, бандаларининг ёмонлигидан, шайтон ҳозир бўлиб, васваса қилишидан паноҳ тилайман.
Абу Довуд, Термизий ва Ибн Сунний ривояти.

http://t.me/marifat/manzili


#Ибратли_ҳикоялар

Ризқ – Аллоҳ неъмати

Буюк зотлардан бири меҳмон бўлиб борган маҳаллада нотаниш бир имом орқасида намоз ўқиди. Масжиддан чиқмасларидан аввал имом у буюк зотга ўринсиз савол берди:
Афандим! Сиз зоти олийлари қаерда овқатланасиз?
Солиҳлардан бўлган у буюк зот имомга:
Сабр этинг, аввал намозимни қайта ўқиб олай, кейин жавоб бераман. Чунки ризқнинг қаердан келишига шубҳаси бўлганнинг Холиқидан (Яратганидан) ҳам шубҳаси бўлади. Шу сабаб, бундай имом билан ўқилган намозда ҳам хайр бўлмайди, – деб саволига танбеҳ берди.
Ҳазрат бу жавоби билан дунёга ортиқча ҳирс қўйган имомга тўғри йўл кўрсатди. Ризқ Аллоҳ берадиган нарсадир. Ҳақ таолонинг берган ризқи учун қайғуриш лозим эмас. Ҳар бир одамнинг ризқи қандай ёзилган бўлса, албатта, у ўз соҳибини топади.

Акбаршоҳ Расулов тайёрлади

📲 Дўстларингизга ҳам улашинг.

http://t.me/marifat/manzili


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#muftiy_minbari

📹 МЎМИН ХУСУМАТЧИ БЎЛМАЙДИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Тил офатлари силсилавий суҳбатлар
2-қисм

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook


​​​​ #Бисмиллаҳ
«Алҳамду лиллаҳи роббил ъаламийн, Вал-ъақибату лилмуттақийн, Вассалату вассаламу ала Росулиҳи Муҳаммадин ва-ъала алиҳи ва асхабихи ажмаъийн”

Аллоҳнинг зикри билан бошланган кун қандай яхши!

Ассалому алайкум!

Ва рахматиллохи ва баракатуҳ

Янги кун муборак хайрли бўлсин, Азизлар!

Аллоҳ кунимизни зикри,
авфи билан мунаввар қилсин!

Аллоҳ, фарзандларимизни соғлигини,
бахтини, омадини, иймонини,
илмини, камолини мустаҳкам қилсин!

Аллоҳим!
Бизларга хайрли умр,
икки дунёмиз учун
манфаатли илм ва гўзал хотима берсин!

Неъматларига шукр қилувчи қалб, бу кун ва бундан кейин келадиган кунларнинг яхшиликлари ила сийласин!

Аллоҳ барчамизни юзи нурли, сўзи ҳузурли, толеимизни баланд, ризқимизни кенг қилсин.

Ўз ҳифз - ҳимояси билан асрасин!

Қалбимиздаги ниятларимизни ижобат айласин.

Сизларга Бахтли, омадли, барокатли ва қувончли кун тилайман!

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘➖⬇️

http://t.me/marifat_manzili


НАФЛ ТАВОФДА ҲАМ ЎНГ ЕЛКА ОЧИҚ БЎЛАДИМИ?
#Ҳаж_умра

❓1502-CАВОЛ: Бу йил ҳажда ҳаж амаллари тугагач, бир нарсага гувоҳ бўлдим. Ҳожиларнинг нафл тавоф қилиш асносида кимдир ўнг елкасини очиб олган, яна кимдир ёпиб олган. Аслида қайси бири тўғри?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Тавофда ўнг елкани очиш — тавофдан кейин саъй бўлса, суннат амал ҳисобланади. Нафл тавофдан кейин саъй бўлмагани учун, гарчи эҳром либосида бўлса ҳам, елкани очиш суннат саналмайди. Шунингдек, оддий кийимда нафл тавоф қилаётган кишилар ҳам ўнг елкасини очмайдилар. Лекин умра тавофини бажараётган эркак етти айланишда ҳам ўнг елкасини очган ҳолда тавоф қилади. Чунки бу тавофнинг ортида саъй амали бор (“Ғунятун носик” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

http://t.me/marifat_manzili


Эҳсон

Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтадилар: “Мискинга қилинган садақага битта савоб, қариндошга қилинган садақага иккита савоб: бири садақа, иккинчиси силайи раҳм учундир”.
  Бошқа бир ҳадисда: “Бева ва мискинга эҳсон қилиш учун ҳаракат қилган киши Аллоҳ йўлида жанг қилган, туни билан намоз ўқиган ва кун бўйи рўза тутиб юрган киши кабидир”.

Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти.

Шарҳ: Киши эҳсонини ота-онадан бошлайди. Сўнг қариндош-уруғ, меҳр-мурувватга муҳтож бўлган етим, камбағал-фақирлару, сафарда азият чекаётган мусофирларга эҳсон қилинади.

http://t.me/marifat_manzili


Хожа Ориф ибн Маъруф Ревгарий

Хожа Ориф Ҳазрат Абдулхолиқ Ғиждувонийнинг тўртинчи халифалари ҳисобланадилар. Ҳазрат Махдуми Аъзам Дахбедийнинг «Мақомоти Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний» асарларида нақл қилинишича, Ҳазрат Хизр а.с. Ҳазрат Абдулхолиқ ҳузурларига келардилар. Шу пайт Ҳазратнинг ҳамма шогирдларини уйку босарди. Суҳбат тугаб, Хизр а.с. кетганларидан сўнг шогирдлар беихтиёр уйқудан уйгонарди. Шогирдлар орасида энг ёши хисобланган Хожа Муҳаммад ар- Ревгарий Хизр а.с. суҳбатларидан баҳраманд бўлай деб, кўзларига туз сепдилар ва оғриқнинг каттиклигидан у кишига уйқу ғалаба қилолмади. Суҳбатдан баҳраманд бўлдилар. Бу ҳолни кўриб Хизр а.с. дедилар: «Сиз Ориф бўлгайсиз, иншооллох!» Хожа Хизр а.с. нафасларининг баракотидан бутун дунёга Хожа Ориф номи билан машҳур бўлдилар:
Хожа Ориф ар Ревгарий «Орифнома» номли китобнинг муаллифи ҳисобланади. «Орифнома» Тошкентдаги «Навруз» нашриётида 1994 йил нашр этилди.

http://t.me/marifat_manzili


Кўз тегиши

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кўз Аллоҳ таолонинг изни билан кишига тегади, ҳатто, кўз теккан одам баланд тоғга кўтарилиб, ўзини пастга улоқтиришгача боради”,– дедилар.

Имом Аҳмад ва Табароний ривояти.

Бунинг маъноси: Албатта кўз ва ҳасад кишига етади, ҳаттоки (унинг таъсири остида) тоққа чиқиб, унинг тепасидан ўзини пастга отиб юборади.

Изоҳ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кўз ҳақдир. У кишини баландликдан қулатади”,– деганлар.

Имом Аҳмад, Табароний, Ҳоким ривояти.

Ангор туман Маърифат жоме масжиди имом хатиби Мансур домла Раҳимқулов.


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу!

#кун_хикмати


Ишлатилмас экан, темир занглайди. Ҳаракатланмас экан, сув бузилади. Тафаккур қилмас экан, ақл билан ҳам худди шу иш содир бўлади.

http://t.me/marifat_manzili


​​ҚАРЗ ОЛИБ БЕРМАЙДИГАНЛАР

@Shayx_Muxlislariuz САВОЛ:

Ассалому алайкум! Мендан бир танишимни қарзи бор эди яқинда 1 йил бўлади қарз бўлганига, доим қарзини сўрасам хозир йўқ бўлса албатта бераман диб доим бохона қилади, лекин аниқ биламан топиши яҳши мошиналари ҳам бор, фақат беришни истамайди ҳудди устимдан кулгандай қилиб пулим йўқ бўлса бераман дийди ҳолос. Шунга динимиз қандай йўл тутишимни кўрсатади, агар у пулни сўраб юравериб олмасам қиёматда бунга ўзим жавоб бераманми?

ЖАВОБ:


– Ва алайкум ассалом! Бу сизнинг ҳаққингиз. Уни имконингизда бор йўллар билан талаб қилишингиз мумкин. Агар бермаса аҳволи оғир бўлади. Имкони бўла туриб қарзни қайтариб бермаса, бу зулм ҳисобланади.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَطْلُ الْغَنِيِّ ظُلْمٌ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бойнинг (зиммасидаги ҳақни) бермай юриши зулмдир», дедилар».
Бешовлари ривоят қилишган.
Шарҳ: Моддий имкони бор одам ўз зиммасидаги молиявий бурчни адо этмай юриши золимликдир. У бу билан ҳақдорларга ҳам, ўзига ҳам зулм қилади. Ҳақдорлар ундан ўз вақтида ҳақларини ола билмай зулмга учрайдилар. Ўзи эса бу иши билан гуноҳга ботиб, ўзига зулм қилган бўлади.
Имом Шофеъийнинг ҳукмлари бўйича, агар бой кишидан мазкур иш иккинчи марта такрор бўлса, унинг гувоҳлиги қабул қилинмайди. Яъни, жамиятдаги ишончсиз кишилар қаторига қўшилиб қолади.
Ушбу тушунча унутилганидан жамиятларимизда бойлар, имкони бор одамлар бировнинг ҳақини бермай юриши кенг тарқалган. Агар бирор марта фалончи ўз зиммасидаги ҳақни вақтида адо этмагани учун уни ишончсиз киши, деб эълон қилинсин, деган ҳукм чиққанида эди, дарҳол ҳамма ўзини ўнглаб олган бўлар эди.

وَلِلْبُخَارِيِّ وَأَحْمَدَ وَالنَّسَائِيِّ: لَيُّ الْوَاجِدِ يُحِلُّ وَعِرْضَهُ وَعُقُوبَتَهُ


Бухорий, Аҳмад ва Насаий қилган ривоятда:
«Топганнинг бўйин товлаши унинг обрўсини (тўкишни) ва уқубатини ҳалол қилади», дейилган».
Шарҳ: Аслида, шариат бўйича бировнинг обрўсини тўкиш, азоблаш ҳаром. Аммо имкони бўлиб туриб бировдан олган қарзини бермай юрган одамнинг обрўсини тўкиш ҳам, азоблаш ҳам ҳалол бўлиб қолар экан.
Шунинг учун ҳукумат унинг гувоҳлигини қабул қилмаслик ҳақида қарор чиқаради. Мусулмонликда бу иш энг катта обрўсизлик бўлиб, ундоқ одамни қамашга ҳам буюрилади. Бу ҳол ўзи учун ҳам, бошқалар учун ҳам эслатма, танбеҳ бўлади.

وَلِلنَّسَائِيِّ: وَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ لَوْ أَنَّ رَجُلًا قُتِلَ فِي سَبِيلِ اللهِ، ثُمَّ أُحْيِيَ ثُمَّ قُتِلَ، ثُمَّ أُحْيِيَ ثُمَّ قُتِلَ وَعَلَيْهِ دَيْنٌ مَا دَخَلَ الْجَنَّةَ حَتَّى يُقْضَى عَنْهُ دَيْنُهُ

Насаий қилган ривоятда:
«Менинг жоним қўлида бўлган Зот ила қасамки, агар бир киши Аллоҳнинг йўлида қатл қилинса, сўнг тирилтирилса, яна қатл қилинса ва тирилтирилса, сўнг яна қатл қилинса-ю, унинг зиммасида қарзи бўлса, қарзи адо этилмагунча жаннатга кирмас», дейилган.
Шарҳ: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қасам ичиб туриб айтишлари ҳам бу иш қанчалик аҳамиятли эканлигини кўрсатади.
Аллоҳ таолонинг йўлида шаҳид бўлиш қанчалик улуғ мақом. Шаҳид учун жаннат эшиклари доимо катта очиқ. Лекин қарз иши оғир. Агар инсон Аллоҳнинг йўлида бир эмас, уч марта шаҳид бўлса ҳам, қарзини адо қилмаган бўлса, жаннатга кира олмайди. Ундай одамнинг жаннатга кириши олган қарзининг узилишига боғлиқ бўлиб қолади. Қарзи узилса, жаннатга киради, бўлмаса йўқ.
Чунки қарз банданинг ҳаққи, бу ҳақни фақат ўз эгаси кечади, холос. Аллоҳ таоло кечмайди. Қарз олиб, уни узмай юрганлар бу ҳақиқатни яхшилаб англаб олмоқлари лозим. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

http://t.me/marifat_manzili


Жаннат мевалари

Анжир ва зайтун мевалар орасида энг сараларидир. Табиблар анжирни озуқали мева, баданга фойдаси кўп, дейишган. Зайтундан эса турли таомлар тайёрланишида фойдаланилади. Ундан олинган ёғ даво учун ишлатилади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга бир товоқ анжир ҳадя қилинганида, у зот анжирдан еб, саҳобаларга ҳам: “Енглар, агар жаннатдан битта мева келтирилиши айтилса, мен анжирни танлаган бўлардим. Чунки анжир жаннат мевасидир. Анжир енглар, анжир бавосир (бавосил, ўсимта, бўқоқ хасталиклари)ни кесади, нақрус (бўғим ва оёқ бармоқлари оғриғи)га фойда қилади”, деганлар.

Яна: “Муборак зайтун дарахтидан бўлган мисвок қандай ҳам яхшидир. У оғизни хушбўй қилади, ёқимсиз ҳидни кетказади”, дея марҳамат қилганлар (“Тафсири Насафий”).

Ангор туман Маърифат жоме масжиди имом хатиби Мансур домла Раҳимқулов.

http://t.me/marifat_manzili

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.