❗️Иссиқлик энергияси билан таъминлаш соҳаси тубдан ислоҳ қилинади
“Уй-жой ҳамда бино-иншоотларни иссиқлик энергияси билан таъминлаш соҳасини тубдан ислоҳ қилиш ҳамда биноларнинг энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-100-сон, 11.03.20225 й.) қабул қилинди.
🔰Қарорга кўра, уй-жой ва бино-иншоотларни
иссиқлик энергияси билан барқарор таъминлаш ҳамда биноларнинг энергия самарадорлигини оширишнинг келгуси
5 йилдаги асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:
🔹соҳада
ягона давлат сиёсатини юритиш, илғор хорижий тажрибалар асосида стратегик таклифларни ишлаб чиқиш, иссиқлик таъминоти корхоналари фаолиятини
бошқарувчи ва мувофиқлаштирувчи ташкилот ташкил этиш;
🔹марказлашган иссиқлик таъминотига уланмаган тўрт ва ундан юқори қаватли кўп квартирали уй-жойларнинг иситиш тизимида
локал қозонхоналар қуриш ва бошқа муқобил технологияларни жорий этиш ҳисобига бир хонадоннинг газга бўлган талабини камида
20 фоизга камайтириш.
✅ Қуйидаги
тадбирлар амалга оширилади, жумладан:
▪️марказлашган иссиқлик тизимларидаги эскирган
103 та қозонхона ва 1,6 минг километр иссиқлик тармоғи янгиланади;
▪️давлат-хусусий шериклик асосида
9 та, халқаро молия институтлари иштирокида
13 та шаҳар ва туманда модернизация лойиҳалари амалга оширилади;
▪️марказлашган иссиқлик таъминоти қамрови
37 фоиздан 58 фоизгача етказилади, тизимдаги йўқотишлар
38 фоиздан 20 фоизгача қисқартирилади.
Telegram |
Facebook |
Linkedin |
Instagram |
Website