QHSI • ИЗПП • ILLP


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Qonunchilik va huquqiy siyosat instituti rasmiy kanali.
Veb-sayt: www.illp.uz
Linkedin: www.linkedin.com/company/illp-uz
Facebook: www.fb.com/illp.uzb
Instagram: www.instagram.com/illp.uz
E-mail: info@illp.uz

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


❗️Маъмурий суд иш юритувида дастлабки эшитув институти жорий этилади


✔️ Қарорга кўра, маъмурий судлар фаолиятига қуйидаги тартиблар жорий этилади:

🔹қарори, ҳаракати (ҳаракатсизлик) устидан шикоят қилинаётган давлат органи мансабдор шахси ёки унинг вакили суд мажлисида мажбурий иштирок этишини таъминлаш;

🔹маъмурий суд иш юритувида ишларнинг тезкор ва сифатли кўриб чиқилишини таъминлашга ҳамда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун қўшимча имкониятлар яратишга қаратилган дастлабки эшитув институтини жорий этиш.

📜 Қуйидагиларни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади:

▪️давлат органи мансабдор шахси ёки унинг вакили маъмурий суднинг мажлисида мажбурий иштирок этишини таъминлаш;

▪️маъмурий суд иш юритувида дастлабки эшитув институтини жорий этиш;

▪️ маъмурий судга низоларни ҳал этиш жараёнида судга ҳурматсизлик қилиниши ва суднинг хусусий ажрими бўйича чоралар кўрмасликка оид ҳуқуқбузарликлар аниқланганда, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриш ваколатини бериш.

🗓 2025 йил 1 майдан тадбиркорлар томонидан тан олинган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар бўйича солиқ органи томонидан ушбу тадбиркорнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш тартиби жорий этилади.

Telegram | Facebook | Linkedin | Instagram | Website


❗️Маъмурий судлар фаолияти такомиллаштирилади


“Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилишнинг замонавий механизмларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-33-сон, 30.01.2025 й.) қабул қилинди

🏢 Қарорга кўра, маъмурий судлар фаолиятини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди:

🔸давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг ишончли ва самарали ҳимоя этилишини устувор равишда таъминлаш;

🔸фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини тиклашда суднинг фаол иштироки принципини қўллаш механизмларини кенгайтириш;

🔸давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг фаолияти устидан самарали суд назоратини ўрнатиш;

🔸маъмурий суд ишларини юритишда низоларни судгача ҳал қилиш механизмларини такомиллаштириш;

🔸фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда маъмурий судларнинг ролини кучайтириш орқали аҳолининг суд тизимига бўлган ишончини янада ошириш;

🔸давлат органлари томонидан суд қарорлари ижро этилиши устидан назоратнинг таъсирчан механизмларини тўлиқ жорий этиш;

🔸маъмурий юстиция тизими ривожланган давлатлар тажрибаси асосида маъмурий судлар фаолиятини такомиллаштириб бориш.

Telegram | Facebook | Linkedin | Instagram | Website


❗️Хотин-қизлар пиллачилик соҳасида қисқа муддатли ўқув курсларида ўқитилади


“Хотин-қизларнинг пиллачилик соҳасидаги бандлигини босқичма-босқич таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (46-сон, 29.01.2025 й.) қабул қилинди.

⚡️ Қарорга кўра, хотин-қизларни пиллачилик соҳасида қисқа муддатли ўқув курсларида ўқитиш ва уларни соҳага жалб қилишнинг асосий параметрлари ҳамда уни босқичма-босқич таъминлаш тизимини ташкил этиш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди.

🔍 Асосий параметрларга мувофиқ қисқа муддатли ўқув курсларини тамомлаган хотин-қизларнинг бандлиги Президенти Фармонига мувофиқ устувор равишда пиллачилик кластерлари, ипак қурти уруғчилиги корхоналари, пиллачилик ва тутчилик йўналишидаги фермер хўжаликларига мавсумий ҳамда доимий ишларга қабул қилиш орқали таъминланади.

🗓 Бир ой муддатда Хитой, Вьетнам, Ҳиндистон ва Япония давлатларидан ипакчилик соҳасидаги мутахассисларни хотин-қизларнинг пиллачилик соҳасида қисқа муддатли ўқув курсларига жалб қилиш чоралари кўрилади.

🌐 Пиллачилик соҳасида банд бўлган фуқароларнинг маълумотлариyangiish.mehnat.uz” платформасига киритиб борилиши таъминланади.

📝 Асосий параметрларга мувофиқ пиллачилик соҳасида қисқа муддатли ўқув курсларини тамомлаган хотин-қизларнинг доимий ва мавсумий ишларга қабул қилинганлиги ҳисоби юритилади.

Telegram | Facebook | Linkedin | Instagram | Website


❗️Этил спирти ва алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш тартиби белгиланди


Ҳукумат қарори (45-сон, 29.01.2025 й.) билан “Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш, идишларга қуйиш, сақлаш ва улгуржи сотишни ҳисобга олиш ҳамда назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

🔰 Унга кўра, низом қуйидагиларни назарда тутади:

▪️ишлаб чиқарилган истеъмол ва техник этил спирти ҳамда алкоголь маҳсулотларини ҳисобга олиш;
▪️истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотларини сақлаш, ташиш ва улгуржи сотиш ҳисобини юритиш;
▪️истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қуйиш, сақлаш ва улгуржи сотишни назорат қилиш.

✅ Мазкур низом талаблари қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилади:

🔹истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи Ўзбекистон резидентлари ҳисобланган юридик шахсларга;

🔹истеъмол ва техник этил спирти ҳамда алкоголь маҳсулотлари учун техник регламентда назарда тутилган маҳсулотларга.

🚫 Алкоголь маҳсулотларини чет элда ишлаб чиқарилган истеъмол этил спирти ҳамда техник этил спиртидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқариш тақиқланади.

📁 Алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи субъектлар (корхоналар) ишлаб чиқаришнинг барча босқичларида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ микробиологик, физик-кимёвий ва технологик назоратни амалга оширишлари шарт.

📋 Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмининг ҳисобини юритиш маҳсулот ишлаб чиқариш учун зарур бўлган асосий хомашёлар киримидан бошлаб, тайёр маҳсулотларни сақлаш омборларига жойлаштириш ва реализация қилиш жараёнларини қамраб олиши лозим.

Telegram | Facebook | Linkedin | Instagram | Website


❗️Тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатлари янада кучайтирилади


Қонун (ЎРҚ-1022-сон, 28.01.2025 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

🔰 Унга кўра, тергов судьялари томонидан жиноят ишлари бўйича судга қадар иш юритиш босқичида процессуал қарорларга санкция бериш ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш масалаларини қонунчиликда белгилаш мақсадида тергов судьяларининг ваколатлари жумласига киритилган ишларни кўриб чиқиш асослари ҳамда тартибини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

✔️ Жиноят-процессуал кодексига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра, тергов судьясининг ваколатлари белгиланиб, тергов судьяси якка ўзи иш тутиб, Кодексда назарда тутилган тартибда судга қадар иш юритиш босқичида шахснинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши устидан суд назоратини амалга оширади.

📋 Шунингдек, тинтув ўтказиш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳамда уни кўриб чиқиш асослари белгиланди.

❕ Бунда, тинтув ўтказиш учун асослар мавжуд бўлган тақдирда прокурор, терговчи ёки суриштирувчи тинтув ўтказиш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақида уни ўтказиш учун асосларни баён этган ҳолда қарор чиқаради.

📞 Телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туришни, улар орқали узатиладиган ахборотни олишни амалга ошириш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш асослари белгиланди.

✳️ Бундан ташқари, мол-мулкни хатлаш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш тартиби белгиланди.

📜 Бунда, мол-мулкни хатлаш тўғрисидаги илтимоснома суриштирув ёки дастлабки тергов юритилаётган жойдаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг тергов судьяси томонидан якка тартибда кўриб чиқилади.

📌Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Telegram | Facebook | Linkedin | Instagram | Website


❗️Фарғона вилоятидаги ОТМлар фаолияти янада такомиллаштирилади


“Фарғона вилоятидаги олий таълим ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-26-сон, 24.01.2025 й.) қабул қилинди.

⚡️Қарорга кўра, қуйидаги университетлар қайта ташкил этилади:

▪️Фарғона политехника институти ва Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона филиали негизида Фарғона давлат техника университети;

▪️Қўқон давлат педагогика институти, Тошкент давлат техника университети Қўқон филиали ҳамда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Фарғона минтақавий филиали негизида Қўқон давлат университети;

▪️Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Фарғона филиалини қўшиб юбориш йўли билан Фарғона давлат университети.

🗓 2025/2026 ўқув йилидан:

🏷мазкур университетларнинг малака талаблари ва ўқув дастурлари юқори 300 талик рўйхатга кирган хорижий олий таълим ташкилотларининг дастурлари асосида ишлаб чиқилади;

🏷иқтидорли талабалар учун дарслар хорижий тилларда ўқитиладиган алоҳида гуруҳларда ташкил этилади;

📋 Фарғона давлат техника университетида Илғор муҳандислик мактаби ва “спин-офф” корхоналари фаолияти ташкил этилади ҳамда йирик ишлаб чиқариш корхоналари ва ташкилотлари саноат ҳамкори сифатида бириктирилади.

🎓Тугатилаётган олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган барча талабалар ўқишини янгидан ташкил этилган тегишли университетларда давом эттиради.

Telegram | Facebook | Linkedin | Instagram | Website


❗️Ахборотни криптографик муҳофаза қилиш воситаларини ишлаб чиқиш тартиб-таомиллари такомиллаштирилади


Қарор (ПҚ-30-сон, 27.01.2025 й.) билан “Ўзбекистон Республикасида ахборотни криптографик муҳофаза қилишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

⚡️ Унга кўра, Президент қарорига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:

▪️ахборотни криптографик муҳофаза қилиш воситаларини ишлаб чиқиш тартиб-таомилларини такомиллаштириш;
▪️давлат сирларини ҳимоялашда ахборотни криптографик муҳофаза қилиш дастурий воситаларидан фойдаланиш талабларини белгилаш;
▪️ахборотни криптографик муҳофаза қилиш воситаларини сертификатлаш муддатини узайтириш;
▪️хорижий мувофиқлик сертификатларини тан олиш тартибини такомиллаштириш.

✅ Киритилган қўшимчага кўра, дастурий ахборотни криптографик муҳофаза қилиш воситаси (АКМВ)дан давлат сирларини ҳимоялашда фойдаланишга қонунчилик ҳужжатлари ва миллий стандартлар, шунингдек, Ваколатли органнинг идоравий ҳужжатлари талаблари доирасида рухсат этилади.

📌 Бунда дастурий АКМВдан давлат сирларини ҳимоялашда фойдаланиш тўғрисида уларнинг нусхалари сони ва улардан фойдаланиш мақсадини кўрсатган ҳолда Ваколатли органни ёзма равишда хабардор қилиш шарт.

🗓 Ахборотни криптографик муҳофаза қилиш воситаларини сертификатлаш органи томонидан берилган мувофиқлик сертификати беш йил муддатга берилади.

📝 Хорижий мувофиқлик сертификатларини тан олиш тўғрисидаги аризага Ўзбекистон Миллий сертификатлаш тизимида назарда тутилган ҳужжатлардан ташқари АКМВ техник хусусиятларининг батафсил тавсифи, АКМВни ишлаб чиқишда ва ишлаб чиқаришга қўйишда хорижий давлатларнинг аккредитациядан ўтган синов лабораторияларида ўтказилган синов баённомаларининг (ҳужжатларининг) тасдиқланган нусхалари илова қилиниши шартлиги белгиланди.

Telegram | Facebook | Linkedin | Instagram | Website


Mustaqil izlanuvchilikka hujjat topshiruvchi talabgorlar diqqatiga!

2025-yil navbatdagi chorak uchun mustaqil izlanuvchilikka Yagona elektron tizim orqali onlayn hujjatlar topshirish davom etmoqda.

✅Hujjatlar 2025-yil 15-yanvardan 15-fevralga qadar Yagona elektron tizimi orqali qabul qilinadi.

📌Talabgor hujjatlari ilmiy yoki taʼlim tashkilotlari tomonidan koʻrib chiqilib qabul qilinadi yoki rad etiladi.

Telegram | Facebook | Linkedin | Instagram | Website


❗️Фармацевтика соҳасидаги стартап лойиҳаларни молиялаштирадиган венчур жамғармаси ташкил этилади


🔰 Фармонга мувофиқ, фармацевтика маҳсулотлари экспорти ҳажмини ошириш мақсадида:

🔹маҳаллий ишлаб чиқариш корхоналарининг дори воситаларидан биттасини АҚШнинг “Food and Drug Administration” (FDA) ёки Европа Иттифоқининг “European Medicines Agency” (EMA) ташкилотларида рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ харажатларининг 100 фоизи улар рўйхатдан ўтказилгани тўғрисида тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг қоплаб берилади;

🔹маҳаллий ишлаб чиқариш корхоналарининг фармацевтика маҳсулотларини хорижий давлатларда рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ харажатларининг 50 фоизи улар рўйхатдан ўтказилгани тўғрисида тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг қоплаб берилади.

✔️ Қуйидагилар ташкил этилади:

🔸Фармацевтика соҳасининг биофармацевтика, ҳужайра технологиялари, онкология каби йўналишларидаги стартап лойиҳаларни молиялаштирадиган венчур жамғармаси;

🔸Фармацевтика тармоғининг истиқболли лойиҳалари инвестиция жамғармаси.

🌐 2025 йил 1 июлгача 5 та намунавий доривор ўсимликлар плантациялари ташкил этилади ва 2026 йил якунигача ушбу плантацияларда етиштирилган доривор ўсимликларни қайта ишлаш лойиҳалари ишга туширилади.

📚 Фармацевтика корхоналари фаолиятига илғор стандартларни татбиқ этиш бўйича маркетинг ва консалтинг хизматларини кўрсатишга ихтисослашган “Pharm Service” давлат муассасаси ташкил этилади.

website | Facebook | Linkedin | Instagram

💬Подписывайтесь на наш телеграм-канал


❗️Фармацевтика тармоғи жадал ривожлантирилади


“Фармацевтика тармоғини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-13-сон, 28.01.2025 й.) қабул қилинди

✅ Фармонга кўра, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги зиммасига қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилди:

🔸биологик фаол қўшимчалар ва косметика маҳсулотлари саноатини ривожлантириш, шу жумладан, бозор конъюнктурасини ўрганиш, таҳлил қилиш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, ушбу йўналишдаги соҳа корхоналарига илғор хорижий амалиёт ва стандартларни татбиқ этишга кўмаклашиш;

🔸маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда ҳудудий фармацевтика корхоналарининг инвестиция лойиҳаларини мониторинг қилиш ва ҳисобини юритиш;

🔸фармацевтика соҳасини рақамлаштириш ва ахборот дастурларини жорий этиш.

📌 2025 йил якунигача Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг лабораторияси Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг дастлабки квалификация (prequalification) тартибидан ўтказилади.

🗓 2025 йил 1 апрелдан:

чекланган савдо устамалари фақат рецепт билан бериладиган дори воситалари тоифасига нисбатан татбиқ этилади;

➖бир ишлаб чиқарувчи томонидан турли савдо номлари остида таркиби бир хил бўлган дори воситаларини ишлаб чиқаришда ушбу дори воситаларининг барчасига нисбатан энг паст референт нарх қўлланади;

➖“Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” томонидан хорижий валютада қайд этилган референт нархлар белгиланган ҳолларда автоматик равишда (тадбиркор мурожаатисиз) қайта кўриб чиқилади.

website | Facebook | Linkedin | Instagram

💬Подписывайтесь на наш телеграм-канал


Organized a workshop with UNIDO

In the context of the global transition to the principles of circular economy and green technologies, the modernisation of industrial facilities in special economic zones and small industrial zones is of particular importance for improving the environmental situation and the well-being of the region's population.
Within the framework of the United Nations Industrial Development Organization (UNIDO) project on transformation of industrial zones of Uzbekistan into eco-industrial parks, the Institute established a working group to analyse legislation in the field of “green industrialisation”.
The Institute organised a seminar on “Eco-industrial parks in Uzbekistan: innovation, symbiosis and sustainable development”. The event was attended by representatives of some 20 relevant ministries and agencies, as well as local and foreign experts.
Participants discussed the concept of eco-industrial parks, sustainability and environmental aspects in the development of industrial zones, analysis of regulation in Uzbekistan and prospects for the implementation of eco-industrial park standards.
The event was an important step towards ensuring the environmental safety of industrial zones and achieving sustainable development goals. The results of the seminar will allow improving the regulatory framework and introducing international standards in the development of eco-industrial parks.


website | Facebook | Linkedin | Instagram

💬Подписывайтесь на наш телеграм-канал


Организован семинар совместно с ЮНИДО

В свете глобального перехода к принципам циркулярной экономики и «зеленых» технологий особую актуальность приобретает модернизация промышленных объектов в специальных экономических и малых промышленных зонах для улучшения экологической ситуации и благополучия населения региона.
В рамках проекта ООН по промышленному развитию (ЮНИДО) по трансформации промышленных зон Узбекистана в эко-индустриальные парки, Институтом создана рабочая группа для анализа законодательства в сфере «зеленой индустриализации».
В Институте прошел семинар на тему: «Эко-индустриальные парки в Узбекистане: инновации, симбиоз и устойчивое развитие». В мероприятии участвовали представители около 20 профильных министерств и ведомств, а также отечественные и зарубежные эксперты.
Участники обсудили концепцию эко-индустриальных парков, аспекты устойчивости и экологии в развитии промышленных зон, анализ регулирования в Узбекистане и перспективы внедрения стандартов эко-индустриальных парков.
Данное мероприятие стало важным шагом в обеспечении экологической безопасности промышленных зон и достижении целей устойчивого развития. Результаты семинара позволят усовершенствовать нормативно-правовую базу и внедрить международные стандарты в развитии эко-индустриальных парков.


website | Facebook | Linkedin | Instagram

💬Подписывайтесь на наш телеграм-канал


ЮНИДО билан қўшма семинар ташкил қилинди

Циркуляр иқтисодиёт ва “яшил” технологиялар тамойилларига глобал даражада ўтиш шароитида махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналаридаги саноат объектларини модернизация қилиш минтақанинг экологик ҳолати ва аҳоли фаровонлигини яхшилаш учун алоҳида долзарблик касб этмоқда.
БМТнинг саноат ривожланиши бўйича лойиҳаси (ЮНИДО) доирасида Ўзбекистоннинг саноат зоналарини эко-индустриал паркларга айлантириш мақсадида Институт томонидан “яшил саноатлаштириш” соҳасидаги қонунчиликни таҳлил қилиш учун ишчи гуруҳ тузилган.
Институтда “Ўзбекистондаги эко-индустриал парклар: инновациялар, симбиоз ва барқарор ривожланиш” мавзусида семинар ўтказилди. Тадбирда 20 га яқин соҳавий вазирлик ва идоралар, шунингдек маҳаллий ва хорижий экспертлар иштирок этди.
Иштирокчилар эко-индустриал парклар концепцияси, саноат зоналарини ривожлантиришда барқарорлик ва экология жиҳатлари, Ўзбекистондаги тартибга солиш таҳлили ва эко-индустриал парклар стандартларини жорий этиш истиқболларини муҳокама қилдилар.
Ушбу тадбир саноат зоналарининг экологик хавфсизлигини таъминлаш ва барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда муҳим қадам бўлди. Семинар натижалари эко-индустриал паркларни ривожлантиришда норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш ва халқаро стандартларни жорий этиш имконини беради.


website | Facebook | Linkedin | Instagram

💬Подписывайтесь на наш телеграм-канал


Memorandum of cooperation with IOM signed

The Institute of Legislation and Legal Policy hosted a meeting with Mr Andrew Gray, Head of the IOM Mission in Uzbekistan.
Current co-operation and its prospects were discussed. The head of IOM highly appreciated the reforms in Uzbekistan, including in the sphere of demography and migration. The importance of involving relevant agencies in this work was noted. Mr Gray expressed confidence that joint research will have a positive impact on the country's development.
The outcome of the meeting was the signing of a Memorandum of Understanding on research, organisation of events, staff development and improvement of migration policy.
The conclusion of this Memorandum is an important step in deepening mutually beneficial co-operation between the Institute and IOM, opening up new opportunities for joint research and expert-analytical activities.


website | Facebook | Linkedin | Instagram

💬Подписывайтесь на наш телеграм-канал

14 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.