Бахтлимисиз? Ҳар кимдан тез тез эшитадиган саволимиз. Бахтлимизми? Бахт ўзи нима? Нега бахтни эртага, ёки келажакда келади деб ўйлаймиз? Ёкида айнан бахтни кимгадир боғлаймиз?
Қани ўзингизга ҳозир савол берингчи? Бахтлимисиз? Ҳар хил жавоблар а. Бари ўйлантирадиган. Балкин мен ҳозир шу ҳолатим бахтлиликдир дейишимиз мумкин. Ҳар нарсанинг асл жавоби борку, бахт нима экан? Бахтнинг калити сабрда дейилган. Бахтга сабрни нима алоқаси бор. Бари қизиқ.
Бахт бизда экан. Бахт бу ўзимиз, бахт бу биз. Биздаги неъмат. Бахт бу Аллоҳни англаш, севиш. Ундан рози бўлиш. Унинг бандаларини, махлуқотларини севиш уларга озор бермаслик. Бахт бу зикр қилиш, шукур қилиш. Бахт бу Аллоҳга бўлган ишонч. Бахт бу манфаатиз иш қилиш. Бахт барчасидан рози бўлиш. Бахт бу ўлимни табассум ила қарши олиш)). Агар шуларнинг бари сизда бўлса сиз бахтли инсонсиз. Бахт тириклар орасида ўликдай эмас, ўликлар орасида тирикдай яшаш(Ошиқлар ўлмас, бунга мисол бўла олади). Яъни яшаябсиз фақат танангиз эмас, вужудингиз яшасин. Ўлдингиз вужудингиз эмас фақат танангиз ўлсин.
Бахт фақатгина ботиний бўлади. У зоҳиран бўлиши мумкин эмас. Агар уни зоҳиран деб ўйласангиз у нафснинг тузоғи бўлади.
Энди бу саволни бугун сизга мен берайин. Сиз бахтлиймиз?
©
Орзубек@ishqyoli