Huquq


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Huquq


🏢 Oliy Taʼlim muassasalari talabalari hamda abituriyentlari uchun maxsus.
📩 Murojaat va takliflar:
@RS07_admin

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Huquq
Statistika
Postlar filtri


#РАСМАН #ХУШХАБАР

❗️1-июлдан шахсни тасдиқловчи ва бошқа ҳужжатларнинг электрон шакли ҳам тан олинади

Бу бўйича Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди.

Бунда банкларда, нотариал идораларда, аеропортларда ички рейсларни рўйхатдан ўтказишда ва Ўзбекистон ҳудудидан ўтувчи поездларга чиқишда, давлат, корпоратив ва бошқа хизматларни кўрсатиш, шу жумладан, электрон хизмат кўрсатиш ҳамда фуқароларни қабул қилишда тегишли ҳужжатларни тақдим этишни талаб қиладиган давлат органлари ва бошқа ташкилотларда қуйидаги ҳужжатларнинг қоғоз шакли талаб этилмайди:

🔹Ўзбекистон фуқаросининг биометрик паспорти;
🔹Ўзбекистон фуқаросининг идентификацияловчи ИД-картаси;
🔹ҳайдовчилик гувоҳномаси;
🔹туғилганлик ҳақида гувоҳнома;
🔹никоҳ қайд этилганлиги ҳақида гувоҳнома;
🔹никоҳдан ажралганлик ҳақида гувоҳнома;
🔹транспорт воситасининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома (техник паспорт, техник талон);
🔹пенсия (нафақа) гувоҳномаси;
🔹фуқаролиги бўлмаган шахснинг яшаш гувоҳномаси (ИД-картаси);
🔹ногиронлик тўғрисида маълумотнома;
🔹транспорт воситасининг мажбурий суғурта (фуқаролик жавобгарлиги) бўйича суғурта полиси;
🔹олий, ўрта махсус, касб-ҳунар ва профессионал таълим олганлик тўғрисида давлат намунасидаги расмий ҳужжат;
🔹талабалик гувоҳномаси;
🔹якка тартибдаги тадбиркорнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома;
🔹ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида маълумотнома;
🔹турар жой обектларининг кадастр паспорти;
🔹жисмоний шахснинг шахсий автомототранспорт воситасини бошқа шахсларга бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончнома.

Ушбу ҳужжатларнинг порталдаги электрон шакллари ҳам тан олинади.


#Эслатма

⚡Айни дамда амалдаги жарималар миқдорлари билан танишиб олингади

• Тақилмаган камар: 187 500;
• Техник кўрик, биринчи тиббий ёрдам тўплами: 187 500;
• Ҳужжатсиз ҳайдаш: 375 000;
• Суғуртасиз ҳайдаш: 375 000;
• Қизилда ўтиш: 750 000;
• Ноқонуний парковка: 750 000
• Давлат рақамисиз автомобилни бошқариш: 1млн 875 минг сўм;
• Тезлик (+20 км/соат): 375 000;
• Тезлик (+20-40 км/соат): 1млн 875 минг сўм;
• Тезлик (40+ км/соат): 3 млн 375 минг сўм;
• Қарама-қарши тирбандликда ҳаракатланиш: 3 млн 750 минг сўм;
• Маст ҳолатда транспорт воситасини бошқариш - 9 млн 375 минг сўм ва 3 йилгача машина бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш;
• Рухсатсиз ранг бериш: 9 млн 375 минг сўм.

Яқинларга юбориб огоҳлантириб қўямиз.


O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI KONSTITUTSIYASINING TUZILISHI


Muqaddima
6 BO'LIM, 27 BOB, 155 MODDA

📝1 - BO'LIM. ASOSIY PRINSIPLAR .

📌1-bob. Davlat suvereniteti (1-6-moddalar)
📌2-bob. XaIq hokimiyatchiligi (7-14-moddalar)
📌3-bob. Konstitutsiya va qonunning ustunligi (15-16-moddalar).
📌4-bob. Tashqi siyosat (17-18-moddalar)

📝2 - BO'LIM. INSON VA FUQARONING ASOSIY HUQUQLARI, ERKINLIKLARI VA BURCHLARI.
📌5-bob. Umumiy qoidalar (19-21-moddalar).
📌6-bob. Fuqarolik (22-24-moddalar)
📌7-bob Shaxsiy huquq va erkinliklar (25-35-moddalar).
📌8-bob. Siyosiy huquqlar (36-40-moddalar)
📌9-bob. Iqtisodiy , ijtimoiy , madaniy va ekologik huquqlar (41-53-moddalar).
📌10-bob. Inson hamda fuqaroning huquq va erkinliklari kafolatlari (54-58-moddalar).
📌11-bob. Fuqarolarning burchlari (59-64-moddalar).

📝3 - BO'LIM. JAMIYAT VA SHAXS

📌12-bob. Jamiyatning iqtisodiy negizlari (65-68-moddalar).
📌13-bob. Fuqarolik jamiyati institutlari (69-75-moddalar)
📌14-bob. Oila, bolalar va yoshlar (76-80-moddalar).
📌15-bob. Ommaviy axborot vositalari (81-82-moddalar)

📝4 - BO'LIM. MA'MURIY-HUDUDIY VA DAVLAT TUZILISHI

📌16-bob. O'zbekiston Respublikasining ma'muriy-hududiy tuzilishi (83-84-moddalar).
📌17-bob. Qoragalpog'iston Respublikasi (85-90-moddalar)

📝5 - BO'LIM. DAVLAT HOKIMYATINING TASHKIL ETILISHI.

📌18-bob. O'zbekiston Respublikasi Olly Majlisi (91-104-moddalar).
📌19-bob. O'zbekiston Respublikasi Prezidenti (105-113-moddalar).
📌20-bob. O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi (114-119-moddalar)
📌21-bob. Mahalliy davlat hokimiyati asoslari. Fuqarolarning o'zini o'zi boshqarish organlari (120-127-moddalar).
📌22-bob. Saylov tizimi (128-129-moddalar).
📌23-bob. Sud hokimyati (130-140-moddalar).
📌24-bob. Advokatura (141-142-moddalar).
📌25-bob. Prokuratura (143-146-moddalar).
📌26-bob. Moliya, pul va bank tizimi (147-151-moddalar)
📌27-bob. Mudofaa va xavfsizlik (152-153-moddalar)

📝6 - BO'LIM . KONSTITUTSIYANI O'ZGARTIRISH TARTIBI

📌(154-155-moddalar).


UZREPORT Axborot agentligi
15:13, 14 oktabr 2020 yil

Дорихона ходимининг харид қилинган дорини қайтариб олмаслиги ва алмаштириб бермаслиги тўғрими?
Дорихона ходимининг харид қилинган дорини қайтариб олмаслиги ва алмаштириб бермаслиги тўғрими?

Дорихона ходимининг харид қилинган дорини қайтариб олмаслиги ва алмаштириб бермаслиги тўғрими?
Бугун АОКАда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги матбуот котиби Қизлархон Бегматова иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда дори-дармон савдоси ва аптекалар фаолиятига оид саволларга жавоб қайтарилди.

Дорихона ходимининг харид қилинган дорини қайтариб олмаслиги ва алмаштириб бермаслиги тўғрими?

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 185-сон карори билан тасдиқланган (2 иловаси) - Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш қоидаларининг 39-бандига кўра дорихоналардан реализация килинган дори воситалари ва тиббий буюмлар кайтариб олинмайди ва шунга ўхшаш дори воситалари ва тиббий буюмларга алмаштирилмайди.


2025 йил муборак булсин 🎉


Жиноятлар ўз хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига кўра: ижтимоий хавфи катта бўлмаган; унча оғир бўлмаган; оғир; ўта оғир жиноятларга бўлинади.

Ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятларга қасддан содир этилиб, қонунда уч йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо назарда тутилган жиноятлар, шунингдек эҳтиётсизлик оқибатида содир этилиб, қонунда беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо назарда тутилган жиноятлар киради.

Унча оғир бўлмаган жиноятларга қасддан содир этилиб, қонунда уч йилдан ортиқ, лекин беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо назарда тутилган жиноятлар, шунингдек эҳтиётсизлик оқибатида содир этилиб, қонунда беш йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо назарда тутилган жиноятлар киради.

Оғир жиноятларга қасддан содир этилиб, қонунда беш йилдан ортиқ, лекин ўн йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган жиноятлар киради.

Ўта оғир жиноятларга қасддан содир этилиб, қонунда ўн йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш ёхуд умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган жиноятлар киради.


ПРОКУРАТУРА ТЎҒРИСИДА қонуни 2-моддаси.
Ўзбекистон Республикаси прокуратура органларининг асосий вазифалари
Ўзбекистон Республикаси прокуратура органларининг асосий вазифалари қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини, Ўзбекистон Республикаси конституциявий тузумини ҳимоя қилиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактика қилишдан иборат.


Тегишли суд ҳайъатларида апелляция, кассация ва тафтиш тартибида ишларни кўриш уч нафар судьядан иборат таркибда амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг ҳукмлари устидан апелляция, кассация ёки тафтиш тартибида берилган шикоятлар (протестлар) Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида беш нафар судьядан иборат таркибда кўриб чиқилади. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсатида — Раёсат аъзоларининг кўпчилиги ҳозир бўлган тақдирда кўрилади.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 10 июндаги “Тезкор-қидирув ҳамда тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ 2025 йил 1 январдан бошлаб жиноят ишлари бўйича судга қадар иш юритув даврида процессуал қарорларга санкция бериш масаласи жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларида алоҳида судьялар — тергов судьялари томонидан кўриб чиқилиши тартиби жорий этилиб, тергов судьялари фаолият бошлайди.

Бугун Олий судда тергов судьяси институтини жорий этилиши доирасида амалга оширилган ишлар, тергов судьяларининг вазифалари ва асосий йўналишлари билан боғлиқ масалалар бўйича матбуот анжумани ўтказилди.

Президент Фармони ижросини самарали ташкил қилиш бўйича Олий суд томонидан қуйидагилар амалга оширилди:

✅ фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига тезкор-қидирув ҳамда тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилди ва манфаатдор идоралар билан келишилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритилди.

✅ тергов судьяси лавозими жорий этиладиган жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларига тегишли штатлар ажратилиб, 2024 йилнинг 18 октябрь куни Иқтисодиёт ва молия вазирлигида рўйхатдан ўтказилди. Ҳозирги кунда 236 нафар тергов судьялари тайинланди.

✅ Олий суд томонидан халқаро ташкилотлар кўмагида тергов судьяси институти жорий этилган илғор хорижий мамлакатлар, хусусан, Словения ва Германия экспертлари иштирокида семинар-тренинглар ташкил этилди. Семинар-тренинглар давомида тергов судьялари ва прокурорларнинг жиноят процессидаги вазифалари ва мажбуриятлари, судга қадар иш юритиш жараёнларида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш бўйича Европа давлатлари тажрибаси ҳамда бу борадаги суд амалиёти тўлиқ тушунтирилди.

✅ Олий суд томонидан тергов судьяси институтининг мазмун-моҳиятини чуқурроқ ўргатиш мақсадида ҳудудларда учрашувлар, давра суҳбатлари
ва маҳорат дарслари ташкил этилди. Ҳудудларда ўтказилган малака ошириш тадбирларида судьялар, терговчилар ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари иштирок этди.

✅ ҳозирги кунда Олий суд, Судьялар олий кенгаши ва Судьялар олий мактаби билан биргаликда жойлардаги судьялар, терговчи, прокурор адвокат ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларнинг билими ва амалий кўникмасини ошириш юзасидан семинар-ўқув машғулотлари режаси ишлаб чиқилиб, 2025 йилнинг 1 январь кунига қадар Тошкент шаҳар, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ушбу тадбирларни ўтказиш режалаштирилган.




ЖК 62-модда. Ушлаб туриш, қамоққа олиш ёки уй қамоғи вақтини ҳисобга олиш қоидалари:

Суд жазо тайинлаш чоғида ушлаб туришнинг, қамоққа олишнинг ёки уй қамоғининг ҳар бир кунини:

а) озодликни чеклашнинг, интизомий қисмга жўнатишнинг, озодликдан маҳрум қилишнинг бир кунига;

б) ахлоқ тузатиш ишларининг ёки хизмат бўйича чеклашнинг уч кунига;

в) мажбурий жамоат ишларининг тўрт соатига тенглаштириб ҳисоблайди.

Суд ушлаб турилган, қамоқда ёки уй қамоғида сақланган шахсга жарима тайинлашда ушлаб туришнинг, қамоқда ёки уй қамоғида сақлашнинг бир кунини базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмига тенглаштириб ҳисобга олади.


ЖК 61-модда. Жазоларни қўшишнинг ҳисоблаш қоидалари:

Ҳар хил турдаги асосий жазоларни қўшганда озодликдан маҳрум қилишнинг бир куни:

а) озодликни чеклашнинг ёки интизомий қисмга жўнатишнинг бир кунига;

б) ахлоқ тузатиш ишларининг ёки хизмат бўйича чеклашнинг уч кунига;

в) мажбурий жамоат ишларининг тўрт соатига тўғри келади.

Жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо озодликдан маҳрум қилиш, интизомий қисмга жўнатиш, озодликни чеклаш, хизмат бўйича чеклаш, ахлоқ тузатиш ишлари, мажбурий жамоат ишлари жазоси билан қўшилганда ҳар қайсиси алоҳида ижро этилади.


🇺🇿8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi qabul qilingan kun barchamizga muborak bo'lsin!!!


Конституция куни муносабати билан кетма-кет 3 кун дам олиш куни бўлади

2024 йилнинг 8 декабри якшанба, дам олиш кунига тўғри келгани сабабли дам олиш куни 9 декабрь, душанба кунига кўчирилади. Шундай қилиб:

➖ 7 декабрь, шанба — беш кунлик ҳафтада ишлайдиганлар учун дам олиш куни;

➖ 8 декабрь, якшанба — Конституция куни;

➖ 9 декабрь, душанба — барча учун дам олиш куни бўлади.


Тамом бўлмаган жиноят - шахсга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра ёки жиноят қилишдан ихтиёрий равишда қайтиш туфайли охирига етказилмай қолган жиноят.


📈Кўп бўлмаган зарар - базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваридан юз бараваригача бўлган миқдордаги зарар.

📈Анча миқдордаги зарар - базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан уч юз бараваригача бўлган миқдордаги зарар.

📈Кўп миқдор зарар - базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан беш юз бараваригача бўлган миқдор.

📈Жуда кўп зарар - базавий ҳисоблаш миқдорининг беш юз баравари ва ундан ортиқ бўлган миқдордаги зарар.


📕 Konvensiya: Eng rasmiy va huquqiy jihatdan majburiy bo'lgan hujjat. Davlatlar o'rtasida tuzilgan shartnoma bo'lib, unga qo'shilgan davlatlar uning shartlariga rioya qilishga majburdirlar. Oddiy qilib aytganda, konvensiya xalqaro shartnoma hisoblanadi. Misol uchun, BMTning Inson huquqlari bo'yicha umumiy deklaratsiyasi kabi. Uning majburiy kuchi bor.

📕 Deklaratsiya: Konvensiyadan farqli o'laroq, deklaratsiya huquqiy jihatdan majburiy emas. Bu davlatlarning ma'lum bir masala bo'yicha pozitsiyasini, niyatini yoki tamoyillarini bayon qiluvchi hujjatdir. U davlatlarni qandaydir harakat qilishga majburlamaydi. Misol uchun, Inson huquqlari bo'yicha umumiy deklaratsiya (bu ham Deklaratsiya, ham Konvensiya tarzida mavjud).

📕 Pakt: "Pakt" so'zi ko'pincha konvensiya bilan bir xil ma'noda ishlatiladi. Ammo ba'zi hollarda paktlarda birgalikda harakat qilish yoki o'zaro yordam berish kabi elementlar kuchliroq bo'ladi.

📕 Akt: "Akt" juda keng ma'noga ega bo'lib, turli xil xalqaro hujjatlarni, shu jumladan konvensiyalar, deklaratsiyalar, rezolyutsiyalar va boshqalarni o'z ichiga olishi mumkin. Uning huquqiy kuchi hujjatning o'zida keltirilgan tarkibga bog'liq.

📕 Rezolyutsiya: Odatda, xalqaro tashkilotlar (masalan, BMT Bosh Assambleyasi) tomonidan qabul qilingan hujjatdir. Rezolyutsiyalar tavsiyalarni, qarorlarni yoki muayyan masalalar bo'yicha pozitsiyalarni bildiradi. Ularning huquqiy kuchi cheklangan, lekin siyosiy ahamiyati yuqori bo'lishi mumkin.

📕 Memorandum: Xalqaro munosabatlarda memorandumlar ko'pincha ikki tomonlama yoki ko'p tomonlama kelishuvlarni yoki tushunchalarni qayd etish uchun ishlatiladi. Ular shartnoma darajasida majburiy kuchga ega bo'lmasligi mumkin, ammo muhim siyosiy ahamiyatga ega bo'lishi mumkin. Bu kelishuvning muhim nuqtalarini qayd etish uchun mo'ljallangan.




#Конституциядан

КОНСТИТУЦИЯНИ ЎРГАНАМИЗ

20-модда.


Ўзбекистон Республикаси фуқароси ва давлат бир-бирига нисбатан ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятлар билан боғлиқдир.

Инсоннинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликлари дахлсиздир ҳамда улардан суд қарорисиз маҳрум этишга ёки уларни чеклаб қўйишга ҳеч ким ҳақли эмас.

Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари бевосита амал қилади. Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари қонунларнинг, давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, уларнинг мансабдор шахслари фаолиятининг моҳияти ва мазмунини белгилайди.

Давлат органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши керак.

Инсон билан давлат органларининг ўзаро муносабатларида юзага келадиган қонунчиликдаги барча зиддиятлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига талқин этилади.


Kafilning qanday javobgarligi mavjud ❓

O‘zbekiston Respublikasi Fuqarolik Kodeksining 293-moddasiga muvofiq kafil qarz oluvchi bilan solidar javobgar bo‘ladi.

Bu shuni anglatadiki, agar qarzdor qarzni to'lashni xohlamasa yoki to'lay olmasa, u holda qarz kafil yoki kafillar tomonidan to'lanadi. Shuni ta'kidlash kerakki, bank qarz oluvchidan ham, kafildan ham yoki bir vaqtning o'zida ikkalasidan ham kreditni qaytarishni talab qilishga haqli. Qarz oluvchi va kafil qarz to'liq qaytarilgunga qadar qarz uchun javobgar bo’ladilar. Solidar javobgarlik har bir qarzdor tomonidan bajarilishi kerak bo'lgan majburiyat miqdorini belgilamaydi. Natijada, kafil bankka qarz oluvchining o'zidan ko'ra ham kreditning ko’proq qismini to'lashi mumkin.

Kafillikdan voz kechish mumkinmi?

Shunday holatlar bo’ladiki, kafil bir qancha vaqt o'tgandan keyingina kafillikning asl mohiyatini tushunadi va bank bilan shartnomani bekor qilishni xohlaydi. Kafil bo'lishni rejalashtirganlar shuni bilishlari kerakki, bank bilan shartnomani faqatgina qarz oluvchi va kreditorning roziligi bilan bekor qilish mumkin, biroq bank va qarz oluvchi ko'p hollarda bunga rozi bo'lmaydi.

Kafillik qachon bekor qilinishi mumkin:

kreditor oldidagi majburiyat to’liq bajarilganligida;
majburiyat kafilning roziligisiz o'zgartirilganda (foiz stavkasi yoki kredit miqdori oshirilsa);
kafillik shartnomasining amal qilish muddati tugaganda;
bank kafilning roziligisiz qarzni boshqa shaxsga o’tkazganda.

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.