bakiroo dan repost
Энг кам иш ҳақи миқдори юқорироқ суръатда ошириб борилиши керак
Меҳнат бозори иштирокчилари фаолиятини легаллаштириш ва оқартиришда ўрнатилган энг кам иш ҳақи миқдори алоҳида аҳамиятга эга. Ҳа, охирги йилларда қатор йирик иш берувчилар ўз ишчи ва ходимларини расмийлаштириш йўлига фаол ўтишмоқда. Буни пенсия, суғурта ва кредит муносабатларига киришаётган, ўз ҳақларини биладиган меҳнаткашлар талаб этишни бошлаганиям эътиборли.
Лекин, жуда кўп иш берувчи субъектлар ҳалигача ўз ишчиларига қонунчилик рухсат берган энг кам миқдорда расмий маош белгилашда давом этишмоқда (даромад солиғи тўловчилар таркиби ва мундарижасига қаранг, 2023-2024 йилда бу маълумотлар очиқланмаган).
Шунинг учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (ҳозирда 1 155 000 сўм) бюджет маошлари ва пенсиялар индексация қилинаётган даражадан юқори суръатларда ошириб борилиши керак. Шунингдек, нормал давлатлардагидек, соатбай ишлар учун энг кам иш ҳақи ҳам белгиланиши зарур (масалан, соатига камида 10 минг сўм). Ўзбекистонда қатор секторларда энг кўп иш соатбай ё мавсумий, узоқ муддатли характерга эга эмас. Бундан энг аввало меҳнаткашлар ютади, кулранг ҳолда қолаётган меҳнат бозори тезроқ оқаради, демакки, давлат ҳам ютади.