Sirojiddin Diyorov


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Aziz obunachilar sizga mahalla uyushmasi tomonidan ko'rsatiladigan yordam va xizmatlar bilan bog'liq bilim va ko'nikmalarimizni ulashib boramiz.
📞..Taklif va murojaat uchun tell: (90)3971104

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Ilm - bu sabr dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
" POMIDOR " usuli! DANGASALIKNI YO'QOTISH UCHUN ENG YAXSHI USUL!


Hokim yordamchisi dan repost
Метан заправкаларда газ бор-йўқлиги ҳақида маълумот берувчи илова ишга туширилди

“Avto24” – ёқилғи қуйиш, газ тўлдириш ва электр қувватлаш шохобчалари ҳақида маълумот берувчи илова тест синовида ишга туширилди

Айни пайтда истеъмолчилар мазкур иловани Android ва iOS операцион тизими қурилмалари орқали бепул юклаб олишлари мумкин.


Hokim yordamchisi dan repost
Бугунги кун (20.11.2024 й) ҳолатига лавозимидан озод этилган вазирлар рўйхати!

1. Транспорт вазири Махкамов Илҳом Рустамович лавозимидан озод этилди.
2. Адлия вазири Ташкулов Акбар Джурабаевич лавозимидан озод этилди.
3. Рақамли технологиялар вазири — Бош ахборот директори Шерматов Шерзод Хотамович лавозимидан озод этилди.
4. Сув хўжалиги вазири Хамраев Шавкат Рахимович лавозимидан озод этилди.
5. Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Кудратов Лазиз Шавкатович лавозимидан озод этилди.
6. Иқтисодиёт ва молия вазири Қўчқоров Жамшид Анварович лавозимидан озод этилди.
7. Тоғ-кон саноати ва геология вазири Исламов Бобир Фархадович лавозимидан озод этилди.
8. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири вазифасини бажарувчи Хидоятов Шерзод Саиджанович лавозимидан озод этилди.
9. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Зоҳидов Ботир Эркинович лавозимидан озод этилди.
10. Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Шарипов Конгратбай Авезимбетович лавозимидан озод этилди.
11. Мактабгача ва мактаб таълими вазири Умарова Хилола Уктамовна лавозимидан озод этилди.
12. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири — Бош экологик инспектор Абдухакимов Азиз Абдукахарович лавозимидан озод этилди.
13. Спорт вазири Икрамов Адхам Илхамович лавозимидан озод этилди.
14. Қишлоқ хўжалиги вазири Абдурахмонов Иброхим Юлчиевич лавозимидан озод этилди.
15. Маданият вазири Назарбеков Озодбек Ахмадович лавозимидан озод этилди.
16. Мудофаа вазири Курбанов Баходир Низомович лавозимидан озод этилди.
17. Энергетика вазири Мирзамаҳмудов Жўрабек Турсунпулатович лавозимидан озод этилди.
18. Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи Худаяров Асилбек Анварович лавозимидан озод этилди.
19. Ташқи ишлар вазири Саидов Бахтиёр Одилович лавозимидан озод этилди.
20. Ички ишлар вазири Бобожонов Пўлат Раззақович лавозимидан озод этилди.
21. Фавқулодда вазиятлар вазири Қўлдошев Абдулла Ҳамидуллаевич лавозимидан озод этилди.


Samarqand Kadastr agentligi dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
❗️❗️❗️
JUDA MUHIM. VIDEONI SAQLAB QO'YING!

🌟 Kadastr agentligining Samarqand viloyati boshqarmasi Korrupsiyaga qarshi kurashish bo‘limi xodimi G'ayrat Qurbonov video murojaat bilan chiqdi.

🇺🇿 O'zbekiston Respublikasining O'RQ-937-sonli Qonuni doirasida hozirda xatlov jarayonlari olib borilmoqda.

Xatlov jarayonida kadastr xodimlarining noqonuniy harakati haqida ma'lumotga ega bo'lsangiz quyidagi raqamlarga qo'ng‘iroq qilishingiz mumkin:

📞+998979243288

"Sizlardan xatlov jarayoniga turli vositachilarni aralashtirmaslik, kadastr xodimlariga “tezlashtiring, imkonini qilib bering” degan turli vajlar bilan moddiy manfaatdorlikni taklif qilmaslik so‘raladi!" -deyiladi video murojaatda.


➡️ Batafsil videoda

📩 Telegram   |  📩 Instagram    |  📩YouTube    | 📩 Facebook       | 📩 Web-sayt


Юрист Хизмати | Расмий канал dan repost
Вақтинча йўқ бўлган ходимнинг вазифаси вақтинча бошқа ходимга юклатилса, ойлигига қўшимча ҳақ тўланадими?

@Yurist_Xizmati 4814-савол:

Assalomu alaykum, davlat maktabgacha ta’lim tashkiloti direktori mehnat taʼtiliga chiqqanda uning vazifasi tashkilot metodistiga yuklangan,metodistga vaqtinchalik vazifa yuklangani uchun uning ish haqiga qo‘shimcha yuklama to‘lanadimi?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Меҳнат кодексининг 116-моддасига асосан вақтинча йўқ бўлган ходимнинг вазифаси бошқа ходимга юклатилиши мумкин. Бунда ушбу ходимга Меҳнат кодексининг 259-моддаси билан қўшимча ҳақ тўланади.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сон қарори билан тасдиқланган “Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида”ги низом 25-бандига кўра бюджет ташкилотларида бир неча касб ва лавозимда ишлаганлик, хизмат кўрсатиш зонасини кенгайтирганлик, ишлар ҳажмини кўпайтирганлик учун қўшимча ҳақ тўлаш миқдори бир неча касб ва лавозимда ишланаётган лавозим бўйича маошнинг (тариф ставкасининг) 50 фоизидан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

❗️Бироқ Меҳнат кодексининг 116-моддаси олтинчи қисмига асосан вақтинча йўқ бўлган ходимнинг мажбуриятларини асосий ишдан озод этилмаган ҳолда бажаришни штатдаги унинг ўрнини босадиган, меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка, меҳнат шартномасига, мансаб йўриқномасига мувофиқ ўз лавозим мажбуриятларига вақтинча йўқ бўлган ходимнинг мажбуриятларини бажариш кирадиган шахс зиммасига юклатиш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади, мажбуриятларни вақтинча бажариш зиммасига юклатилаётган ходимнинг бирор-бир қўшимча розилигини олишни талаб этмайди ҳамда қўшимча равишда ҳақ тўланмайди.

Шу билан бирга низом 25-банди иккинчи хатбошида бюджет ташкилотларида бир неча касбда ва лавозимда ишлаётганлик учун қўшимча ҳақ шундай касб ва лавозимдаги иш асосий иш бўйича меҳнат мажбуриятларига киритилган ҳолларда белгиланмаслиги қайд этилган.

🚫 Сиздаги вазиятда ҳам агар ДМТТ мудири ишда йўқ бўлган вақтда унинг лавозими вақтинча методистга юклатилиши ички ҳужжатларда (мисол учун лавозим йўриқномасида) қайд этилган бўлса, қўшимча ҳақ тўланмайди.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈


Юрист Хизмати | Расмий канал dan repost
Ўзбекистонда энди айрим давлат ташкилотлари ходимлари қариндошлари билан ишлаши мумкин

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Ўзбекистонда қариндошлари билан бирга ишлаши мумкин бўлган давлат ташкилотлари ходимлари рўйхати тасдиқланди.

Унда 17 та давлат ташкилоти ходимлари ўрин олган:

1️⃣ Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларининг ходимлари;

2️⃣ Қишлоқ жойлардаги қишлоқ хўжалиги ташкилотлари ва қишлоқ хўжалиги бўйича илмий-тадқиқот муассасалари мутахассислари;

3️⃣ Темир йўл транспортининг линия ташкилотлари, йўл, қурилиш-монтаж ва темир йўлларнинг ихтисослаштирилган трестларининг қурилиш-монтаж ва кўприксозлик поездлари, механизациялашган колонналари ва бошқа ҳаракатланувчи тузилмаларнинг ходимлари, ушбу корхона ва ташкилотларнинг бош бухгалтерлари, омборхона мудирлари (омборчилари) ва кассирларидан ташқари;

4️⃣ Алоқадан фойдаланиш ташкилотлари ходимлари;

5️⃣ Соғлиқни сақлаш, даволаш-профилактика ва санитария-эпидемиология ташкилотларининг шифокорлари;

6️⃣ Барча таълим ташкилотларидаги педагог ходимлар, ўқитувчилар, библиографлар ва кутубхоначилар;

7️⃣ “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонунга мувофиқ меҳнат шартномаси тузилмайдиган давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг сиёсий гуруҳига кирувчи давлат фуқаролик хизматчилари;

8️⃣ Театрлар, бадиий жамоалар ва студиялар ижодий ходимлари;

9️⃣ Архивлар ходимлари, илмий муассасалар ходимлари, муассасаларнинг бош бухгалтерлари, бухгалтерлари, омборхона мудирлари (омборчилари) ва кассирларидан ташқари, шунингдек, сейсмик станциялар ходимлари;

🔟 Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлиги тармоқ ташкилотларининг ходимлари;

1️⃣1️⃣ Дала геология (экспедициялари, участкалари ва бошқа) ташкилотлари ходимлари;

1️⃣2️⃣Қишлоқ жойларда ишлайдиган ўрмон ва сув хўжалиги мутахассислари, мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари ходимлари, тиббиёт ходимлари, маданий-маърифий ташкилотлар ходимлари;

1️⃣3️⃣ Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларидан фойдаланадиган йўл ташкилотларининг ходимлари, ташкилотларнинг бош бухгалтерлари, омборхона мудирлари (омборчилари) ва кассирларидан ташқари;

1️⃣4️⃣ Қурилиш-монтаж ва кўприксозлик қуриш поездлари, механизациялашган колонналар ва бошқа кўчма махсус қурилиш тузилмаларининг ходимлари, ташкилотларнинг бош бухгалтерлари, омборхона мудирлари (омборчилари) ва кассирларидан ташқари;

1️⃣5️⃣ Дарё флоти кемаларининг сузувчи таркиби ходимлари ва дарё транспортидан фойдаланиш ташкилотлари ходимлари, бу ташкилотларнинг бош бухгалтерлари, омборхона мудирлари (омборчилари) ва кассирларидан ташқари;

1️⃣6️⃣ Магистрал қувурлар ўтказиш ҳамда нефть ва газ конларини тартибга келтирувчи қурилиш, қурилиш-монтаж ва бошқа ихтисослаштирилган бошқарма ва участкаларнинг ходимлари, ташкилотларнинг бош бухгалтерлари, омборхона мудирлари (омборчилари) ва кассирларидан ташқари;

1️⃣7️⃣ Ҳавза ва кўллардаги балиқчилик ташкилотлари ходимлари, ушбу ташкилотларнинг бош бухгалтерлари, омборхона мудирлари (омборчилари) ва кассирларидан ташқари.


Ўзаро яқин қариндош ёки қуда томондан қариндош бўлган шахсларнинг (ота-она, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғиллар, қизлар, эр-хотин, шунингдек, эр-хотиннинг ота-онаси, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари) айнан битта давлат ташкилотида бирга хизмат қилиши, агар уларнинг бирга хизмат қилиши улардан бирининг иккинчисига бевосита бўйсунишига ёки унинг назорати остида бўлишига боғлиқ бўлса тақиқланади. Бу Меҳнат кодексининг 121-моддасида белгилаб қўйилган.

Ушбу қоидадан истиснолар Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланиши мумкин.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈


IJTIMOIY HIMOYA dan repost
❗️❗️❗️"ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ЯГОНА РЕЕСТРИ" ЁКИ "ЯГОНА РЕЕСТР" АТ НИМА ДЕГАНИ ?

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йилдаги 654-сон қарорига 1-илова қилиб келтирилган Низомга асосан,

➖ «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими (Қисқартмаси "Ягона реестр" АТ) — идоралараро электрон ўзаро ҳамкорликни қўллаган ҳолда кам таъминланган оилаларни аниқлаш, уларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш ҳамда давлат томонидан кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар ва ёрдамни олиш учун мурожаат қилувчилар ва олувчилар тўғрисида ягона маълумотлар базасини шакллантириш амалга ошириладиган автоматлаштирилган ахборот тизими хисобланади.

https://t.me/ijtimoiyhimoya1


Hokim yordamchisi dan repost
AKT vaziri Sherzod Shermatov xorijiy til biladigan insonlarni ishga chaqirmoqda

U o‘zining Telegram kanalida 🇩🇪nemis, 🇰🇷koreys, 🇯🇵yapon, 🇹🇷turk, 🇸🇦arab tillaridan birida ravon so’zlasha oladigan kadrlarga yuqori maoshli ishga taklif qilishi haqida ma’lum qildi. Bunda nomzodlar chet el kapitali ishtirokidagi IT Park rezidenti bo'lgan kompaniyalarda ishlashi mumkin.

Tillar kesimida bo‘sh ish o‘rinlari soni quyidagicha;


🔹nemis tili — 800+ bo‘sh ish o‘rni;
🔹koreys tili — 300+ bo‘sh ish o‘rni;
🔹yapon tili — 300+ bo‘sh ish o‘rni;
🔹turk tili — 200+ bo‘sh ish o‘rni;
🔹arab tili — 200+ bo‘sh ish o‘rni.

Agar siz ushbu tillardan birini bilsangiz va ingliz tilini kamida B1 darajasida o‘zlashtirgan bo‘lsangiz, unda quyidagi havola orqali ariza yuborishingiz mumkin:

📝 https://forms.gle/FNcjS6ZPtZgqoDoeA

Ish joyi xalqaro kompaniyalarning O‘zbekistondagi ofislarida bo‘ladi


Юрист Хизмати | Расмий канал dan repost
Yakka tartibdagi tadbirkorlik faoliyati qanday to'xtatib turiladi?

Tadbirkorlik subyektlarini davlat ro‘yxatidan o‘tkazish va qayta ro‘yxatdan o‘tkazish (faoliyatini vaqtincha to‘xtatib turish, tugatish) Davlat xizmatlari markazlari tomonidan amalga oshiriladi.
👉Tadbirkorlik subyektlarini davlat ro‘yxatidan o‘tkazish tartibi to‘g‘risidagi nizom

Yuqoridagi qonunchilikka ko‘ra yakka tartibdagi tadbirkor sifatidagi faoliyatingizni vaqtincha toʻxtatib turish uchun Davlat xizmatlari markaziga murojaat qilishingiz lozim.

📩 Yuristga savol yuborish

☎️ Yurist bilan qo‘ng‘iroq orqali bog‘lanish

Rasmiy kanalimizga ulaning
             👇👇👇
👉 @Yurist_Xizmati


Hokim yordamchisi dan repost
My.gov.uz портали орқали давлат хизматларидан онлайн фойдаланинг!

💻 my.gov.uz/oz/service/308 — Кира қилиш учун лицензия варақасини олиш;

💻 my.gov.uz/uz/service/357 — Электрон рақамли имзо олиш;

💻 my.gov.uz/oz/service/913 — Туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани олиш;

💻 my.gov.uz/oz/service/853 — Автотранспортни онлайн суғурталаш;

💻 my.gov.uz/oz/service/412 — Ўзбекистон Республикасидан чиқишига вақтинча чеклов қўйилганлиги ҳолатини текшириш;

💻 my.gov.uz/uz/service/491 — Ўз ўзини банд қилган шахсларни рўйхатдан ўтказиш;

💻 my.gov.uz/uz/service/263 — Ҳисобланган иш ҳақи суммалари тўғрисида маълумот олиш;

💻 my.gov.uz/uz/service/486 — Нафақа тайинлаш учун ариза бериш;

💻 my.gov.uz/uz/service/378 — Паспортни ID картага алмаштириш учун ариза юбориш;

💻 my.gov.uz/uz/service/498 — UzAuto Motors AJ орқали автомобил сотиб олиш учун навбатни текшириш;

💻 my.gov.uz/uz/service/418 — Хорижга чиқиш паспортини расмийлаштиришга ариза бериш

💻 my.gov.uz/uz/service/745 — "Аёллар дафтар"да фуқаронинг мавжудлиги ҳақида маълумот олиш;

💻 my.gov.uz/uz/service/748 — "Ёшлар дафтар"да фуқаронинг мавжудлиги ҳақида маълумот олиш;

💻 my.gov.uz/uz/service/743 — Темир дафтарида фуқаронинг мавжудлиги ҳақида маълумот олиш;

💻 my.gov.uz/uz/service/587 — “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” га кириш учун ариза бериш;

💻 my.gov.uz/uz/service/654 — Aвтотранспорт воситаларининг тақиқини текшириш;

💻 my.gov.uz/oz/service/938 — Кредит тарихи ўрганилганлиги бўйича огоҳлантирувчи «СМС-хабарнома» олиш.

💻 Oilakredit.uz — оилавий тадбиркорлик бўйича кредит олиш учун ариза бериш бўйича;

💻 online-mahalla.uzушбу рўйхатда кўрсатилган йўналишлар учун субсидия олиш мумкин;

💻 ipoteka-bozori.uz — янги тартибдаги ипотека кредитлари;

💻 Subsidiya.mf.uz — субсидия расмийлаштириш бўйича;

💻 smart-market.uz —  йирик ишлаб чиқарувчи, улгуржи савдо, етказиб берувчи корхона ва ташкилотлар учун ўз маҳсулот ҳамда хизматларини эркин сотиш ҳамда кредит олувчилар учун маҳсулот етказиб берувчи фирмани эркин танлаш имконияти мавжуд.

💻 talim-krediti.uz ёки talim-krediti.mf.uz таълим кредити олиш учун;

💻 Infokredit.uz ёки my.gov.uz — кредит тарихини билиш учун;

💻 bank-kredit.uz  —"20 тадбиркор - 500 минг малакали мутахассис" дастури доирасида кредитга ариза бериш;

💻 portal.infokredit.uz — Юридик шахслар кредит тарихи ҳақидаги маълумотни олиши учун.

📱my.gov.uz иловасини юклаб олиш: Google Play ёки App Store


my.gov.uz dan repost
💰Kredit olish niyatingiz yoʻqmi? Lekin kimdir sizning nomingizdan kredit olishi mumkinligidan xavotirdamisiz?

❗️Endi bunday xavotirga oʻrin yoʻq! Chunki my.gov.uz portali orqali kredit tarixingizni tekshirishlarini cheklab qoʻya olasiz!

📱Faqat buning uchun my.gov.uz portaliga kirasiz, SMS-xabarnoma xizmatini yoqib, “Kredit tarixi olishni cheklash” tugmasini bosasiz.

🔐 Boʻldi, endi shaxsiy maʼlumotlaringiz va kredit tarixingiz toʻliq himoya ostida!

📱My.gov.uz – oson, tez, qulay va ishonchli!

▶️https://youtube.com/shorts/-tU12vY_-5c?feature=share

🌐  my.gov.uz | egov.uz
🚀Telegram 🔵 Facebook  ▶️YouTube 📷instagram 🚀 Bot


Давлат хизматига дастлабки қадам dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🎞 "Ишдаги ишқ" фильми (ўзбек тилида)

Барча учун қадрли ва ёшликни эслатувчи фильм.

Мазкур фильм 1978 йилда фильмлар прокатида етакчилик қилди, лойиҳани Совет Иттифоқида 58 миллиондан ортиқ инсон томоша қилган. Фильмда Москва статистика муассасаси ходимлари ва уларнинг иш фаолиятидаги қизиқарли воқеалар ёритилган.

👉 @davlatxizmatchisi_uzb


Subsidiya Markazi dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Диққат #Тарқатинг

❗️ Эгалланган ҳамда ҳужжатсиз ер участкаларига сўнгги “акция”. Эгалик ҳуқуқини эътироф этиш учун нима қилиш керак?

🔷 Шу йилнинг 8 ноябрдан расман кучга кирадиган ҳамда инсон омилисиз ишлаши айтилган бу қонун доирасида барча ер участкалари хатлов қилиниб, космик суратлар билан солиштирилади. Фуқаролардан эса фақат тўлов қилиш талаб этилади.

🔷 Батафсил видеода тушунтирилган. Бу видеони кадастр ҳужжати йўқ танишларга юбориб қўйинглар.

Фуқароларга бериладиган имтиёзлар, бахиллик қилмай, улашинглар:👇 https://t.me/+egvs79e9xF8wMmMy
https://t.me/+egvs79e9xF8wMmMy


Hokim yordamchisi dan repost
Ўзбекистонда фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида давлат бюджетидан ўндан ортиқ турдаги нафақа ва моддий ёрдам пуллари тўлаб келинади.

🔸 Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси.
🔸 Дафн этиш учун нафақа.
🔸 Фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа (“Суюнчи пули”).
🔸 Ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд қонуний вакилга нафақа.
🔸 Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларга ногиронлик нафақаси.
🔸 Болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга нафақа.
🔸 Ногиронлик нафақаси (I ёки II гуруҳ).
🔸 Етарли иш стажи бўлмаган кексаларга ёшга доир нафақа.
🔸 Боқувчисини йўқотганлик нафақаси.
🔸 Кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам.

Айни пайтда молиявий ёрдам тайинлаш ва тўлаш вазифасини Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги бажармоқда.


Hokim yordamchisi dan repost
Эртадан, ноқонуний (ўзбошимчалик билан) эгаллаб олинган уйларга хатлов бошланади.

Сайтга кириб, сизнинг маҳаллангиз 2024-2025-йилги режага киритилганми ёки йўқ текшириб олинг.

УСТИГА БОСИНГ


Давлат хизматига дастлабки қадам dan repost
🔰 Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:


🔹меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 155 000 сўм;

🔹базавий ҳисоблаш миқдори – 375 000 сўм;

🔹пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 428 000 сўм;

🔹ёшга доир энг кам пенсия – 834 000 сўм;

🔹ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 920 000 сўм;

🔹меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 920 000 сўм;

🔹белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (834 000 сўмдан) 920 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 920 000 сўм;

🔹зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 745 000 сўм;

🔹иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 745 000 сўм.

@davlatxizmatchisi_uzb


BUXGALTERIYA MALUMOTLAR | БУХГАЛТЕРИЯ МАЬЛУМОТЛАР dan repost
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ҳафта давомида қабул қилинган қонунчиликдаги янгиликлар билан танишинг:


🔹Таълим кредити олиш учун аризаларни my.gov.uz орқали топшириш имконияти яратилади ➖ Манба: (ПФ-82-сон, 27.05.2024 й.);

🔹Футзал бўйича Жаҳон чемпионати юқори даражада ташкил этилади ➖ Манба: (ПҚ-195-сон, 28.05.2024 й.);

🔹Ўзбекистон давлат спорт академияси ташкил этилади ➖ Манба: (ПҚ-197-сон, 28.05.2024 й.);

🔹Академия битирувчиларига давлат намунасидаги диплом берилади ➖ Манба: (ПҚ-197-сон, 28.05.2024 й.);

🔹Фискал ҳуқуқбузарликлар содир этганлик учун қўлланиладиган молиявий санкциялар миқдорлари камайтирилди ➖ Манба: (ЎРҚ-927-сон, 29.05.2024 й.);

🔹Болалар соғломлаштириш оромгоҳларида дам оладиган болалар қамрови кенгайтирилади ➖ Манба: (ПҚ-199-сон, 29.05.2024 й.);

🔹“Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот” электрон платформаси ишга туширилади ➖ Манба: (ПҚ-200-сон, 30.05.2024 й.);

🔹“112” ягона диспетчерлик хизмати ташкил этилади ➖ Манба: (304-сон, 29.05.2024 й.);

🔹Ҳудудларда “112” ягона диспетчерлик хизмати босқичма-босқич ишга туширилади ➖ Манба: (304-сон, 29.05.2024 й.);

🔹Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилди ➖ Манба: (ЎРҚ-928-сон, 30.05.2024 й.);

🔹“Жадидлар мероси давлат музейини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент Қарори қабул қилинди ➖ Манба: (ПҚ-201-сон, 30.05.2024 й.);

🔹Мажбурий рақамли маркировкалаш жараёнлари жадаллаштирилади ➖ Манба: (ПҚ-203-сон, 30.05.2024й.);

🔹Маркировкалаш учун зарур бўладиган ускуналар божхона божидан озод қилинади ➖ Манба: (ПҚ-203-сон, 30.05.2024й.).

Каналга уланиш👇👇👇
@Buxgalteriya_malumotlar


BUXGALTERIYA MALUMOTLAR | БУХГАЛТЕРИЯ МАЬЛУМОТЛАР dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#mobil_ilova #e_ijara

Soliq mobil ilovasida ijara shartnomalarini
hisobga qo‘yish bo‘yicha videoqo‘llanma

@Buxgalteriya_malumotlar


BUXGALTERIYA MALUMOTLAR | БУХГАЛТЕРИЯ МАЬЛУМОТЛАР dan repost
Солиқ қўмитаси товарларнинг бозор нархини қандай аниқламоқчи?

Солиқ қўмитаси товарларнинг бозор нархини аниқлаб, шу нарх асосида солиқ ҳисоблашга ўтмоқчи. Аввалига биржа товарлари, давлат харидлари порталидаги ва маркировкаланадиган товарларга татбиқ қилинадиган бу тартиб, кейинчалик барча товарлар учун жорий қилинади.

Хўш, минглаб турдаги товар ва хизматларнинг бозор нархлари қандай аниқланади? СҚ масъули Даврон Бобожонов Kun.uz'га батафсил маълумот берди.

👉 https://kun.uz/kr/63674296

Kun.uz расмий канали


BUXGALTERIYA MALUMOTLAR | БУХГАЛТЕРИЯ МАЬЛУМОТЛАР dan repost
#jamoatchilik_kengashi

Soliq qo‘mitasi Jamoatchilik kengashi a’zolari VM-595-son qarorni qayta ko‘rib chiqish bo‘yicha o‘z takliflarini berdi

Soliq qo‘mitasi huzuridagi Jamoatchilik kengashining navbatdagi yig‘ilishi 16-may kuni onlayn tarzda bo‘lib o‘tdi.

Avvalo, tadbirkorlar onlayn nazorat-NKTlarni erkin tanlashi va soliq organlari tomonidan muayyan bir rusumdagi texnikadan foydalanishga majburlashga yo‘l qo‘yilmasligi haqidagi dolzarb masala ko‘tarildi.

Mutaxassislar Vazirlar Mahkamasining “Soliq to‘lovchilarni hisobga olishni yanada takomillashtirish va qo‘shilgan qiymat solig‘ining o‘rnini qoplash tartibini soddalashtirish chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi (VMQ-595-son 22.09.2021) qarorida belgilangan normalar bo‘yicha ham fikr almashdi. Ayni paytda mazkur me’yoriy-huquqiy hujjatning tartibga solish ta’siri baholashdan o‘tkazilmoqda.

Jamoatchilik kengashi a’zolari mazkur hujjatni takomillashtirish, xususan, QQS guvohnomasini olish va uni bekor qilish tartibini qayta ko‘rib chiqish, soliq xavfi darajasini aniqlash va boshqa talablar bo‘yicha o‘z takliflarini berdi.
______
#общественный_совет

Члены Общественного совета при Налоговом комитете дали свои предложения по пересмотру положений
ПКМ №595

16 мая в онлайн-формате состоялось очередное заседание Общественного совета при Налоговом комитете.

В первую очередь, был затронут актуальный на сегодняшний день вопрос о свободном выборе предпринимателем онлайн-ККТ и недопустимости принуждения со стороны налоговых органов к использованию определенной модели.

Специалисты также обменялись мнениями по положениям Постановления Кабинета Министров "О мерах по дальнейшему совершенствованию учета налогоплательщиков и упрощению порядка возмещения НДС" (ПКМ № 595 от 22.09.21 г.). В данное время проводится оценка регуляторного воздействия этого нормативно-правового акта.

Членами Общественного совета высказаны предложения по усовершенствованию документа, в частности, пересмотру порядка получения и аннулирования действия свидетельства НДС, определения уровня налогового риска и других требований.

@Buxgalteriya_malumotlar

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.