Китоб- энг яхши ҳамроҳ
📚2 апрел - Халқаро болалар китоби куни
International Children's Book Day
#tadbir
Жажжи боланинг ҳаётида китобчаларнинг аҳамияти қай даража эканини баҳолаш қийин. Айниқса эртак китоблар, уларнинг муқовалари, чиройли суратлари, севимли отамиз ёки меҳрибон онамизнинг ёқимли, майин овози билан ўқилган ушбу китоблар ҳар биримизнинг ёдимизда бир умрга ширин ва ёқимли хотиралар ила қолгани, болалигимизнинг маълум бир қисмига айлангани шубҳасиздир.
Ушбу кун 1967 йилда Халқаро болалар китоби бўйича кенгаш- IBBY томонидан таъсис этилган. Байрам санаси сифатида эса 2-апрел 1805 йилда туғилган даниялик машҳур болалар ёзувчиси Ханс Кристиан Андерсеннинг таваллуд санаси асос қилинган.
Бугунги кунда компьютер технологиялари жуда жадаллик билан ривожланиб, электрон адабиёт барча соҳани қамраган бўлсада, ҳар қайси энг замонавий боланинг ҳам маънан ривожланиши, интеллектуал ўсиши, шахс сифатида шаклланишида китобнинг ўрнини ҳеч нарса босолмаслиги аён ҳақиқат.
Баҳор ойининг иккинчи ойида Халқаро болалар китоби куни муносабати билан жаҳонда кўплаб янги болалар адабиёти нашрларини чоп этилиши, йирик китоб ярмаркаларини ўтказилиши ҳам анъана тусига кирган.
📗 Шу нарса ҳам аниқки, китоб бизга болаликнинг илк дамларидаёқ ошно бўлган, янги оламларни кашф этиб, ҳаёлот оламига шўнғитган, биз билан бирга яшаган дўстимиздир.
Китоб- бизга болалигимизданоқ бошқаларга қайғуришни, яқинларимизгаа нисбатан меҳрли бўлишни ва инсонларни яхши кўришни таълим берган устоздир.
👦 BOLAJON | ✳️ MARKAZ | 🏫 MAKTAB | 😊 UNIVERSITET