Табрик🔰
Ийдул Адҳа- Қурбон ҳайити муборак бўлсин! Ассалому алайкум азиз юртдошлар! Сизларни ўз номимдан ва оила аъзоларим номидан муборак байрамимиз - Қурбон ҳайити билан чин қалбимдан муборакбод этаман.
Тақоббалаллоҳу миннаа ва минкум! Халқимиз орасида ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва бағрикенгликка чорловчи бу қутлуғ байрам барчамизга муборак бўлсин!
Шунингдек, фойдали ва сифатли таълим бериш, фарзандларимизни билимли ва юксак аҳлоқли инсонлар бўлиб етишувида ўз ҳиссасини қўшаётган
GRAND TA'LIM НТМ, GRAND TA'LIM мактаби ва YANGI ASR UNIVERSITETI ўқитувчи ва ходимлари барчамиз шодиёна кунларда сизлар билан бирга эканимиздан мамнунмиз.
Биз таълим соҳасидаги амалий ҳаракатларимизни ривожлантириш ва кенгайтиришда давом этамиз.
Айни дамда давом этаётган қабул имтиҳонларида барча ўқувчи ва абитуриентларга муваффақият тилайман.
Барчаларингизга файзу барака ва тўкинлик тилаймиз. Аллоҳ таоло азиз ва гўзал Ўзбекистонимизни ҳамиша паноҳида асрасин!
Ийдул Адҳа- Қурбон ҳайити муборак бўлсин, азиз юртдошлар!Ҳурмат билан, Музаффар Саттиев.
GRAND TA'LIM бош директори. GRAND TA'LIM мактаби ва YANGI ASR UNIVERSITETI муассиси.
@grandtalim