Erkin Vohidov ijodi


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Kitoblar


Саҳифада Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов ҳаёти ва ижодига оид маълумотлар бериб борилади.
ШОИР ФАОЛИЯТИ УШБУ ЯНГИ КАНАЛДА ЁРИТИЛА БОШЛАНДИ.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
❄️ ГЎЗАЛЛИК

Мулки борлиқ ичра бир маҳал
Кўрксизгина олам яралган.
Бермоқ учун дунёга сайқал
Олам аро одам яралган.

Шундан бери инсон тинмайин
Шу ер узра тер тўкар ҳамон.
Ерни гўзал қилгани сайин
Гўзал бўлур ўзи ҳам инсон.

Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов,1962 йил

👇👇👇
🌐
www.facebook.com/evohidov
🌐
https://t.me/erkinvohidovijodi
🌐
www.erkinvohidov.com


XURSHID DAVRON KUTUBXONASI dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
28 dekabr - Ustoz Erkin Vohidov tavalludining 88 yilligi / 28декабрь - Устоз Эркин Воҳидов таваллудининг 88 йиллиги.
Айрилиқ они яқиндур...Алишер Навоий ғазалига Эркин Воҳидов муҳаммаси & Шерали Жўраев қўшиғи / Ayriliq oni yaqindur...Alisher Navoiy g‘azaliga Erkin Vohidov muhammasi & Sherali Jo‘rayev qo‘shig‘i.


КИЧКИНА  КАТТАЛАР

Мартаба берганда феъл ҳам берса кенг,
Адлу мурувватдан қилмаса жудо.
Даргоҳи катталар бор бўлсин, лекин
Кичик катталардан асрасин худо.

Сен бирор эшикка бош уриб борсанг,
Юз бор ҳақ бўлсанг-да битмаса ишинг,
Билки, кўкси ичра қалб эмас, харсанг –
Кичкина каттадир учраган кишинг.

Сен олим бўлсангу ихтиро билан
Лол қилгудек бўлсанг агар дунёни,
Сенга йўл очгунча бир имзо билан
Кичкина каттанинг узилар жони.

Тадбиркор бўлсангу эл нафи учун
Бир тадбир ўйласанг, изласанг чора,
Улар топар албат ечилмас тугун,
Суягинг қолгунча қилар овора.

Аскар қасам ичар бўлмоққа фидо,
Табиб қасам ичар бахш этмоққа жон.
Кичкина катталар онт ичар аммо
«Фалон бўлай, сени қилмасам сарсон».

Чинор бўлсанг, улар кемиргувчи қурт,
Пўлат бўлсанг, улар емиргувчи занг.
Эй тангрим, эл унмас, қад кўтармас юрт
Кичик катталарга инсоф бермасанг.

Ҳеч кимса бўлмаган дунёга устун,
Уқбога зар олиб кетмаган одам.
Каттаю кичикнинг бошида бор кун
Келар, ахир, кичик катталарга ҳам.

Мен шеър айтдим, холос, не ҳам қилай ман,
Не илож, изтироб жонга ўт қалар.
Фақат кўнглингизга имон тилайман,
Диёнат тилайман, кичик катталар.

Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов, 2000 йил

👇👇👇
🌐
www.facebook.com/evohidov
🌐
https://t.me/erkinvohidovijodi
🌐
www.erkinvohidov.com


💫 КЕРАК  БЎЛСА

Мен бор, сенга бир ҳақгўй –
Девона керак бўлса,
Йўқман, тили қанд нодўст
Парвона керак бўлса.
Истарми сафо кўнглинг,
Бор унда саройларга,
Кел бунда, эсанг дардлик,
Ғамхона керак бўлса,
Ҳамдам ўзим, эй ошно,
Малҳам сўзим, эй ошно,
Икки кўзим, эй ошно,
Ҳайрона керак бўлса.
Бергум на керак сенга,
Жон сенга, юрак сенга,
Зардобга тўлиб кетган
Паймона керак бўлса.
Боғимни макон этган
Эй сиз гала бойқушлар,
Кўксимга қўнинг, Сизга
Вайрона керак бўлса.
Вайрон чаманим водий,
Кўксимда унинг доди,
Фарёдга қулоғинг оч,
Фарғона керак бўлса.
Найлай, бу оғир сўзлар,
Қувманг мени, эй дўстлар,
Оқиллар аро битта
Девона керак бўлса.

Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов, 1991 йил

👇👇👇
🌐
www.facebook.com/evohidov
🌐
https://t.me/erkinvohidovijodi
🌐
www.erkinvohidov.com

2k 2 19 1 10

☀️ МЕНГА НЕ ҚАЙҒУ!

Кимдир мени ёқтирмай қолса,
Ўчирилса исмим қатордан,
Не қайғум бор!
Номлар саналса,
"Ва бошқалар" ичида борман.

Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов,"Дафтарда қолган сатрлар"дан.

👇👇👇
🌐
www.facebook.com/evohidov
🌐
https://t.me/erkinvohidovijodi
🌐
www.erkinvohidov.com


💫 Йигирмада эдим ўтган кун,
Бугун эса – йигирма бирда.
Ёшим эмас, асримни айтдим,
Умрим кечар икки асрда.

Ўтмиш – менинг болалик дўстим,
Замон шукри ҳам жону танда.
Бошқа юртда туғилиб ўсдим,
Умрим кечар бошқа Ватанда.

Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов, "Қиш ҳаловати" дан.

👇👇👇
🌐
www.facebook.com/evohidov
🌐
https://t.me/erkinvohidovijodi
🌐
www.erkinvohidov.com


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Erkin Vohidov


HUDUD - MY5 TV | rasmiy kanal dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Erkin Vohidov tavalludining 88 yilligi keng nishonlanmoqda

#Toshkent shahri

09:00 23.12.2024

@hududtv


🌓 Инсон феъли ажабдан-ажаб,
Йўқдир унга мезонсиз олам.
Юлдузларни ўлчар ботмонлаб,
Қаричлайди чексизликни ҳам.

Ўзи эга, ўзи қул мангу
Ўзи топган ақидаларга,
Не дей, ҳатто мангуликни у
Бўлиб чиққан дақиқаларга.

Дақиқадан соатлар йиғиб,
Кунлар тузиб ой жам қилади.
Йиғламайди умр ўтди деб,
Йил ўтди деб байрам қилади.

Кўпайса-да ажинлар ҳарчанд,
Оқарса-да йиллардан боши,
Қувонади – кўпайди фарзанд,
Севинади – улғайди ёши.

Бу тугамас орзу-ҳавасда
Бор умидбахш имонга асос.
Инсон ўлмас.
Аста ва аста
Фарзандларга ўтади, холос.

Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов, 1989 йил

👇👇👇
🌐
www.facebook.com/evohidov
🌐
https://t.me/erkinvohidovijodi
🌐
www.erkinvohidov.com


🌓 САЛБИЙ  ҲАЯЖОН

Бунча ҳам ярашиқ оқ халатингиз,
Опажон дейинми ёки аяжон.
Бул ажаб тил билан ширин айтдингиз:
– Сизга мумкин эмас салбий ҳаяжон.

Ажабо, қидирса бутун дунёни,
Топилар эканми шундай бир одам –
Ярашса юзига ғазаб туғёни,
Ёқса юрагига андуҳ билан ғам.

Не илож, биздамас ихтиёр, бироқ
Нур ва соялардан баҳс қилмоқ абас.
Қўшиб бир кафт ҳасад ва бир кафт нифоқ,
Одамзод лойини қорган биз эмас.

Биз эмас, бу дунё яралган вақтда
Ғишт қўйган вафосиз, бемеҳр, ёлғон.
Хиёнат зарби у – бизнинг луғатда,
Сизнинг тилда эса – салбий ҳаяжон.

Ғийбатдир, бўҳтондир, шубҳадир, киндир,
Балоким, қўл силтаб кетмоқ муаммо.
Инфарктдан югуриб қочмоқ мумкиндир,
Ўзимиздан қайга қочурмиз аммо?

Ҳаёт устозидан ёлбориб сўраб,
Асрлар ўргандик дунё ҳикматин:
Ўргандик андиша пўстига ўраб
Аламни оғудек ютмоқ санъатин.
Гоҳ хаёл қиламан, таскин бор дилда,
Пушкин бу дунёдан кетди беармон.
Агар ўлмаганда шоир дуэлда,
Уни ўлдирарди салбий ҳаяжон.

Ўйлайман гоҳида, ўшал машъум кун
Маҳмуднинг дорида сўнмаса жони,
Салбий ҳаяжондан борлиққа бутун
Тирқираб кетарди Машрабнинг қони.

Ҳар инсон зотида ўзга бир матлаб,
Ҳар инсон зотида ўзгача қисмат.
Мендан ҳар нарсани қилингу талаб,
Кўру кар бўлмоқни сўраманг фақат.

Ахир, бизга азал орзу – яратмак
Ўзга бир жаҳону, ўзга бир инсон.
Ҳаяжон чекармиз, токи келажак –
Билмасин, нимадир салбий ҳаяжон.

Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов, 1982 йил

👇👇👇
🌐
www.facebook.com/evohidov
🌐
https://t.me/erkinvohidovijodi
🌐
www.erkinvohidov.com


MTRK ǀ Rasmiy kanal dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Axborot 24 | Erkin Vohidov ijodiy merosi va Turkiy adabiyot
#22dec #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur






Shohruh Suyunov "shohruh_painter " dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Manga soʻz berishdan oldin tayyorlagan videoroligimni ham qoʻyib berishdi…

Bizdan uzoqlashmang! 😊

Telegram| Instagram


Shohruh Suyunov "shohruh_painter " dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Chizilgan portretni estalik sovgʻa sifatida Erkin Vohidovning farzandlari Xurshid Vohidovga sovgʻa qildim.

Bizdan uzoqlashmang! 😊

Telegram| Instagram


❇️ Тадбир жараёнидан.
Алмаз Улви Биннатова берган интервьюни бугун, албатта кўринг.


☀️ Ўзбекистон Қаҳрамони Иброҳим Ғафуров: Эркин Воҳидов ҳаётида бирор бир дақиқа бемазмун ўтган эмас...


📑 Илмий-амалий анжуман дастури


❇️ Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидовга бағишланган илмий-амалий анжуман бошланди. Тадбирни Ўзбек тили ва адабиёт университетининг ректори, академик Шуҳрат Сирожиддинов очиб бердилар.


🌿ДИЛДОРГА НОМА ЁЗДИМ

Гул бўйларини боғдан
Келтирган эй, шаббода,
Дилдорга нома ёздим,
Еткур уни ҳавода.

Еткур уни ва лекин
Кўнглига қайғу солма,
Шарҳи дилим этарда
Бўлсин тилинг навода.

Ҳасрат тўла сўзингдан
Озор топар нигорим,
Рамзи ишора бирлан
Қилгин уни ифода.

Гулбарги лолани элт,
Қўйгин қадаҳ ёнига,
Юз ҳажрида юрак қон
Мисли қадаҳда бода.

Барги хазонни олиб
Ёнига қўйгин-у айт:
Бу ошиғинг юзи деб
Ҳижрон деган балода.

Гул шохидан тикан уз,
Гулбарги лолага санч,
Кўксимга тиғ урайми,
Ҳеч қолмади ирода.

Саҳро ғуборидан элт,
Ҳозирлигимни билсин
Мен дашти Карбалони
Кезмоққа ҳам пиёда.

Бир тола кипригимни
Элтиб оёғига қўй,
Бедор кўзим йўлида
Ҳар шом ила сабода.

Дилдорга нома ёздим,
Еткур ўзинг, мен ожиз,
Гул бўйларини боғдан
Келтирган эй, шаббода.

Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов, 1963 йил

👇👇👇
🌐
www.facebook.com/evohidov
🌐
https://t.me/erkinvohidovijodi
🌐
www.erkinvohidov.com

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.