🌊 ҚАЛБ ШУНДАЙ УММОНКИ...
Қалб шундай уммонки, унинг бағрида
Даҳшатли долғалар силсиласи бор.
Қалб шундай заминки, оташ қаърида
Вулқонлар отгувчи зилзиласи бор.
У бир сайёрадир, Ердек шафақгун,
У бир оламдирки, билмас ниҳоя.
Уни меҳваридан чиқармоқ учун
Атом жанги эмас, бир сўз кифоя.
✍ Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов, 1981 йил
👇👇👇
🌐 www.facebook.com/evohidov
🌐https://t.me/erkinvohidovijodi
🌐 www.erkinvohidov.com
Қалб шундай уммонки, унинг бағрида
Даҳшатли долғалар силсиласи бор.
Қалб шундай заминки, оташ қаърида
Вулқонлар отгувчи зилзиласи бор.
У бир сайёрадир, Ердек шафақгун,
У бир оламдирки, билмас ниҳоя.
Уни меҳваридан чиқармоқ учун
Атом жанги эмас, бир сўз кифоя.
✍ Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов, 1981 йил
👇👇👇
🌐 www.facebook.com/evohidov
🌐https://t.me/erkinvohidovijodi
🌐 www.erkinvohidov.com