©Илҳом Турсунов
НАВОИЙ БОБО
Ҳозир бахтли замон, хўб яхши замон,
Ҳозир ҳар Фарҳодга ўнта Ёсуман.
Ҳатто Шопурлар ҳам Кайхусрав томон,
Иймонни унутдик, Навоий бобо.
Балки бу жуда ҳам шаккок бир ўйдир,
Аммо ҳали кўпнинг мижози қўйдир.
Оқ олтин ўзбекка ҳали ҳам тўйдир,
Эртани унутдик, Навоий бобо.
Қанча шогирдингиз дорга осилди,
Тошбўрон қилинди, гоҳо отилди
Ва яна қанчаси арзон сотилди,
Виждонни унутдик, Навоий бобо.
Эратанги кун мени ғамга солодур,
Кўксимда қиёмат ўти ёнодур.
Айтинг, ўзбегимнинг кими қолади,
Сизни ҳам унутсак, Навоий бобо?!
@dinning_muhri