Ривоятларга кўра Уздипломат (Анора Содиқова) ташкиллаштирган йил танлови ўтказилиши кутилган кунда “Зарафшон” концерт зали қулфланиб, чироқ бўйича авария бўлибмиш. Тадбир ташкилотчилари эса халққа “Бу тадбир атай тўхтатилгани, сўз эркинлигига қарши ҳаракат бўлгани” тўғрисида ҳадисларни тарқатиб ётишибди. Шундай босимларга қарамай бу қўрқмас шерюраклар очиқ ҳавода тадбирни давом эттирворибдиймуш……
Драма 100 level.
Оҳу-фиғонлар оламни тутиб, гўл ва содда оломон фанта сийвормактадур.
Менда эса ҳар доимгидек скептицик ёндашув 100 ни урди ва ҳозирча тадбир ташкилотчиларига баъзи риторик саволларимни йўлламоқчиман.
Мўҳтарам ва мўҳтарама мустақил журналистлар, сизнинг фаолият ҳам хусусий, “Зарафшон” залининг фаолияти ҳам. Ўртадаги муносабатни эса қонун тартибга солади. Зарафшон зали парот қилган экан, нега қонунга мурожаат қилмаяпсиз? Нега судга бермаяпсиз? Сиздек журналистлар бундай имкониятни назардан четда қолдиришига ишонмайман.
Қонунга мурожаат қилиш учун эса қўлингизда ҳуқуқий акт бўлмоғи лозим. Сизда шунақасидан борми?
Хўп, ҳокимиятдан тадбир учун рухсат олибсиз, ўша рухсатга асосан Зал билан ҳам шартнома тузиш керакмиди? Тўловнинг бир қисмини (заклад) бериб зални узил-кесил банд қилиш керакмиди?
Қўлингизда борми шундай шартнома?
Ҳеч қандай расмиятчиликсиз оғзаки гапга ким ва нима учун ишониши керак? Қўлингизда ҳеч вақо йўқ. Сиз зал билан шартнома қилмагансиз, заклад бермагансиз. Акс ҳолда Зарафшонни судга бериб, бир неча баробарга бурнидан булоқ қиворар эдингиз.
Бундай театрни шунчаки ўз PR ингиз учун ташкил қилдингизми? Ё қахрамонга айланиш учунми?
Назаримда давлатни подстава қилмоқчи бўлдингиз “Мана халойиқ кўриб қўйинглар, Давлат биздек жадидларни, миллат ойдинларини, чинаккам зиёлиларни,сўз эркинлиги оталари ва эналарининг демократик хақ-ҳуқуқларини поймол қилди, бизнинг тадбиримиздан давлатқўрқиб кетди ва кўзга кўринмас қўл билан босим қилишни бошлади” қабилида.
“Барча мавҳум иш ва режалар эртами ё кеч ифшо бўлғусидир” (Суқрот)
https://t.me/dilnur79