#Мулоҳаза
Биз миллатимизнинг дин орқали кескин араблаштирилишига, миллий маданиятимиз, урф-одатларимиз, анъаналаримизга тажовуз қилинишига қарши чиқишлар қилаверибмизу, бошқа векторлардан ЎЗБЕКка ҳуруж бошланганини ҳиёл эътиборсиз қолдирибмиз шекилли.
Мубашшир Аҳмадга ўхшаган миллат душманлари Ўзбекистоннинг “Истон” қўшимчаси бу қолоқлик сарқити, ундан фориғ бўлишимиз кераклиги тўғрисида “таклиф” ларни илгари сураётган бўлса, бошқа вектордан “Ўзбек” номи бутунлай ўчиши учун ҳам амалий ҳаракатлар ғимирлаб қолганини пайқашимиз мумкин бўлиб қолди.
Сўнги пайтларда гўёки тарихимизни улуғлагичлар бот-бот Жадидларни эслатиб, “Моварауннаҳр”, “Турон”, “Туркистон” номларини қайта тиклашни кун тартибига келтириш ҳаракатидалар.
Бир қарашда бу туркчилигимиз, минг йиллик миллий тарихимизни тараннум қилишдек туюлиши табиий. Аммо бу ҳаракатларнинг ортида энг асосийси “Ўзбек” номини ўчириб юбориш мақсади ётганини кўпчилик тушунмаятгани аниқ.
Турон, Туркистон бу ўтмиш, тарих - вассалом. Ҳозир Ўзбек, Ўзбекистон - тамом.
Миллатимизнинг ва миллий давлатчилигимизнинг ягона ва ўзгармас номи ЎЗБЕК!
Биз бир тупроқда бир неча миллат ва элатлар билан асрлардирки тинч-тотув яшаб келяпмиз. Шунингдек яқин ва узоқ тарихимизда турли сабабларга кўра юртимизга келиб қолган миллат ва халқларга доимо бағрикенглик ва инсонпарварлик призмаси орқали муносабат кўрсатиб келдик. Албатта шахсан ман юртимиз кўп миллат ва элатли бўлиши -тараққиётимиз гарови деб ҳисоблайман.
Аммо турли сиёсий ҳаракатлар асносида ЎЗБЕК ва ЎЗБЕКчиликка қилинадиган сиёсий тажовузларнинг ҳар қандай кўринишини қаттиқ қоралайман.
https://t.me/dilnur79