20 декабрь куни Пекинда Тожикистон ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки ўртасида «Роғун ГЭСни ривожлантириш дастури» бўйича 270 млн доллар (1,92 млрд юань) миқдоридаги маблағ ажратиш бўйича келишув имзоланди.
Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки томонидан Роғун ГЭС қурилиши учун умумий 500 млн доллар миқдорида маблағ ажратилади.
Бундан бир неча кун олдин Жаҳон банки халқаро тараққиёт ассоциацияси томонидан Роғун ГЭС лойиҳасини якунлаш учун 350 млн долларлик грант ажратишни маъқуллаган эди.
Роғун ГЭСни максимал баландликда қуриш хавфли эканлиги ва бу қўшни республикалар аҳолисига ҳам хавф солиши ҳақида «Чегара билмас дарёлар» халқаро экологик коалицияси Жаҳон банки директорлар кенгаши аъзоларига ҳисобот йўллаган.
Роғун ГЭС қурилишини якунлаш учун умумий 6,29 млрд доллар керак.
3600 МВт ўрнатилган қувватга эга бўлган Роғун ГЭС Марказий Осиёдаги энг йирик гидроэлектр станцияга айланиши мумкин.
Манба: @mufasa_mh
👉@centerasia_library
Каналга обуна бўлинг👇
@centerasiastudy