Бухорода фан ва таълим


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Ta’lim


Бухоро вилояти учун мактабгача, ўрта, ўрта-махсус ва олий таълимга оид хабарларни биринчилардан бўлиб бизда кузатинг!
Хабар ва янгиликларни улашинг.
@bmup88

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ўқитувчилар учун иш вақтининг давомийлиги ҳафтасига неча соат бўлиши керак?

Бухорода фан ва таълим


Бухоро муҳандислик технология институтиди Малайзия қўшма таълим дастури ташкил этилади

📢“Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда олий таълим соҳасидаги имкониятлар ва ташаббуслар” мавзусида биринчи Ўзбекистон-Малайзия таълим форуми бўлиб ўтди.

✍️Халқаро форумда “Яшил иқтисодиёт” ва туризм масалалари”, шунингдек, “Саноат инқилоби 5.0, сунъий интеллект ва метатехнологиялар” мавзуларига бағишланган сессияларда икки давлат учун долзарб бўлган илмий ва технологик масалалар муҳокама қилинди. 

✍️ Форумда таълим ва илм-фан соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди ҳамда икки мамлакат олий таълим муассасалари ўртасида 50 дан ортиқ шартнома ва меморандумлар имзоланди. 

🎚️Ўзбекистон – Малайзия таълим форуми доирасида Малайзия Перлис университети, Султан Идрис педагогика университети ҳамда Бухоро муҳандислик-технология институти ўртасида Меморандум имзоланди. 

✅Малайзия-Ўзбекистон таълим форумида Петронас технология университети ҳамда Бухоро муҳандислик-технология институти ўртасида нефть, газ ва энергетика соҳалари учун мутахассислар тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш бўйича келишувга эришилди.

Бухорода фан ва таълим


Osiyo Xalqaro Universiteti dan repost
🎯 Osiyo Xalqaro Universiteti va Respublika sud-tibbiy ekspertiza markazi o‘rtasida hamkorlik yo‘lga qo‘yiladi!

🧾 Respublika sud-tibbiy ekspertiza ilmiy-amaliy markazi direktori Ruziev Sherzod Ibodullayevich hamda sud-tibbiy ekspertiza ilmiy-amaliy markazi Buxoro filiali boshlig‘i Saibov Hakimjon Mavlonovich Osiyo Xalqaro Universitetiga hamkorlik masalalarini muhokama qilish uchun tashrif buyurishdi.

💡 Universitetimiz rektori Dexkanov Suxrob Sobirovich bilan bo‘lib o‘tgan uchrashuvda hamkorlik yo‘nalishlari ko‘rib chiqildi. Sud-tibbiy ekspertiza viloyat filiali bazasida kafedra tashkil etish va qon tahlili laboratoriyasini yaratish rejalashtirildi.

📇 Shuningdek, sud-tibbiyotga bag‘ishlangan konferensiya o‘tkazish, professor-o‘qituvchilar almashinuvi va talabalar amaliyotini yo‘lga qo‘yish bo‘yicha kelishuvga erishildi.

🔗 Batafsil: https://t.me/RSTEIAM/294?single

🌐 www.oxu.uz

Telegram | Instagram | YouTube


Ҳар бир ўқитувчи билиши ва ўқувчиларга айтиши керак бўлган иборалар

📌«Бу қийин, лекин биламан, сиз қила оласиз» – бу ибора аллақачон эскирган ва кўпинча бизнинг ўқувчиларимиз қалбига ета олмайди. Мен ўқувчиларимга нисбатан баъзи ибораларни ишлатаман.

➖Бу сиз ўзингиз ҳақингизда ғурурланишингиз мумкин бўлган мавзулардан биридир.

➖Университетга кириш билан барчага ўзингиз ҳақида нимани билишингизни кўрсатасиз …

➖Қўрқманг ва хавотирланманг. Бу ерда тушунарсиз сўзлар мавжуд, аммо уларнинг маъносини тушунишингиз биланоқ, ҳамма нарса жойига тушади.

➖Бу жуда қийин. Aммо ҳаракат қилсангиз хамма ишни амалга ошира олишингизга ишонаман.

➖Сиз буни амалга оширишингиз мумкинлигини биламан ва сиз билан ушбу материални ўрганишни давом эттириш ниятидаман.

Бухорода фан ва таълим


Контракт тўловининг 50 фоизигача бюджетдан (18,75 млн сўмгача) қоплаб берилади

Ариза бериш учун маҳалла ёшлар етакчисига мурожаат қилиш, yoshlardaftari.uz сайти орқали онлайн ариза ёки 1093 рақами орқали боғланиш мумкин.

Шу жумладан, қуйидаги тоифага кирувчи талабаларнинг шартнома суммалари қоплаб берилади:
- "Темир дафтар"га киритилган оила фарзанди;
- "Аёллар дафтари"га киритилган аёллар фарзанди;
- "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га киритилган оиланинг профессионал ёки ОТМ да таълим олаётган фарзанди;
- Меҳрибонлик уйи ёки Болалар шаҳарчасида тарбияланган ўқувчи-талаба;
- ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, васийликка олинган кам таъминлаган ўқувчи-талаба;
- оила аъзоларининг камида биттаси I гуруҳ ёки ҳар иккиси II гуруҳ ногиронлиги бўлган кам таъминланган оиланинг профессионал ёки ОТМ да таълим олаётган фарзанди;
- ногиронлиги ёки саломатлигида нуқсони бўлган ўқувчи-талаба;
- оиласи кам таъминланган талаба.


Бухорода фан ва таълим


⚡️Бухоро вилоятидаги умумтаълим мактаблари хорижий тил ўқитувчиларининг  75.2 фоизи халқаро ва миллий сертификатга эга

✅Айни пайтда вилоятдаги умумтаълим мактабларида 3 020 нафар хорижий тил фанлари ўқитувчилари фаолият олиб бормоқда. Мавжуд 533 та мактабнинг 491 тасида инглиз тили фани ўқитилиб, бу жараённи 2 657 нафар педагоглар олиб бормоқда. Хорижий тил педагогларининг 183 нафари франсуз, 170 нафари немис ва 10 нафари корейс тили фани ўқитувчилари ҳисобланади.

✅Мавжуд хорижий тил ўқитувчиларининг 2 272 нафари, яъни 75.2 фоизи халқаро ҳамда миллий сертификатга эга.

📌Эслатма: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан, 2025-2026 ўқув йилига қадар умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида фаолият юритаётган барча хорижий тил ўқитувчилари камида Б2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиши лозимлиги белгиланган.


Бухорода фан ва таълим


Талабалар контрактининг 35 фоизи тўлаб берилади

⭐️Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган;

⭐️Ҳарбий қисмлар қўмондонлигининг тавсияномасига эга бўлган;

⚡️Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига тўлов-контракт шакли асосида ўқишга қабул қилинган талабаларнинг тўлов-контракт миқдорининг 35% Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан тўлаб бериш бўйича аризаларни қабул қилиш бошланди.

✅Аризалар 15 февралга қадар университет Ёшлар етакчиси томонидан қабул қилинади.


Бухорода фан ва таълим


Умрбод тоифага эга бўлган педагоглар ҳам 70 фоизлик устама учун тоифа тестларида иштирок этишлари мумкин

 ❕Савол: Умрбод тоифага (ХХХ-чексиз муддатли сертификатга) эга бўлган устозлар ҳам 70%лик аттестацияга қатнаша оладими?

 ✅Жавоб: Албатта, умрбод тоифага эга бўлган педагоглар ҳам ўз ихтиёрларига кўра, аттестациянинг навбатдан ташқари тури бўйича иштирок этишлари мумкин.

Бухорода фан ва таълим


Buxoro 24 | Расмий канал dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Бухоро давлат техника университети ташкил этилади


Манба: ПҚ-22-сон, 24.01.2024 йил.

👉Каналга уланиш👈


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#диққат
Ўқувчи дарсда телефон ишлатса унга қандай қонуний чора кўрилади?

Бугунги кун муаммоси. Ўқитувчилар учун шпаргалка сифатида бундай ҳолатда қандай йўл тутишларини ўргатамиз.

Бухорода фан ва таълим


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Нукусдаги хусусий боғчада тарбиячи болани тепиб, бошига урган видео тарқалди

Қорақалпоғистон прокуратураси ҳолат ўтган йил ноябрда бўлганини маълум қилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Нукус шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бухорода фан ва таълим


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ta’lim xarajatlari soliqdan ozod: imtiyozlar va ulardan foydalanish tartibi

Ta‘lim uchun to‘lovlar daromad solig‘idan ozod qilinadi. Bunda:

◽️ xususiy bog‘cha, maktabda o‘qitishda har bir farzand uchun oyiga to‘lanadigan 3 million so‘mgacha to‘lovlar;
◽️o‘zining yoki farzandlarining, 26 yoshga to‘lmagan eri (xotini)ning professional va oliy ta’lim tashkilotlarida ta’lim olishiga to‘langanida imtiyozdan foydalanish mumkin.
👉 Soliq kodeksi 378-modda

Shuningdek, bu imtiyoz soliq to‘lovchilarga tijorat banklari tomonidan taqdim etilgan ta’lim kreditlarini to‘lash uchun ajratilgan daromadlarga ham tegishli.

📌 Batafsil ma’lumot va ushbu imtiyozdan qanday foydalanish haqida videoda bilib oling.

Бухорода фан ва таълим


Ногиронлиги бўлган болалар учун кундузги парвариш хизмати йўлга қўйилади
 

⭐️Бунда ногиронлиги бўлган болалар кундузги парвариш хизматига уларнинг ота-оналари билан “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ўртасида тузилган ижтимоий шартнома асосида ҳамда Психологик-тиббий-педагогик комиссия томонидан белгиланган тартибда берилган хулосага мувофиқ қабул қилинади.
 
✍️2025 йил 1 мартдан кундузги парвариш хизматига оид фаолиятни амалга оширувчи тадбиркорларни қўллаб-қувватлашнинг қуйидаги тартиби жорий этилади:
 
✍️кундузги парвариш хизматидан фойдаланилган бир кун учун 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган ҳар бир болага базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 фоизи миқдорида ва 7 ёшдан 18 ёшгача бўлган ҳар бир болага – 27 фоизи миқдорида субсидия ажратилади;
 
⚪️Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг ногиронлиги бўлган ҳар бир боласи учун юқорида кўрсатилган субсидия умумий миқдорининг 30 фоизи миқдорида қўшимча маблағ тўлаб берилади.


Бухорода фан ва таълим


#Биласизми

❗️Ота-оналар фарзандларини мунтазам равишда мактабга келишларини таъминлаши шарт

«Таълим тўғрисида»ги
Қонуннинг 51-моддасига мувофиқ вояга етмаган таълим олувчиларнинг ота-онаси ва бошқа қонуний вакиллари болаларининг умумий ўрта, ўрта махсус таълим ёки бошланғич профессионал таълим олишини таъминлаши, болаларининг ўқув машғулотларига қатнашишини таъминлаш ва ўзлаштириши устидан назоратни амалга оширишлари шарт.

❗️Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 47-моддасига мувофиқ ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши 375 минг сўмдан 1 млн 875 минг сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.

👉 Ушбу ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилган бўлса, 1 млн 875 минг сўмдан 3 млн 750 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

👉 Болаларнинг мажбурий умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олишига ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан тўсқинлик қилиш 3 млн 750 минг сўмдан 5 млн 625 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

👉 Ушбу ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилган бўлса, 5 млн 625 минг сўмдан 9 млн 375 минг сўмгача миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Шунингдек, таълим муассасаси педагог ходимининг касбий фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш ёки ўз хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш фуқароларга 1 млн 875 минг сўмдан 2 млн 625 минг сўмгача, мансабдор шахсларга эса 2 млн 625 минг сўмдан 3 млн 750 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

👉 Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, фуқароларга 2 млн 625 минг сўмдан 3 млн 750 минг сўмгача, мансабдор шахсларга эса, 3 млн 750 минг сўмдан 5 млн 625 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.


Бухорода фан ва таълим


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
«Turkiston Mega Building Group» ишончли қурувчидан ишончли хонадонлар!

Туркистонда 15% гача чегирмалар сизни кутмоқда!

💵 1м² - 4 000 000 сўмдан бошланади

❗️Қўнғироқ қилинг ва яна бошқа алохида имкониятларни қурувчи компаниясидан олинг.

– Бошланғич тўлов: 30% дан 50% гача
– Муддатли тўлов: 44 ой  😱😱

📌Хонадонлар майдони:
1 хона - 50.м² дан 55.5м гача
2 хона - 52.0 дан  86.7 м²  гача
3 хона - 84.7 дан  98.7 м²

Афзалликлари:     
• Уй — монолитный; 
• Хоналар бўлинган
• Ерусти автотураргоҳ
• Шифт баландлиги 3.10 м
• Болалар майдончаси
• Ҳимояланадиган 24/7 ҳудуд
• Ўз паркига эга машинасиз ҳовли

Уйни топшириш муддати: 2026 йил 4- квартал

Онлайн мурожаат:   @JK_Turkiston

☎️ +998939880444
☎️  +998914060047

📍Манзил: Бухоро шахар, Динамо кольцо, Янги Узбекистон массиви


Айрим мактаб ўқитувчиларига уй-жой сотиб олиш учун субсидия мавжуд

Қизил мактабда ишловчи ЎҚИТУВЧИларга уй-жой сотиб олиш учун 30 миллионлик субсидия мавжуд.


13.04.2023 йил куни “2023 йилда бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 51-сонли Президент фармонига асосан, ўқитувчилар учун имтиёзли субсидия олис ва чекка ҳудудларда фаолият юритувчи педагог ходимларга берилади.

Бухорода фан ва таълим

16 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.