Бухорода фан ва таълим


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Ta’lim


Бухоро вилояти учун мактабгача, ўрта, ўрта-махсус ва олий таълимга оид хабарларни биринчилардан бўлиб бизда кузатинг!
Хабар ва янгиликларни улашинг.
@bmup88

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Талабалар 3 курсдан бошлаб қонуний тарзда ишлаши мумкин

📌Ҳукуматнинг "Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларга малакали ўқитувчи-педагогларни жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги (15.10.2021 646 сон) қарорига биноан, педагогика йўналишларида кундузги кечки, сиртқи бўлимларининг 3 курсида таҳсил олаётган талабаларга мактабларда дарс бериш ҳуқуқи берилган.

Ушбу тартиб давлат ва нодавлат ОТМ талабалари учун бирдек амал қилади.


Бухорода фан ва таълим


Қонунчиликда ўқитувчиларга берилган айрим имтиёзларни билиб олинг

✅1 октябрь “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” этиб белгиланган ҳамда ушбу кун байрам (дам олиш) куни ҳисобланади.

✅Болаларга таълим-тарбия берадиган барча педагог ходимлар доимий равишда бепул тиббий кўрикдан ўтказилади.

✅Педагоглар учун 56 кунлик йиллик ҳақ тўланадиган узайтирилган таътиллар берилади.

✅Педагоглар ходимлар учун иш вақтининг давомийлиги ҳафтасига кўпи билан 36 соат қилиб белгиланади.

✅Мактаб ўқитувчиларига фаолиятни баҳолаш мезонлари асосида 10 фоиздан 40 фоизгача, кутубхоначи ва психологларга 10 фоиздан 20 фоизгача устама белгиланади. 

✅Фан олимпиадаси ғолибини тайёрлаган ўқитувчилар рағбатлантирилади.

✅Ўқитувчилар касал бўлиб қолганида моддий ёрдам берилади.

✅Олимпиада ғолиби бўлган ўқитувчиларга 150 фоизгача устама берилади.

✅Ўзи дарс берадиган фани бўйича халқаро тан олинган ва миллий сертификатга эга бўлган ўқитувчиларга уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланади.

✅“Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танлови ғолиби бўлган мактабга ярим миллиард сўм берилади.

Бухорода фан ва таълим


Бухгалтер ойликларни қасддан кам чиқарса, бу ҳолатда нима қилсам бўлади ва унга қандай чора кўриш мумкин?

➡️Меҳнат кодекси 244-моддасида иш берувчи ўз молиявий аҳволидан қатъи назар, қонунчиликда, меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда, меҳнат шартномасида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартларига мувофиқ ходимлар томонидан бажарилган иш учун ҳақ тўлашни амалга ошириш мажбурияти мустаҳкамланган.

➖Мана шу қоидага кўра сизга меҳнат шартномасида ва бошқа локал норматив ҳужжатларда (лавозим йўриқномаси, ички меҳнат тартиб қоидалари) белгиланган меҳнат мажбуриятларингизни бажарганлигингиз учун иш ҳақи тўланиши лозим.

📝Меҳнат кодекси 248-моддасида иш ҳақи асосий (базавий) ва қўшимча (ўзгарувчан) қисмлардан иборат эканлиги қайд этилган.

Бухорода фан ва таълим


Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси ҳисобидан боғчалар раҳбар ва педагогларини рағбатлантиришга рухсат этилади

Бу ҳақда президент фармони имзоланди.

Унга кўра 2025 йил 1 январдан:

➖ мактабгача таълим ташкилотининг директори ўринбосари лавозими жорий этилади;

➖ республиканинг барча туман (шаҳар)ларида камида биттадан таянч мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти йўлга қўйилади;

➖ барча мактабгача таълим ташкилотларида малака оширишнинг “Методик маҳорат соати”, таянч мактабгача таълим ташкилотларида эса “Методик маҳорат куни” каби шакллари босқичма-босқич жорий этилади;

➖ тренер сифатида фаолият юритаётган директор ўринбосарларига лавозим маошининг 20 фоизи миқдорида қўшимча ҳар ойлик устама ҳақ тўланади.

2025 йил 1 мартдан тажриба-синов тариқасида республиканинг узоқ ва чекка ҳудудларида жойлашган мактабгача таълим ташкилотлари педагог кадрлари учун мобиль малака ошириш хизматлари жорий этилади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси ҳисобидан мактабгача таълим ташкилотлари раҳбар ва педагог кадрларини ҳам рағбатлантиришга рухсат этилади.

2025 йил 1 январдан тажриба-синов тариқасида ҳар бир туман (шаҳар)даги биттадан умумий турдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларида инклюзив таълим гуруҳлари очилади.

Бухорода фан ва таълим


Дарсга келмаган “академик қарздор талаба”нинг курсдан қолдирилиш тартиби

(кредит-модул тизими бўйича)

✅ 1 та фан учун 6 кредит ажратилган;
✅ 1 кредит 30 соатга тенг;
✅ 1 та фаннинг 6 кредити 180 соат;
✅ 180 соатнинг 40 фоизи (72 соат) аудитория соатига, қолган 60 фоизи (108 соат) эса мустақил таълимга ажратилган.

Талаба аудитория учун ажратилган 72 соатнинг ¼ қисмини (яъни, 18 соатни) қолдирса, якуний назоратга киритилмайди.

Якуний назоратга киритилмаган талаба академик қарздор ҳисобланади. Академик қарздор талаба курсдан қолдирилади. Мана шу тариқа бакалавриат йўналишидаги талаба 8 йил олий таълим муассасасида қолиши мумкин.


Бухорода фан ва таълим


⚡️1 февралдан қонунчиликда нималар ўзгаради?

🟥Болалар боғчаларида давоматни автоматик тарзда ҳисоблаш тизими жорий этилади;
🟥"Она маскани" хизмати ташкил этилади;
🟥Камбағал оилалар аъзоларига имкониятлар яратилади;
🟥Электротехника саноатига ўзгартишлар киритилади;
🟥Электромобиллар учун зарядлаш станциялари сони ортади;
🟥“Ташаббусли бюджет”нинг 1-мавсуми бошланади.

Бухорода фан ва таълим


7338957.pdf
6.2Mb
🎆Бухоро давлат техника университетини ташкил этиш тўғрисида Президент қарори қабул қилинди.

👉Бухорода фан ва таълим


⚡️Ўқитувчиларни ободонлаштириш ва қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилиш қонун билан тақиқланди

“Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–901-сон, 01.02.2024 й.) Президент томонидан имзоланган.


Қонунга кўра, жумладан, қуйидагилар тақиқланади:

🔹педагогни касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга, шу жумладан ҳудудларни ободонлаштиришга ва қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилиш;

🔹педагогдан унинг касбий мажбуриятларига тааллуқли бўлмаган ҳисоботларни ва бошқа маълумотларни, шу жумладан битирувчиларнинг бандлиги таъминланганлиги ҳақидаги ҳисоботларни шакллантиришини ва тақдим этишини талаб қилиш;

🔹педагогнинг зиммасига товар ва хизматларни сотиб олиш мажбуриятини юклаш, шу жумладан иш ҳақидан унинг ёзма розилигисиз товар ва хизматлар учун маблағ ушлаб қолиш.


Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

👉Бухорода фан ва таълим


Buxoro 24 | Расмий канал dan repost
#Тайинлов

💼 Бухоро "ОблОНО"га янги бошлиқ тайинланди

2024 йилдан буён Қоракўл тумани ҳокими ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган Эллиев Ҳамза Қувватович Бухоро вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Бу лавозимда ишлаб келган Фаррух Қурбонов қайси лавозимга ўтказилгани маълум қилинмаган.

👉Каналга уланиш👈


ҚАТЪИЙ ЭСЛАТМА!

Вазирлик хорижий тил ўқитувчиларига огоҳлантириш билан чиқди


📌Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 майдаги "Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштиришни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ:

2025/2026 ўқув йилига қадар умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таʻлим муассасаларида фаолият юритаётган барча хорижий тиллар ўқитувчилари камида Б2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиши лозим.

Шу муносабат билан, Мактабгача ва мактаб таʻлими вазирлиги мазкур талабдан келиб чиққан ҳолда, барча хорижий тил устозларининг 2025/2026 ўқув йилига қадар камида Б2 даражадаги миллий ёки халқаро сертификатларга эга бўлиши лозимлигини қатъий эслатиб ўтади.

Бухорода фан ва таълим


Ўқиш мақсадида чет элга кетган Ўзбекистонликлар сони маълум қилинди

✅2024 - йилнинг январ-декабр ойларида жами 35,9 минг нафар Ўзбекистон фуқароси ўқиш мақсадида чет элга жўнаб кетган. Бу ҳақда Статистика қўмитаси маълумот берди.

❕ Таъкидланишича, энг кўп Ўзбекистонликлар Тожикистонни танлаган бўлиб, ушбу давлатга 12,8 минг нафар фуқаро ўқиш учун йўл олган. Кейинги ўринда:

— Россия Федерасияси: 8,6 минг;
— Қирғиз Республикаси: деярли 4 минг нафар;
— Туркия: 2,7 минг нафар;
— Корея Республикаси: 2,1 минг нафар;
— Қозоғистон: 1,6 минг нафар;
— Буюк Британия: 792 нафар фуқаро танлаган.
— Хитой: 767 нафар;
— АҚШ: 576 нафар;
— Бирлашган Араб Амирликларига эса 390 нафар фуқаро ўқиш мақсадида жўнаб кетган.


➖Қолган бошқа давлатларга жами 1,6 минг нафар Ўзбекистонлик борган.

Бухорода фан ва таълим


⚡️Рус тили бўйича C1 даражадаги сертифитга эга педагоглар аттестациядан озод этилмайди

✅Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 майдаги "Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида" ПҚ-5117-сон Қарорининг 5-банди б)-кичик бандида умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларининг камида C1 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга хорижий тиллар (инглиз, француз, немис, испан, итальян, араб, хитой, япон, корейс, турк, форс, пушту, дари, урду, ҳинд) ўқитувчилари аттестация жараёнида малака синови учун максимал балл билан баҳоланиб, хорижий тил модули бўйича синовдан озод этилиши белгиланган.

☝️Яъни, аттестация жараёнида бериладиган имтиёз фақатгина ушбу Қарорда кўрсатилган хорижий тиллар бўйича халқаро сертификатга эга бўлган педагог ходимлар учун татбиқ этилади, рус тили учун тадбиқ этилмайди.

Бухорода фан ва таълим


Ота-оналар дарс жараёнини камерада кузатиб турса бўладими?

🟢Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023 йил 31 август кунги 282-сонли буйруғи билан тасдиқланган "Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидалари"га кўра, ўқувчининг ота-онаси ёки бошқа қонуний вакиллари таълим муассасасидаги дарс жараёнига аралашиши мумкин эмас.

➡️Давлат умумтаълим муассасаларига назорат камераларини ўрнатиш «Хавфсиз мактаб» лойиҳаси доирасида амалга оширилиб келинмоқда. Бунда синф хоналарга ҳам кузатув камералари ўрнатилганлигига гувоҳ бўлишимиз мумкин.

🔗Яъни, «Хавфсиз мактаб» лойиҳаси доирасида синф хонасига ҳам кузатув камералари ўрнатиш мумкиндир, аммо камера тасвирга олган лавҳалар жамоатчиликка тақдим этилмаслиги лозим деб ҳисоблаймиз.

Бухорода фан ва таълим


Buxoro 24 | Расмий канал dan repost
❗️Бухоро давлат техника университети ташкил этилади


“Бухоро давлат техника университетини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-22-сон, 24.01.2024 й.) қабул қилинди

🔰Қарорга кўра, Бухоро муҳандислик-технология институти ҳамда Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институти негизида Бухоро давлат техника университети ташкил этилади.

📌 Муҳандислик, ишлаб чиқариш, озиқ-овқат технологияси, енгил саноат, нефть ва газ, яшил энергетика, архитектура ва қурилиш, транспорт ва логистика, агротехнология, ахборот технологиялари ва дастурлаш соҳалари бўйича, шунингдек, ҳудуднинг юқори малакали кадрларга бўлган эҳтиёжига мувофиқ олий маълумотли мутахассислар ҳамда илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш Университетнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

🖥 Университетда нефть ва газ муҳандислиги соҳасида Илғор муҳандислик мактаби фаолияти йўлга қўйилади.

✅ 2025/2026 ўқув йилидан:

🔹Университет талабаларининг фанларни ўзлаштириш кўрсаткичини ва профессор-ўқитувчиларнинг фаолият самарадорлигини халқаро тажрибалар асосида баҳолаш тизими жорий этилади;

🔹Университет профессор-ўқитувчилари ва докторантларини етакчи хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотларига илмий стажировка ва малака оширишга юборилади;

🔹Йирик ишлаб чиқариш корхоналари ва ташкилотларни Университетга саноат ҳамкори сифатида бириктирилади;

📕 2026 йил 1 январдан Университетга академик, ташкилий ва молиявий мустақиллик берилади.

👉Каналга уланиш👈


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Тарбия

Тўғри, Хитой ёки бошқа ердан кўчирилган лойиҳа. Аммо амалий тарбия экан.
Ажойиб!

Бухорода фан ва таълим


❗️Синф хоналарга ўқув жиҳозларини жойлаштиришда қуйидаги талабларга риоя этилиши кeрак

Умумтаълим мактабларида мактабларни сақланиши ва ўқувчиларни ўқитилишига қўйиладиган санитар эпидемиологик талаблар  (СанПиН № 0341-16) га мувофиқ синф хоналаридаги парта стол-стуллар қуйидаги тартибда жойлаштирилиши керак

👉 2 ўринли столлар қаторидаги  масофа 60 см дан кам бўлмаслиги керак;

👉 Парта қаторлари билан ташқи девор орасидаги масофа 50-70 см;

👉 Парта қаторлари билан ички девор, тўсиқ, шкаф орасидаги масофа 50 см;

👉 Охирги парта билан девор ораси 70 см;

👉 Доска билан биринчи парта ораси  240 см;

👉 Доска билан охирги парта орасидаги масофа 860 см;

👉 Доскани пастки томони билан пол орасидаги масофа 70-90 см бўлиши керак.


Бухорода фан ва таълим


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
❗️Ўзбекистонда 1 апрелдан электр ва газнинг нархи ошади

Хусусан, маиший истеъмолчилар учун белгиланган ижтимоий норма доирасидаги 450 сўмлик тариф 600 сўм бўлади
.

Батафсил 👈


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
«Turkiston Mega Building Group» ишончли қурувчидан ишончли хонадонлар!

Туркистонда 15% гача чегирмалар сизни кутмоқда!

💵 1м² - 4 000 000 сўмдан бошланади

❗️Қўнғироқ қилинг ва яна бошқа алохида имкониятларни қурувчи компаниясидан олинг.

– Бошланғич тўлов: 30% дан 50% гача
– Муддатли тўлов: 44 ой 😱😱

📌Хонадонлар майдони:
1 хона - 50.м² дан 55.5м гача
2 хона - 52.0 дан 86.7 м² гача
3 хона - 84.7 дан 98.7 м²

Афзалликлари:
• Уй — монолитный;
• Хоналар бўлинган
• Ерусти автотураргоҳ
• Шифт баландлиги 3.10 м
• Болалар майдончаси
• Ҳимояланадиган 24/7 ҳудуд
• Ўз паркига эга машинасиз ҳовли

Уйни топшириш муддати: 2026 йил 4- квартал

Онлайн мурожаат: @JK_Turkiston

☎️ +998939880444
☎️ +998914060047

📍Манзил: Бухоро шахар, Динамо кольцо, Янги Узбекистон массиви


Миллий гвардияга ўқувчилар билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жазо қўллаш ваколати берилмоқда

⚡️Сенатор Рустам Калоновга кўра, Миллий гвардия инспектор-психологларининг ҳаракатлари билан мактаблардаги давомат ўтган йилдан буён 50 фоиздан 95 фоизгача ошган.

📌Эндиликда Миллий гвардия органларига болаларга таълим бериш мажбуриятларини бажармаслик, жамоат жойида сигарет чекиш ва алкогол истеъмол қилиш каби ҳуқуқбузарликлар бўйича жазо қўллаш ваколати берилмоқда.

Бухорода фан ва таълим


Дарсга келмаган ўқувчиларнинг 44 450 нафар ота-онаси жаримага тортилди

📢Ўзбекистонда болаларнинг дарс қолдиргани учун 44 450 нафар ота-она жаримага тортилди. Яна 175 000 нафар ота-онага фақат огоҳлантириш берилди.
 
📎Бугундан бошлаб Миллий гвардия ходимлари болаларнинг дарс қолдириши учун ота-оналарни мустақил равишда жаримага тортиш ваколатига эга бўлди. Бу эса назоратни янада кучайтиришни таъминлайди.
 
Қандай жарималар қўлланилади?
 
➖Биринчи марта дарс қолдириш: 340 минг сўмдан 1,7 млн сўмгача;
 
➖Бир йил ичида такрорий қоидабузарлик учун: 3,4 млн сўмгача.

Бухорода фан ва таълим

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.