“Мактаб масжиддек гап эмас, ёрдам эса – мажбурият эмас”
Мана яна яқин кунларда барча таълим масканларида мактаб ёки боғчаларда пул йиғиш одати яна бош кўтаради. “Таъмирлаш учун”, “хонага гилам тўшаймиз” деган важлар билан ота-оналардан пул сўралади. Қизиқ томони – бу ишга норозилик билдирганларга бир гап тайёр: “Масжидга бергандек берасиз, бу болангиз учун ахир!”
Тўхтанг... Масжид – ибодатхона. Мактаб эса – давлат муассасаси. Мактабга ёрдам қилиш – ибодат эмас, у тизимли масъулият. Ота-онани ноқулай аҳволга солиб, мажбуран пул йиғиш – бу ҳеч қандай “савоб иш” эмас. Бу – қонунга зид ҳаракат.
Кимдир шундай дейди: “Берсанг боланг учун берасан, қараб турмаймиз-ку мактаб(боғча) бузилиб ётса!” Тўғри, ҳар бир ота-она фарзанди учун жон куйдиради. Аммо бу дегани, ҳар йили тизимда носозлик бўлса, уни ўз чўнтагингиздан тузатишингиз керак дегани эмас. Ҳар бир мактаб, ҳар бир боғча давлат бюджети ҳисобидан молиялаштирилади. Қонун бўйича ҳеч ким сизни мажбуран пул беришга мажбур қила олмайди.
Яна шунақа ҳолатлар бўлади: пул бермаган боланинг кайфияти бузилади, синфдошлар орасида гап-сўз бўлади, ота-оналар бир-бирини босим остига олади. Натижада, “мажбурий бўлмаган” пул йиғим айнан мажбурий тусга киради. Бу эса – очиқчасига қонун бузилиши.
Агар сиз мактаб ёки боғчада пул йиғишга мажбурлансангиз, бундай ҳолатларга кўз юма кўрманг. Бу фақат сизга эмас, эртага бошқага ҳам зарар етказади.
Шундай ҳолатларга дуч келсангиз, бефарқ қолманг – бизга ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга, жумладан Прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига мурожаат қилинг. Сизнинг мурожаатингиз адолат тикланишига хизмат қилади. Ушбу мақолани барча гуруҳларга тарқатинг.
𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998715010505
Сифатли ва ишончли қурилиш Art house Global
@global_house©Blogger Abdullayev
Obuna bo'ling
https://t.me/+P8S52SBhMmQwMTBi