КАДАСТР АГЕНТЛИГИ МАРКАЗИЙ АППАРАТИ ВА ТИЗИМ ТАШКИЛОТЛАРИ ХОДИМЛАРИ ҲАР УЧ ЙИЛДА БИР МАРТА АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТКАЗИЛАДИ
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги марказий аппарати таркибий тузилмасига кирувчи ҳудудий бошқармалар, корхоналар ва тасарруфидаги ташкилотлар ҳамда унинг ҳудудий бўлинмаларида кадрлар корпусини мустаҳкамлаш, уларни жой-жойига қўйиш, касбий ва назарий билимларини, шунингдек ходимларнинг эгаллаб турган лавозимига муносиблиги даражасини баҳолаш мақсадида соҳада
17.09.2020й. 403-11-сонли буйруқ қабул қилинди.
Мазкур буйруқ билан:
🔸 Кадастр агентлиги ва унинг таркибий тузилмасига кирувчи ҳудудий бошқармалар, корхоналар ва тасарруфидаги ташкилотлар, шунингдек ҳудудий бўлинмаларидаги кадрлар таркибини мустаҳкамлаш ва уларнинг назарий билими, касбий тайёргарлик даражасини баҳолаш мақсадида
ҳар уч йилда бир марта ҳамда зарур ҳолларда навбатдан ташқари аттестациядан ўтказилиши;
🔸 Кадастр агентлиги марказий аппаратининг раҳбар ходимлари ва мутахассисларини аттестациядан ўтказиш Республика аттестация комиссияси, тизимда фаолият юритаётган мутахассис-ходимларини аттестациядан ўтказиш Ҳудудий бошқармалар, корхоналар ва тасарруфидаги ташкилотлар раҳбарларининг буйруғи билан тасдиқланадиган аттестация комиссияси томонидан амалга оширилиши белгиланди.
Шунингдек:
🔰 Кадастр агентлиги ва унинг таркибий тузилмасига кирувчи ҳудудий бошқармалар, муассасалар, корхоналар ва тасарруфидаги ташкилотлар ходимларини
аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом;
🔰 Кадастр агентлиги марказий аппаратининг раҳбар ходимлари ва мутахассисларини
аттестациядан ўтказиш Комиссияси таркиби тасдиқланди.
Каналга уланиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/axborotnoma_jurnali