autodeklarant


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Тижорий ҳамкорлик, декларант хизмати ва реклама бўйича:
- Боғланиш: @autodeklarant_uz
- Тел: +99888-877-77-97
🤖 Ботдан фойдаланиш: @autodeklarantbot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


​⚡️Диққат: 1 майдан импорт электромобиллар ва “электромобил” сифатида растаможка қилинадиган автомобиллар нархи 2 600 $ га ошиши мумкин !

Аввал хабар берилганидек, Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра 1 майдан ишлаб чиқарилганига 3 йилдан ошмаган электромобиллар (ТИФ ТН коди 8703 80) учун утилизация йиғими 4 баравар оширилиб, БҲМнинг 120 баравари, яъни 45 млн сўм этиб белгиланиши кучга киради (аввал 30 БҲМ - 11,25 млн сўм).

Бошқа турдаги автомобиллардан ҳам утилизация йиғими ундилади, лекин фақат электромобил ва “электромобил” сифатида растаможка қилинадиган автомобиллар учун утилизация йиғими ошди.


Муҳим томони, ушбу утилизация йиғими оширилиши “тоза” электромобиллардан ташқари ҳозирда бозорда яхши ўрин эгаллаган ички ёнув двигатели ва электродвигател билан жиҳозланган, фақат электрда ҳаракатланадиган гибрид автомобилларга ҳам таъсир қилади. Чунки ушбу турдаги автомобиллар ҳам ҳозирда божхонада “электромобил” сифатида растаможка қилинмоқда.

🔋
“Электромобил” сифатида растаможка қилинадиган гибрид автомобиллар
- Lixiang, Leapmotor, Voyah, Deepal, AITO, Neta, Avatr ва б.


📍Канал: @autodeklarant

8.2k 1 107 37 100

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
❗️Тадбиркорлар учун янги имконият: замонавий Inter Terminal божхона омбори

Сергели туманидаги Inter Terminal божхона омбори март ойидан фаолият бошлади. Ушбу муассаса №L-731082 лицензияга эга бўлиб, Сергели ТИФ божхона пости (26010) га бириктирилган.

Асосий афзалликлар:
✔️ Қулай сақлаш имконияти – 2000 та енгил автомобилни бозор нархидан арзон нархда сақлаш.
✔️ Божхона омбори – 7000 м² майдондаги баландлиги 10 метр бўлган усти ёпик омбор.
✔️ Темир йўл логистикаси – 2 та алоҳида темир йўл веткаси (ҳар бири 900 метр). Етказиб бериш станцияси: Сергели (код 723507).
✔️ Музлатгич омборхона – 5000 м² майдондаги қурилиш яқинда тугатилади.
✔️ Кўп қаватли сақлаш – 60 000 м² усти ёпик омбор майдони, шу жумладан 27 000 м² “А” классдаги омборлар.
✔️ Юк автоуловлар учун жой – 80 та махсус тураргох.


Арзон ва сифатли хизмат!


📞 Боғланиш: +99898-308-20-00. +99894-020-20-00.

📍 Манзил: Сергели тумани, Нилуфар 30-уй

Inter Terminal – ишончли ҳамкор!

8k 0 44 2 35

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
⚡️Чегарадан ўз эҳтиёжи учун товарларни божсиз олиб кириш меъёрлари пасайтирилгани бўйича видео-тушунтириш

Ушбу фойдали маълумотни яқинларга тарқатиб қўйинг!

👉 @autodeklarant

8.7k 0 119 25 104

❗️Диққат: Фуқаролар томонидан чегарадан товарларни божсиз олиб кириш меъёрлари пасайтирилди.

2025 йил 1 майдан эътиборан жисмоний шахслар аеропортда шахсий эҳтиёжлари учун олиб келадиган товарларнинг божсиз олиб кириш чегараси 1 000 АҚШ доллари этиб белгиланди.

Амалдаги божсиз олиб кириш нормалари:

- ҳаво - 2 000 $ ;
- темир йўл ва дарё орқали - 1 000 $ ;
- авто (пиёда) - 300 $ ;
-курерлик жўнатмалари - 3 ойда 1 000 $


⚡️Шунингдек, қуруқликдаги чегарадан ўтаётган шахс 2 кундан кам, ҳаво транспортида ўтаётган шахс эса 3 кундан кам муддатда хорижда бўлиб қайтганида бу имтиёз амал қилмайди ва товарларининг умумий қийматидан ягона божхона тўлови ундирилади.

Батафсил расмда

👉 @autodeklarant


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
⚡️”BMW M4 Competition” автомобили Растаможкаси


❗️Қонуний, тезкор ва сифатли божхона расмийлаштируви хизматлари:

Мурожаат:
@autodeklarant_uz
Тел: +99888-877-77-97


👉 @autodeklarant

9.8k 0 76 41 64

❗️Бугун 19 апрел ҳолатига кўра май ойида Пискент автополигонида енгил автомобиллар мувофиқлигини баҳолаш учун электрон навбатлар тугади.

Ҳозирда 2 ва 3 июн кунлари учун бўш электрон навбатлар мавжуд.

Шунингдек, мобил қурилмалар орқали навбат олиш ҳам FaceID тизимига ўтказилди.

👉 @autodeklarant

10.5k 3 108 34 79

❗️Telegram Premium фойдаланувчилар диққатига

Каналимизга овоз беришигизни сўраб қоламиз!


https://t.me/boost/autodeklarant


❗️ Божхона қийматини аниқлаш тартиби тўлиқ халқаро қоидаларга мослаштирилади

Президентимиз бизнес учун тенг шароитлар яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.

Маҳаллий корхоналаримизга йўл очиб, ишлаб чиқаришни кўпайтириш, қиммат бозорларга янги-янги маҳсулотлар билан киришига шароит яратишимиз зарур”,

- деди давлат раҳбари.

Лекин айрим товарлар бозорларимизга сунъий пасайган нархда кириб келаётгани маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ўрнини заифлаштираётгани кўрсатиб ўтилди.

Масалан, ўзимизда чиқаётган таннархи 220 долларлик кичик музлатгич бозорда ўртача 250 доллардан сотилаётгани учун 30 доллар ҚҚС тўланади.

Худди шундай музлатгичнинг импорт нархи сунъий пасайтирилиб, 25 доллар кўрсатилгани учун бор-йўғи 3 доллар ҚҚС олинаяпти. Яъни, ишлаб чиқарувчи импортга нисбатан 10 карра кўп солиқ тўлаяпти.

Янги фармон билан эндиликда четдан олиб келинаётган товарларни божхона қийматини аниқлаш тартиби тўлиқ халқаро қоидаларга мослаштирилади.

👉 @autodeklarant


Стандартлаштириш ва сертификатлаштириш тизимидаги эскирган талаблар ва бюрократия тадбиркорларнинг “қўлини боғлаётгани”, соҳада коррупцияни келтириб чиқараётгани кўрсатиб ўтилди.

25 мингдан ортиқ стандарт, 41 та техник регламент халқаро бозор талабларига мос келмайди. Ҳозирда 13 мингга яқин турдаги товарнинг 6,5 минги мажбурий сертификатланади, бу эса таннархни оширади.

Вазирлар, ҳокимлар қачон тадбиркорларни эшитиб, қайси стандартни янгилаш, қайси бирини бекор қилиш, нима маҳсулотни мажбурий сертификация рўйхатидан чиқаришни ўйлаб кўрди? Афсуски, бунга ижобий жавоб йўқ”,

- дея қатъий эътироз билдирди Президент.

Хусусан, инвесторлар мамлакатимиздаги кўп лабораториялар талабга жавоб бермаслиги, ривожланган давлатлар стандартлари эса тан олинмаётганини айтмоқда.

Ҳозирги тизимда сертификатлаш органлари бир пайтнинг ўзида бозор назоратини ҳам олиб бораётгани, бу эса манфаатлар тўқнашувига олиб келаётгани қайд этилди.

👉 @autodeklarant

9.6k 0 81 11 86

⚡️Бугунги кунда мазкур турдаги, яъни ички ёнув двигатели ва электродвигател билан жиҳозланган, лекин фақатгина электродвигател орқали ҳаракатланадиган автомобиллар экспертиза хулосалари асосида “электромобил” сифатида растаможка қилинмоқда.

Қонунчиликка кўра, чегарани кесиб ўтаётганда ишлаб чиқарилганига 1 йилдан ошмаган гибрид автомобилларга 15 % , 1 йилдан ошганларига 30 % импорт божхона божи белгиланган. “Электромобил” сифатида растаможка қилинадиган автомобилларга эса 0 % импорт божхона божи ўрнатилган.


Интернетда тарқалган хабарга кўра, мазкур турдаги автомобилларга алоҳида божхона коди (ТИФ ТН коди) жорий этилиб, гибрид автомобилларга белгилангани каби 15% ва 30% (бир йилдан ошса) импорт божхона божи ўрнатилиши мумкин.

❗️1 майдан электромобиллар учун утилизация йиғими оширилганидан кейин мазкур турдаги масалан “Leapmotor C16” автомобили “электромобил” эмас, “гибрид” сифатида растаможка қилинса қўшимча 4 300 $ импорт божхона божи тўланишига олиб келиши мумкин.

👉 @autodeklarant

10.3k 1 158 19 117

❗️Ўзбекистонда “Последовательный гибрид” турдаги автомобиллар учун алоҳида божхона коди жорий этилиши режалаштирилмоқда.

Ўзбекистонда сўнгги йилларда гибрид ва электр транспорт воситаларининг импорти ортиб бормоқда. Жумладан, “Кенгайтирилган диапазонли электромобиль” деб аталувчи, ички ёнилиш двигатели ҳамда электродвигателга эга, лекин фақат токда ҳаракатланадиган автоуловлар (масалан, “LiXiang”, “Deepal”, “AITO” каби брендлар) республикага кўп миқдорда кириб келмоқда.

Бироқ бу турдаги машиналар Ўзбекистоннинг Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси (ТИФ ТН)да аниқ код билан белгиланмагани сабабли, улар учун тўғри божхона йиғимлари ундирилмаяпти. Ҳолбуки, халқаро амалиётда бундай турдаги автомобиллар “гибрид” автотранспорт воситаларининг бир қисми сифатида қаралади ва уларга алоҳида код ажратилади.


Шу боис, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Божхона қўмитаси ҳамда Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги ҳамкорликда ушбу машиналар учун янги, 10 хонадан иборат кодни ишлаб чиқиш устида иш олиб бормоқда.

Бу код орқали:
➖ Транспорт воситаларининг тўғри классификацияси таъминланади;
➖ Қонунчиликда белгиланган божхона божлари ва йиғимлар амалга оширилади;
➖ Давлат бюджетига қўшимча тушум таъминланади.


Янги код жорий этилиши халқаро конвенция ва тажрибаларга мувофиқ амалга оширилмоқда ва бу жараён маълум вақтни талаб этади.

Манба

👉 @autodeklarant

11.3k 0 126 34 87

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Шошилинг: Май ойи электрон навбатлар очиқ!

Обуначилар хабар беришича, май ойи учун Пискент автополигонида автомобиллар мувофиқлигини баҳолашга электрон навбатлар тўлмоқда.

Қайта-қайта текшириб кўраверинглар, балки бўш навбатлар бор бўлиши мумкин.

Видео интернетдан олинди.

👉 @autodeklarant

13.1k 1 212 87 61

⚡️Бугун 15 апрел куни 1 май куни учун электрон навбатлар очилди.

Шунингдек, бугундан тўлиқ май ойи учун Пискент автополигонида автомобиллар мувофиқлигини баҳолашга электрон навбат олиш имконияти яратилди.

👉 @autodeklarant

12.9k 0 158 65 62



Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
⚡️“Leapmotor” автомобиллари божхона расмийлаштирувидан ўтказилиши бошланди.

Бир неча соат олдин Божхона қўмитаси томонидан “Leapmotor” автомобиллари божхона расмийлаштируви амалга оширишга рухсат берилди.

Божхоначиларга тезкор расмийлаштирув учун миннатдорчилик билдирамиз !

👉 @autodeklarant

12k 0 80 26 148

РАСТАМОЖКА dan repost
Расман: Leapmotor С16 русумли автотранспорт воситаси талабларга мувофиқ деб топилди

Бунга эришишда жонбозлик кўрсатган Автодекларант лойиҳачисига алоҳида миннатдорчилик билдириб қоламиз. Кимни ким эканлиги қийин вазиятда билинади ва буни ўзингиз учун билиб олдингиз.

Айрим автоблогерлар ва автосалон эгалари томошабин бўлиб бир чеккада қараб турган вақтда, Божхона брокери сифатида фаолият кўрсатувчи Автодекларант жамоаси том маънода жонбозлик кўрсатиб, мақсадига эришди деб ўйлаймиз.

Бу мавзуни вақтинча ёпсак бўлади. Лекин тез орада қайтамиз. Муаммолар тўлиқ ҳал бўлгани йўқ...

🕊 @rastamojka_uz

11.4k 0 39 45 347

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
❗️РАСМИЙ МУНОСАБАТ: Leapmotor автомобилларига киритилган чеклов бекор қилинди.

Март ойида “Leapmotor C16” автомобилларида аниқланган номувофиқликлар сабабли сертификатлаш жараёни вақтинча тўхтатилган эди.

7 апрель куни Хитой компанияси вакиллари “UzTest”га ташриф буюриб, муаммо муҳокама қилинди. 14 апрель куни 2 та C16 автомобили қайта синовдан ўтказилди ва БМТнинг 10-сон қоидасига мувофиқ деб топилди.

Шундан сўнг “Leapmotor” компаниясига шартли равишда республикада ушбу авто воситаларни муомалага чиқаришга рухсат берилди.

Шартлар қуйидагилардан иборат:
➖ Камчиликлар аниқланса, уларни бартараф этиш ва зарарни қоплаш учун Ўзбекистондаги расмий вакилни белгилаш;
➖ Турини маъқуллаш учун зарур ҳужжатларни тақдим этиш;
➖ Ишлаб чиқариш жараёнларини ўрганиш ва баҳолаш мажбуриятини олиш.

“Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази” Матбуот хизмати.


❗️Ушбу жараёнда қатнашган барчага раҳмат.

Autodeklarant жамоаси бошқа бу мавзуга қайтмасликка умид қилади!


👉 @autodeklarant

12.4k 0 148 52 265

⚡️“Leapmotor C16” электромобилининг божхонадаги растаможкаси:

Агар автомобил чегарани 15-апрелга қадар кесиб ўтган бўлса:

➖База божхона қиймати: 23 691 $
Божхонага тўлови: 49 089 540 сўм (3 782$)

Божхонага 1 майдан бошлаб ва кейин декларация юборилса божхона тўловлари 83 млн сўмга тенг бўлади (божхона базаси ўзгарса яна кўтарилади).


❗️Қонуний, тезкор ва сифатли божхона расмийлаштируви хизматлари:

Мурожаат:
@autodeklarant_uz
Тел: +99888-877-77-97


👉 @autodeklarant

14.6k 2 253 106 107

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
❗️Пискент автополигонида электромобиллар текшируви ушбу ҳудудга борган ҳолда ўрганилди.

Шунингдек, бугун Хитойлик мутахассислар ва жамоатчилик вакиллари иштирокида “Leapmotor” автомобили қайта текширувдан ўтказилди.

“Leapmotor” брендидаги автомобиллар мувофиқлигини баҳолаш учун аризалар қабул қилиш қайта тикланганлиги тўғрисида расмий ахборот берилади.

👉 @autodeklarant


⚡️ Импорт маҳсулотларини сертификатлаштиришдан воз кечиб, бозор назорати тизимига ўтилади.

Ўзбекистонда импорт маҳсулотларини сертификатлаштириш тартибини бекор қилиб, бозор назоратини ўрнатиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Мувофиқликни баҳолаш бўйича техник сиёсатни амалга ошириш бошқармаси бошлиғи Алишер Додоев Kun.uz нашрининг Кун подкастида маълум қилди.

Додоев агентлик хатти-ҳаракатлари хориждан товарларни олиб киришни чеклашга эмас, балки мамлакат ички бозорига синовдан ўтган хавфсиз маҳсулотларни етказиб беришга қаратилганини қайд этди.


Шунингдек, у иқтисодчи Отабек Бакировнинг “агентликни тўлиқ ислоҳ қилиш керак"лиги борасидаги мулоҳазаларига жавобан, мувофиқлик сертификатларини бериш жараёнларини тартибга солиш масқадида Агентлик томонидан янги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилаётганини маълум қилди.

“Биз бозор назорати қонунини ишлаб чиқиб, жорий этмоқчимиз, бу орқали фақат бозор қоидалари амал қилади. Яъни, Ўзбекистонга маҳсулот чекланмаган миқдорда кириб келади ҳамда у импорт жараёнида эмас, балки ички бозорда эркин муомалага чиқарилганидан кейин мувофиқлик текширувидан ўтказилади. Бунда савдо растасидан намуна танлаб олиниб, лабораторияга топширилади. Агар бу маҳсулот номувофиқ деб топилса, унга тақиқ қўйилади”, — деди агентлик вакили.


Додоевнинг тушунтиришича, янги қонун лойиҳаси маҳсулот ишлаб чиқарувчиси ёки тадбиркорга чеклов киритишни назарда тутмайди. Бу жараёнда номувофиқлиги аниқланган маҳсулотларни мамлакатга олиб келган импортчи корхона билан боғланилиб, ундан кейин ишлаб чиқарувчи хорижий корхонага чиқилади.

Техник тартибга солиш агентлиги бошқармаси бошлиғи қонун Жаҳон савдо ташкилоти талаблари асосида ишлаб чиқилаётганини қўшимча қилди. Шу билан бирга, ҳужжат сертификатлаштириш тизимидан воз кечишни назарда тутади.

“Бу жараёнда сертификация талабларидан воз кечиб, бутун дунё тажрибасида бўлгани каби маҳсулотларни мамлакатга олиб киришга рухсат берамиз. Лекин, ички бозорда сотилаётган маҳсулот назорат қилувчи органлар томонидан текширилиб, номувофиқ деб топилса, қонунчиликда келтирилган тартибда жавобгарлик белгиланади. Яъни, бу маҳсулотни бозордан чиқариб олиш ва сотишни чеклашни назарда тутади”, — деди Алишер Додоев.


Ҳозирда янги қонун лойиҳаси бўйича жараён вазирлик ва идоралар билан келишув босқичида турибди. Додоев Адлия вазирлигининг ижобий хулосаси олингандан кейин жорий йил охиригача жамоатчиликка эълон қилинишини билдирди.

Бундан ташқари, у сертификатлаштириш тизими Ўзбекистон бозорига киришда асосий ҳужжат бўлиб қолаётганини тан олиб, уни бекор қилиш ички бозорда эркин савдо жараёнини таъминлашини қайд этди.

“Биз сертификатлашдан воз кечиб, бозор назоратини жорий қилсак, барча масаламиз, шу жумладан, маҳсулот импортини чеклаш каби талаблар ҳам ҳал бўлади. Бозорга чиқиб, савдо қилишинг мумкин, лекин, билгинки, маҳсулотинг номувофиқ чиқса, чиқарган бутун маҳсулотингни бозордан қайтариб оласан”, — дея хулоса қилди агентлик бошқармаси бошлиғи.


Манба

👉 @autodeklarant

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.